Марказий банк ва унинг функциялари


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


Download 1.83 Mb.
bet3/4
Sana15.03.2023
Hajmi1.83 Mb.
#1270488
1   2   3   4
Bog'liq
14 мавзу Марказий банк ва унинг функциялари

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАРКАЗИЙ БАНКИ ТЎҒРИСИДА
2019 йил 11 ноябрь,
ЎРҚ-582-сон
11 та боб, 72 та моддадан иборат
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳуқуқий мақоми
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари, вазифалари, фаолиятини ташкил этиш Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Марказий банк юридик шахс бўлиб, у давлатнинг мутлақ мулкидир ва ўз харажатларини ўзининг даромадлари ҳисобидан амалга оширади.
Марказий банк ўз ваколатлари ҳамда вазифалари доирасида давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органларидан мустақил равишда қарорлар қабул қилади.
Марказий банк давлатнинг мажбуриятлари юзасидан, давлат эса Марказий банкнинг мажбуриятлари юзасидан, агар уларнинг ўзи бундай мажбуриятларни ўз зиммасига олмаган бўлса ёки қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, жавобгар бўлмайди.
Марказий банк, шунингдек унинг тасарруфидаги ташкилотлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи ёзилган муҳри ва бланкасига эга бўлади.
Марказий банкнинг мол-мулки унинг пул қимматликлари ва бошқа моддий қимматликларидан иборат бўлиб, уларнинг қиймати Марказий банкнинг балансида акс эттирилади.
Марказий банк ўз балансида акс эттирилган мол-мулкка эгалик қилишга, ундан фойдаланишга ва уни тасарруф этишга ҳақли.
Марказий банкнинг мол-мулки
нархларнинг;
банк тизимининг;
тўлов тизимлари ишлашининг барқарорлигини таъминлашдан иборатдир.
Марказий банкнинг банк тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича фаолияти нархларнинг барқарорлигига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак.
Фойда олиш Марказий банкнинг мақсади ҳисобланмайди.
Марказий банк фаолиятининг асосий мақсадлари
Марказий банк:
учинчи шахсларга молиявий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланишга, бундан ўз тасарруфидаги ташкилотлар мустасно;
тижорат фаолиятини амалга оширишга;
учинчи шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мажбуриятлари бўйича кафолатлар беришга;
банкларнинг капиталларида ва бошқа юридик шахсларнинг устав фондларида (устав капиталларида) иштирок этишга ҳақли эмас, бундан валюта биржасининг, шунингдек Марказий банкнинг фаолиятини таъминловчи ўз тасарруфидаги ташкилотларнинг капиталларида иштирок этиши мустасно.
Марказий банк Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига, бошқа давлат органларига ва ташкилотларига, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тақчиллигини молиялаштириш учун кредитлар ёки молиявий ёрдам бермайди.

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling