7. Марказий банкда қонун бўйича устувор мақсадлардан бири сифатида мамлакатда баҳолар барқарорлигини таъминлаш мажбурияти бўлиши керак. 8. Марказий банк Ҳукумат билан қарама-қаршиликка бориб қолганда, унинг позициясини кучайтириш имконини берадиган қонунчилик меъёрларининг мавжудлиги. Ҳар бир мезон 2 та ўлчамга эга, Ҳар бир мезон 2 та ўлчамга эга, яъни 0 ва 1 балл билан баҳоланади. 1 – мустақиллик даражаси юқори. Сиёсий ва иқтисодий мустақиллик индекслари бўйича тўпланган баллар қўшилиб, умумий мустақиллик индекси аниқланади. Умумий мустақиллик индексининг энг юқори даражаси 15 баллга тенг. Шундан: * сиёсий мустақиллик – 8 балл * иқтисодий мустақиллик – 7 балл. Ҳозирги даврда дунё бўйича сиёсий мустақиллик даражаси энг юқори бўлган Марказий банк – бу Европа Марказий банкидир (ЕМБ). Ҳозирги даврда дунё бўйича сиёсий мустақиллик даражаси энг юқори бўлган Марказий банк – бу Европа Марказий банкидир (ЕМБ). * ЕМБ Европа Иттифоқи бошқарув органларига ва евроҳудуд ҳукуматларига умуман бўйсунмайди. * ЕМБ баҳолар барқарорлигига жавоб беради. * ЕМБнинг ваколатларини қонунчилик асосида ўзгартирилиши мумкин эмас. ЕМБнинг ваколатлари фақатгина Маастрихт шартномасини қайта кўриб чиқиш натижасида ўзгартирилиши мумкин. Бу эса, жуда мураккаб жараён бўлиб, барча иштирокчиларнинг розилигини олишни талаб этади. АҚШ ФЗТнинг ҳам сиёсий мустақиллик даражаси юқоридир. АҚШ ФЗТнинг ҳам сиёсий мустақиллик даражаси юқоридир. ФЗТ Бошқарувчилар кенгаши аъзолари 14 йилга тайинланади. АҚШ Президенти фақат 2 муддатга (8 йил) сайлана олади. ФЗТ Президенти номзодини АҚШ Президенти Сенатга тақдим этади. ФЗТ пул-кредит сиёсатини амалга оширишда мустақилдир. Аммо ФЗТнинг сиёсий мустақиллик даражаси ЕМБникидан паст. ФЗТга Конгресс таъсир кўрсата олади. Канада ва Англия Марказий банкларининг сиёсий мустақиллик даражаси паст.
Do'stlaringiz bilan baham: |