Канада ва Англия Марказий банкларининг сиёсий мустақиллик даражаси паст. Канада Марказий банкининг Директори Ҳукумат томонидан тасдиқланади. Пул-кредит сиёсати инструментларини мустақил танлай олмайди. Канада Марказий банки ва Ҳукумати ўртасида келишмовчилик юзага келса, Молия вазирлиги директива чиқариш ҳуқуқига эга ва Марказий банк уни бажаришга мажбур. Аммо ҳозирга қадар Молия вазирлиги биронта ҳам директива чиқармаган. Чунки, директива ёзма равишда расмийлаштирилиши керак. Англия Марказий банки пул-кредит сиёсати инструментларини танлашда тўлиқ мустақилликка эга эмас. Англия ҳукумати Марказий банкнинг қарорларини бекор қилиш ҳуқуқига эга ва унинг ўзи маълум бир даврга, фавқулодда ҳолатларда фоиз ставкаларини ўрнатиши мумкин. Ўзбекистон Марказий банкининг сиёсий мустақиллиги 1. Марказий банк Раиси ҳукуматнинг аралашувисиз тайинланади (1 балл). 2. Марказий банк Раиси 5 йилга тайинланади (0 балл) 3. Бошқарув аъзолари Ҳукуматнинг иштирокисиз тайинланади (1 балл) 4. Бошқарув аъзоларининг ваколат муддати белгиланмаган (0 балл) 5. Бошқарувда ҳукумат вакиллари иштирок этмайди (1 балл). Ўзбекистон Марказий банкининг сиёсий мустақиллиги 6. Пул-кредит соҳасида қабул қилинган қарорларни Ҳукумат томонидан маъқулланиши қонун ҳужжатларида белгиланмаган (1 балл) 7. Марказий банк тўғрисидаги қонунда баҳолар барқарорлигини таъминлаш мажбурияти Марказий банкка мажбурият сифатида юкланмаган (0 балл). 8. Марказий банк ва Ҳукумат ўртасида қарама-қаршилик юзага келганда, Марказий банкнинг позициясини кучайтириш имконини берадиган қонунчилик меъёрлари мавжуд эмас (0 балл). Жами: 4 балл 3. Марказий банкнинг иқтисодий мустақиллиги GMT индекси бўйича Марказий банкнинг иқтисодий мустақиллиги 7 та мезон бўйича баҳоланади: 1. Ҳукуматга автоматик тарзда кредитлар бериш жараёнининг мавжуд эмаслиги. 2. Марказий банк кредитлари Ҳукуматга бозор ставкаларида берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |