Марказий нерв системасини хусусий физиологияси Орка мия


Download 126.5 Kb.
bet10/12
Sana28.03.2023
Hajmi126.5 Kb.
#1301221
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Markaziy nerv sistemasini xususiy fiziologiyasi

Стато-кинетик рефлекслар. Гавда айлантирилганда ёки гавданинг айрим аъзолари бир-бирига нисбатан силжиганда стато-кинетик рефлекслар келиб чикади.
Гавда айлантирилганда бошнинг куйидаги харакатлари кузатилади: бош аввало гавданинг айланаётган томонига карама-карши томонга караб мумкин кадар секин-аста айланади, сунгра тез харакатланиб, танага нисбатан нормал вазиятни олади; шундан кейин бош карама-карши йуналишда тагин секин айланади ва яна тез бурилади ва хоказо. Бошнинг бундай харакатлари бош нистагми деб аталади.
Гавда айлантирилганда куз шунга ухшаш реакция курсатади, яъни гавда карама-карши томонга секин-аста бурилади ва тезлик билан бошлангич вазиятга келади.
Гавда харакатларида айрим аъзолар вазияти узгариб, тана ва кул-оёклардаги мускуллар тонуси кайта таксимланади. Масалан, ит бир оёгини кутарса, колгач уч оёгидаги тонус кучаяди, шу туфайли ит тикка турганда гавда вазияти баркарор булиб колади.
Хайвонларда стато-кинетик рефлекслар урта мия ядроларининг мукаррар иштироки билан юзага чикади.
МИЯ СТВОЛИНИНГ РЕТИКУЛЯР ФОРМАЦИЯСИ. Мия стволининг марказий кисмида турли типдаги катта-кичик хужайраларининг диффуз тупламларидан таркиб топган тузилма анатомия нуктаи назаридан ажратилади, улардаги хужайралар турли йуналишда ётган бир талай толалар билан калин уралади. Бу сохадаги нерв тукимасининг микроскопдаги ташки куриниши турга ухшайди, шунинг учун уни тузилишини утган асрнинг иккинчи ярмида биринчи марта тасвир этган О.Дейтерс турсимон формация, ёки ретикуляр формация деб атади.
Ретикуляр формациянинг физиологик ахамияти якиндагина аникланди, бунинг учун ретикуляр формациянинг турли кисмларини тажрибада емириб ёки таъсирлаб ва улардан бошланувчи нерв йулларини киркиб куйиб, катта ярим шарлар ва орка миядаги электр активлигининг узгаришлари текшириб курилди. Ретикуляр формациянинг турли кисмларига таъсир этиш учун энг ингичка электродлар кулланилади ва бу электродларни киритиш учун стереотаксис методикасидан фойдаланилади.
Ретикуляр формациянинг кутарилувчи ва тушувчи йуллар оркали таъсир этишига имкон берадиган активлигини сабаб шуки, унга хар хил афферент йулларнинг коллатераллари оркали импульслар келиб туради. Шу туфайли рецепторларнинг турли-туман таъсирланиши ретикуляр формация холатига таъсир этади. Уни хосил килувчи нейронлар, бундан ташкари, хар хил химиявий моддалар – гормонларга ва модда алмашинувида хосил буладиган баъзи бир моддаларга юксак даражада сезувчан. Ретикуляр формацияга мияча ва катта ярим шарлар пустлогининг эффектор марказларидан хам импульслар келиб туради.
Кутарилувчи афферент импульслар хам, тушувчи эфферент импульслар хам ретикуляр формация сохасида узаро таъсир этади. Импульслар берк халка нейрон занжирлари оркали хам айланиб юриши мумкин. Шундай килиб, ретикуляр формация нейронлари доимо кузгалиш холатида булади, шу туфайли марказий нерв системасининг турли кисмлари тонус ва фаолиятига муайян даражада тайёр булиб туради.
Ретикуляр формациянинг мухим роль уйнашини кайд килиш билан бирга, унинг кузгалиш даражасини катта ярим шарлар пустлоги идора этишини уктирмок керак. Катта ярим шарлар пустлогидан келувчи импульслар ретикуляр формациянинг ативлигини контроль кила олади.

Децеребрацион ригидликнинг келиб чикишида ретикуляр формациянинг роли тажрибада исбот этилган. Мия стволи узунчок мия юкорисидан киркиб куйилса, бульбар ретикуляр формациянниг орка мия марказларини тормозловчи нейронлари активлигини сусайтирадиган импульслар келмай колади. Айни вактда Варолий купригининг копкоги сохасидаги активлаштирувчи нейронларга вестибуляр ядролардан ва орка миядан афферент импульслар келаверади. Шундай килиб, ретикуляр формациянинг тормозловчи ва активлаштирувчи импульслари уртасидаги мувозанат бузилиб, активлаштирувчи импульслар ортиб кетади. Натижада скелет мускулларининг, айникса ёзувчи мускулларнинг тонуси кескин даражада ошиб колади. Варолий куприги копкоги сохасидаги активлаштирувчи ретикуляр формация булаклари емирилганда децеребрацион ригидлик руй бермайди.


Урта миянинг баъзи кисмлари шикастланганда асосан букувчи мускуллар ригидлиги руй беради. Урта миянинг ретикуляр формацияси озгина зарарланганда факат бир оёк ригидлиги келиб чикиши мумкин.

Download 126.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling