Марказий кенгаши Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши


Жавоб: -мустақиллик, қонунийлик, коллегиал­лик, ошкоралик ва адолатлиликдан иборат


Download 1.65 Mb.
bet22/34
Sana18.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1574830
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   34
Bog'liq
Кулланма сайлов 2021й - копия

Жавоб:
-мустақиллик, қонунийлик, коллегиал­лик, ошкоралик ва адолатлиликдан иборат.


54. Марказий сайлов комиссияси ўз фаолиятини қандай асосда амалга оширади.
Жавоб: Марказий сайлов комиссияси фаолиятини доимий асосда амалга оширади.


55. Сайлов комиссиялари фаолиятига аралашиш мумкинми?
Жавоб: Сайлов комиссиялари давлат органларидан, жамоат бирлаш­маларидан ва мансабдор шахслардан мустақил ҳисобланади.
Сайлов комиссияларининг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув жавобгарликка сабаб бўлади.


56.. Марказий сайлов комиссиясининг қарори барча учун мажбурийми?
Жавоб: Қабул қиладиган қарорлари округ ва участка сайлов комиссия­лари, давлат органлари, сиёсий партиялар ҳамда бошқа жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун мажбурийдир.


57. Сайлов округлари қандай тартибда тузилади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича сайлов округлари Қорақалпоғистон Республикаси, вило­ятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилади.


58. Округ сайлов комиссияси ким томонидан ва қандай тузилади?
Жавоб: Марказий сайлов комиссияси то­монидан сайловга камида етмиш кун қолганида, яъни 2021 йил 15 августгача комиссия раиси, раис ўринбосари, котибидан ва комиссиянинг саккиз – ўн саккиз нафар бошқа аъзоларидан иборат таркибда тузилади.


59. Округ сайлов комиссияси қандай ваколатларга эга?
Жавоб:
тегишли ҳудудда сайлов қонунчилиги ижроси устидан назо­ратни амалга оширади;
сиёсий партиялар, бошқа жамоат бирлашмалари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг сайловга тай­ёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ масала­лар юзасидан ахборотини эшитади ва бошқа ваколатларга эга. (Сайлов кодексига қаралсин)



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling