65. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликнинг автомобиль
транспорти соҳасидаги вазифалари ва принциплари нималардан иборат?
66. Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш
вақтида қонунийлик қандай таъминланишини ва маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши тартибини айтиб беринг.
67. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга
ваколатли бўлган органлар, мансабдор шахслар ва уларнинг ваколатларини
айтиб беринг.
68. Транспорт
вазирлигининг ҳудудий бошқармалари инспекторлари
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси
қайси моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар юзасидан маъмурий
баённомалар тузади?
69. Ўзбекистон
Республикаси
Маъмурий
жавобгарлик
тўғрисидаги
кодексининг қайси моддасида йўловчиларни чиптасиз ташиш учун жаримага
тортиш кўзда тутилган ва унда қандай жазо чораси белгиланган?
70. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий ташувчилар томонидан
каботаж ташиш ҳолати аниқланса қандай чора кўрилади?
71. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро автомобилларда ташувларни
амалга ошириш шартларига риоя этилишини назорат қилишда инспекторлар
томонидан нималар текширилади?
72. Транспорт
вазирлигининг
(лицензияловчи
орган
сифатида)
лицензиатларни лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишлари устидан
назорат қилиш тартиби?
73. Сиз фаолият юритаётган бошқарманинг асосий вазифа ва функциялари
нималардан иборат. Хизмат вазифангиз нималардан иборат.
Дарё транспорти мутахассислиги бўйича саволлар
74. Қайси норматив ҳужжат билан давлат бошқаруви органларининг
кемаларни назорат қилиш бўйича ваколатлари белгиланган?
75. Кемаларни рўйхатга олиш тартиби қайси норматив ҳужжат билан тартибга
солинган. Кемаларни рўйхатга олиш даврида қандай турдаги кўрик ўтказилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |