60. Сайлов участкалари ким томонидан ва қандай тузилади?
Жавоб: Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилади.
Сайловга камида олтмиш кун қолганида, яъни 2021 йил 25 августгача, қоида тариқасида, сайловчилар сони камида йигирма нафардан ва кўпи билан уч минг нафардан ошмаган ҳолда тузилади. Ҳарбий қисмларда, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, шунингдек, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги фуқаролар турган жойларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайлов участкалари ана шу муддатда, айрим ҳолларда эса сайловга камида етти кун қолганида тузилади.
61. Савол: Участка сайлов комиссияси ким томонидан ва қандай тузилади?
Жавоб: Округ сайлов комиссияси томонидан сайловга камида қирқ кун қолганида, яъни 2021 йил 14 сентябргача беш – ўн тўққиз нафар аъзодан, шу жумладан, раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда тузилади.
62. Савол: Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига участка сайлов комиссия аъзоларини шакллантириш билан боғлиқ қандай ўзгартишлар киритилди?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 25-моддаси учинчи қисмига «Участка сайлов комиссияси аъзоларининг ярмидан кўпи битта ташкилотдан тавсия этилиши мумкин эмас, бундан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, ҳарбий қисмларда, санаторийларда ва дам олиш уйларида, касалхоналарда ҳамда бошқа стационар даволаш муассасаларида, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум қилиш жойларида ташкил этилган участка сайлов комиссиялари мустасно» янги норма киритилди.
63. Савол: Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига сайловчининг чет давлатда турган жойида овоз бериш тартибини белгиловчи қандай қўшимчалар киритилди?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига сайловчининг чет давлатда турган жойида овоз бериш тартибини белгиловчи 561-модда киритилди.
Ушбу норма билан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига ва чет давлатларнинг ваколатли давлат ҳокимияти органлари билан келишувларга мувофиқ чет давлатларнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудларда муддатидан олдин овоз бериш сайловчининг турган жойида ўтказилиши мумкинлиги, турган жойида овоз бериш вақти ҳамда жойи тўғрисида сайловчилар ва кузатувчиларни ОАВ орқали хабардор қилиш, кўчма овоз бериш қутисини очиш,бюллетенларни санамасдан махсус қопга жойлаш, сурғучлаш ва далолатнома тузиш, ҳамда сайлов куни саноқ бошлангунга қадар сақлаш белгиланган.
64. Савол: Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига қандай янгиликлар киритилди?
Do'stlaringiz bilan baham: |