Маърифат ва диний бағрикенглик” мавзуидаги халқаро анжуманга тайёргарлик бўйича ишчи гуруҳи йиғилиши баённомаси


Download 27.1 Kb.
Sana07.04.2023
Hajmi27.1 Kb.
#1336897
Bog'liq
Баённома - 25.01.23


Маърифат ва диний бағрикенглик” мавзуидаги
халқаро анжуманга тайёргарлик бўйича ишчи гуруҳи
йиғилиши баённомаси
25 октябрь 2023 йил Тошкент шаҳри
Йиғилиш раиси - Дин ишлари бўйича қўмита раисининг
биринчи ўринбосари Д.Махсудов


Йиғилиш иштирокчилари - ишчи гуруҳи аъзолари (рўйхат бўйича)
Йиғилишни Д.Махсудов очиб, ишчи гуруҳи аъзоларига 2023 йилнинг
16-17 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган халқаро анжуманнинг мазмун-моҳияти ҳамда унинг Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини белгилашдаги аҳамияти хусусида қисқача маълумот бериб ўтди.
Биринчи бўлиб сўзни Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) бўлим бошлиғи А.Умаров олиб, халқаро миқёсда ўтказилиши режалаштирилаётган анжумандан кутилаётган натижалар хусусида гапириб ўтди. Анжуманнинг ўтказилишига жуда кам вақт қолганлиги сабабли, қисқа муддатларда тадбир Концепциясининг якуний кўринишини БМТ нинг тегишли бўлинмалари билан мувофиқлаштириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
СМТИ масъул ходими Т.Аҳмедов анжуманнинг ташкил этилиши билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар хусусида фикр билдириб, анжуман ташкилотчилари сифатида танлаб олинадиган халқаро ташкилотларнинг ҳам анжуман билан боғлиқ баъзи харажатларни қоплашни ўз зиммасига олишлигини маълум қилди ва маълум муддатларда улар билан тегишли ҳамкорлик ишларини бошлаб юборишни таклиф этди.
Йиғилиш иштирокчилари анжуманга таклиф этилиши режалаштирилаётган хорижий иштирокчилар хусусида тўлиқ маълумот тўпланиши ҳамда улар хусусида ТИВ га маълумот киритилишига келишиб олдилар.
Д.Махсудов тадбир Концепциясига тўхталиб ўтар экан, унда кўрсатиб ўтилган тегишли ташкилий ишларни қайд этиб ўтди.
А.Умаров, шунингдек, муддатнинг камлигини ҳисобга олган ҳолда йиғилиш иштирокчиларидан қисқа муддатларда анжуман давомида қабул қилиниши режалаштирилаётган “Самарқанд декларацияси”нинг матни юзасидан фикр-мулоҳазаларни ишлаб чиқиш таклифини берди.
Д.Махсудов анжуманнинг ташкилий масалалари хусусида гапириб, ишчи гуруҳига киритилган давлат ва жамоат ташкилотларига бириктирилаётган вазифалар хусусида маълумот бериб ўтди.
У, шунингдек, ишчи гуруҳи таркибига Ўзбекистон ФА ҳамда Ўзтелерадиокомпания вакилларини киритиш мақсадга мувофиқ бўлишлигини билдириб ўтди.
Мавзу юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалардан сўнг, йиғилиш қарор қилди:
1. Ишчи гуруҳи таркибига киритилган ташкилотларга тадбир Концепциясининг ишлаб чиқилган сўнгги лойиҳаси юборилсин ҳамда
2023 йилнинг 2 февраль кунига қадар улардан фикр-мулоҳазаларнинг олиниши ташкил этилсин.
(масъул: Дин ишлари бўйича қўмита Халқаро алоқалар бўлими);
2. Ишчи гуруҳи таркибига киритилган ташкилотлар томонидан анжуманга таклиф этиладиган хорижий меҳмонлар рўйхатларини шакллантириш ҳамда “Самарқанд декларацияси”нинг ишлаб чиқилиши учун таклифлар олиниши ташкил этилсин.
(масъул: Дин ишлари бўйича қўмита Халқаро алоқалар бўлими);
3. Ишчи гуруҳи таркибига Ўзбекистон ФА ҳамда Ўзтелерадиокомпания вакилларини киритиш юзасидан тегишли ишлар ташкил этилсин.
(масъул: Дин ишлари бўйича қўмита Халқаро алоқалар бўлими).
Дин ишлари бўйича қўмита
Халқаро алоқалар бўлими
Download 27.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling