Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Шайбонийлар, хусусан, Абдулахон II даврида


Download 1.34 Mb.
bet45/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

Шайбонийлар, хусусан, Абдулахон II даврида деҳқончилик ишларини ривожлантиришга аҳамият берилди. Зарафшон, Сирдарё, Амударё, Чирчиқ, Вахш, Мурғоб дарёлари бўйларида кўплаб каналлар, анҳорлар, ариқлар қазилиб, атрофдаги ерларга сув чиқарилган, янги экинзорлар ва боғлар барпо этилган. Биргина Қашқадарё бўйларидаги ерларга сув чиқарувчи ўндан ортиқ каналлар қазилганлиги ва ишлаб турганлиги маълум. Абдуллахон II даврида қурилган Зарафшон дарёсидаги Кармана, Меҳтар Қосим, Чаҳорминор, Жондор кўприк сув айирғичлари, Сангзар дарёсидаги Туятортар канали, Амударё-Чоржўй канали, Тошкент вилоятидаги Захариқ, Нурота тоғлари сувларини тўпловчи Оқтоб ва Банд сув омборлари йирик иншоотлардан эди. Бу тадбирлар ғаллачилик, пахтачилик, полизчилик, боғдорчилик, узумчилик каби соҳларнинг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган.
2. Мaнғитлaр сулoлaси. Ижтимoий-иқтисoдий xaёт.
Бухоро амирлиги. Бухоро давлатининг заифлашиб қолганлигидан фойдаланган Эрон шоҳи Нодиршоҳ XVII асрнинг 30-40-йилларида Бухоро хонлигига юриш қилади. Нодиршоҳ Бухоро хонлигида катта мавқега эга бўлган манғит уруғидан чиққан оталиқ Муҳаммад Ҳакимбий билан шартнома тузади ва у Бухоро хонлигининг олий ҳукмдори деб тан олинади. Абулфайзхон амалда ҳокимиятдан четлатиб қўйилади, Ҳакимбий Бухоронинг тўла ваколатли ҳокими этиб тайинланади. 1743 йилда Ҳакимбий, унинг ўғли Муҳаммад Раҳим Нодиршоҳ хизматига киради. Нодиршоҳ 1747 йилда вафот этгач, Муҳаммад Раҳим ҳокимиятни ўз қўлига олишга киришади.
Бухоро хонлигида катта нуфузга эга бўлган манғит қабиласининг вакили Муҳаммад Раҳим 1747 йилда Абулфайзхонни, сўнгра расман хон деб (сохта хон) эълон қилинган унинг ўғиллари Абдулмўмин ва Убайдулло султонларни ўлдириб, ҳокимиятни ўз қўлига олади. Муҳаммад Раҳим 1756 йилда тахтга ўтириб, ўзини Бухоро амири деб эълон қилади ва ҳокимиятни мустақил идора қилади, Манғитлар сулоласига асос солади. Шундан эътиборан Бухоро хонлиги Бухоро амирлиги деб атала бошланди. Амирликда ҳокимият 1920 йилгача Манғитлар сулоласи қўлида бўлди.
Муҳаммад Раҳим хукмронлигини беклик-вилоятлардаги бошқа қавмлардан бўлган ҳокимлар тан олмадилар. Амир манғитларга таяниб ҳокимиятни марказлаштиришга интилди. Барча қабилаларнинг ҳукмдорларини Бухорога йиғиб, улардан марказий ҳокимиятга бўйсунишни талаб қилди, акс ҳолда қаттиқ жазоланиши ҳақида огоҳлантирди. Вилоятлардаги кўпгина ҳокимлар, бебош амалдорлар ҳокимиятдан четлаштирилиб, ер-мулки тортиб олиниб бошқа жойларга кўчирилди. Улар ўрнига амир қабиладошларидан тайинланди. Муҳаммад Раҳим Бухоро минораси ёнидаги ўз қароргоҳини махсус қурдирган Аркка кўчирди. Ўзбошимча бекларни Аркка чақириб қаттиқ жазолади. Тарқоқликни бартараф этиш мақсадида кўпгина бекликларга - Самарқанд, Жиззах, Ўратепа, Хисор, Бойсун, Шаҳрисабзга қарши қонли урушлар қилди, кўпгина вилоятлар вайрон бўлди. Муҳаммад Раҳим Нуротада истиқомат қилувчи бургут қабиласи қўзғолонини бостириб, уларнинг харбий истеҳкомларини бузиб ташлаб, ўзларини Бухоро туманига кўчирди. Миёнқалъа қипчоқларига ҳужум қилиб, истехкомларини бузиб ташлайди, йўлбошчиларини қатл этиб, қолганларини кўчириб юборади.
Муҳаммад Раҳим вафотидан кейин ўзаро урушлар янада кучайди. Вилоят ҳукмдорлари манғитларнинг марказий ҳокимиятига қарши қўзғолонлар кўтарди.
Кенагас, юз, бахрин, бургут, сарой қабилаларининг қўзғолонлари, хокимиятга ўтирган Дониёлбийнинг уларни бостириш учун қилган урушлари минглаб одамларнинг ёстиғини қуритди. Дониёлбий қўшинлар харажати учун қўшимча солиқлар жорий этиб аҳоли норозилигини оширди. Бухоро ҳунармандлари ва тижорат аҳли 1784 йилда қўзғолон кўтарди. Қўзғолонни бостириш жараёнида минглаб одамлар қурбон бўлди.
Амир Маъсум («бегуноҳ амир») деб ном олган Шоҳмурод (1785-1800 йиллар) тарқоқликка қарши курашни давом эттирди. Амир Шоҳмурод бошқарув тартибини ўзгартириш, амалдорлар таркибини янгилаш чораларини кўрди. Амир икки йирик давлат арбоби - Давлат қушбеги билан Низомиддин қозикалонни сарой, қўшин ва бошқа соҳадаги амалдорлар ҳузурида ўз қўли билан ўлдирди. Солиқларни тартибга солди. Бухоро аҳолисига тархан ёрлиғини топширди. Унга биноан аҳоли савдо даромадидан бож тўлашдан, ҳунармандлар пул йиғимидан, мажбурий меҳнат ва солиқлардан озод этилди. Шунингдек, хирож, никоҳ пули, тарози ҳақи ва бошқа йиғимлар миқдори камайтирилди.
Шоҳмурод даврида Бухоро амирлиги нисбатан мустаҳкамланган бўлсада, ўзаро урушлар тўхтамади. Ғарбий чегараларда эса Хива хони қўшинлари хужумга ўтар, экинзор ва боғлар пайҳон қилинар, қишлоқлар вайрон бўлар, одамлар ва чорва моллар ҳайдаб кетилар эди.
Бухоро амирлиги. Бухоро амирлиги ўзбек хонликлари орасида ўзининг ҳудудий ўрни, аҳолиси ва табиий ресурслари жиҳатидан муҳим мавқеига эга эди.
XIX асрга келганда, Бухоро амирлигининг ҳудуди қарийб 200 минг квадрат километрни ташкил этарди. Унинг чегаралари жанубда Амударёнинг сўл қирғоғидан бошланиб, Сирдарёгача чўзилиб, қозоқ жузлари билан чегарадош эди. Амирлик шарқда Помир тоғлари, ғарбда Хива хонлиги чегараларигача бўлган ҳудудни ишғол этарди. Бухоро ва Самарқанд каби йирик шаҳарлар жойлашган Зарафшон водийси амирликнинг марказий қисми ҳисобланарди. Қашқадарё ва Сурхондарё воҳалари, ҳозирги Тожикистон ҳудудидаги Вахш, Кафирниҳон, Панж дарёлари водийсида жойлашган шаҳар ва қишлоқлар, ҳозирги Туркманистон ҳудудидаги Мурғоб дарёси воҳаларидаги ерлар Бухоро амирлигига қарар эди.
Бухоро амирлигининг пойтахти Шарқда энг нуфузли шаҳар сифатида эътироф этилган Бухорои Шариф эди. Иирик шаҳарлардан Самарқанд, Қарши, Шаҳрисабз, Китоб, Термиз, Шеробод, Ҳисор, Душанбе, Кўлоб ва бошқалар амирлик тасарруфида эди. Марв ва Чоржўй шаҳарлари учун Бухоро амирлиги билан Хива хонлиги ўртасида, Жиззах, Ўратепа ва Хўжанд шаҳарлари учун Бухоро амирлиги билан Қўқон хонлиги ўртасида тез-тез урушлар бўлиб, бу шаҳарлар қўлдан-қўлга ўтиб турарди.
XIX аср биринчи ярмида Бухоро амирлигида 2 миллионга яқин аҳоли яшарди. Аҳоли амирликнинг серсув воҳаларида яшаб, жазирама иссиқ, сувсизлик ҳукмронлик қилувчи Қизилқум саҳролари ва чўллари кимсасиз ястаниб ётарди. Зарафшон водийсида 300-350 минг, Қашқадарё воҳасида 500 минг, Сурхандарё воҳасида 200 минг, Шарқий Бухорода 500 мингча аҳоли яшарди. Амирликнинг йирик шаҳарлари - Бухорода 60 минг, Самарқандда 50 мингга яқин аҳоли яшарди.
Аҳоли этник жиҳатдан кўпгина элатлардан иборат бўлиб, уларнинг қарийб 57 фоизи ўзбеклар эди. Ўзбеклар бир қанча қабилалардан ташкил топган бўлиб, улар орасида манғит, сарой, қўнғирот, жабғу, қарлуқ, қалмоқ, найман, қипчоқ, минг, юз қабилалари кўпчиликни ташкил этарди. Улар асосан Зарафшон, Қашқадарё ва Сурхандарё воҳаларидаги шаҳар ва қишлоқларда яшарди.
Бухоро амирлигининг Хисор, Душанбе, Шарқий Бухородаги Вахш, Кафирниҳон ва Панж дарёлари водийларида, асосан тожиклар яшар эди.
Амирликнинг жанубий ва ғарбий қисмида туркманлар, шимолий-шарқий томонида қозоқ ва қирғизлар яшарди. Шунингдек, амирлик ҳудудида афғонлар, эронийлар, араблар, яҳудийлар, ҳиндлар ва бошқа этник гуруҳлар мавжуд эди.
Аҳолининг аксарият кўпчилиги қишлоқларда истиқомат қиларди. Улар деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланарди. Суғориладиган ерларда пахта, буғдой, шоли, жўҳори, боғ ва полиз маҳсулотлари етиштирилар эди. Узум, олма, нок, шафтоли, ўрик, гилос, анжир, қовун, тарвуз етиштириларди. Мева-чевалар қуритилиб ширинлик ўрнида ишлатиларди. Чорвачиликда қўйчилик, қоракўл қўйчилиги, ҳунармандчиликда гиламдўзлик, ўймакорлик, зардўзлик, тегирмончилик, кўнчилик, тўқувчилик, темирчилик, кулолчилик, бешикчилик, сандиқчилик, этикдўзлик, мойжувозлик, совунгарлик кенг тарқалган эди.
Амирлик иқтисодий ҳаётида қолоқлик, турғунлик ҳоллари мавжуд эди, аҳолининг турмуши паст даражада эди. Ерга эгалик шакли минг йиллар давомида ўзгармай келмоқда эди, аҳолига солинадиган ўлпон ва солиқлар ҳаддан ташқари кўп эди. Аҳоли сотиб олиш қобилиятининг пастлиги ҳунармандчиликнинг ривожланишига тўсқинлик қиларди.
Бухоро амирлиги монархия типидаги давлат бўлиб, амир чекланмаган ҳокимиятга эга эди. Амир ўз фуқароларини ўлдириши ёки ҳаёт қолдириши, бутун аҳоли мулкига эга бўлишга ҳам ҳақли эди, кўнгли тусаганини қиларди.
XIX аср бошларига келганда, амирликда хизматкор амалдорлар табақаси шаклланди. Фақат амир саройининг ўзида 300 га яқин амалдор хизмат қиларди. Бу табақа давлат хазинасидан маош олар, амирга батамом қарам бўлиб, уларни амирнинг ўзи тайинлар ёки эгаллаб турган лавозимидан олиб ташлар эди. Амалдорлар амир фармойишини бажарибгина қолмай, унинг истак-хоҳиши ва кўнглини топа билишлари, унга доимо хушомад қилишлари керак эди. Шу боис саройда хушомадгўйлик, амир шахсини улуғлаш расм бўлиб қолади. Амир ва унинг оиласигагина эмас, қуйи мансабдагилар юқори амалдорларга ҳам хушомадгўйлик қилардилар. Ўз мавқеи, турмуши, оиласининг омонлиги, мулки учун қўрқиш, эртанги кунга ишонмаслик каби оғир вазият вужудга келади. Қисқаси, мансабдорнинг тақдири тўлиғича юқори амалдор қўлида эди. Мансабни сотиш, порахўрлик кенг тарқалди.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling