Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Download 1.34 Mb.
bet47/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

Хива хонлигида ҳам сунъий суғориш ишларига катта эътибор берилган. XVI-XVII асрларда барпо этилган, узунлиги 143 км бўлган Шоҳобод, узунлиги 96 км бўлган Урмуш, Ғозиобод ва бошқа ўнлаб каналлар деҳқончиликнинг ривожланишида муҳим аҳамият касб этган.
Хива хонлиги. Манбаларда кўрсатилишича, XIX аср биринчи ярмида Хива хонлигининг ҳудуди 19 минг квадрат милни ташкил этган. Хонлик жанубда Эрон билан, шарқда Бухоро амирлиги, ғарбда Каспий денгизи, шимолда қозоқ жузлари билан чегарадош эди. Сувсиз, чексиз Қорақум, Қизилқум саҳролари Хива хонлигини ҳудудий жиҳатдан бошқа мамлакатлардан ажратиб қўйган эди. Қуйи Амударё бўйи Хива хонлигининг марказий қисмини ташкил этарди. Амударё соҳилларида жойлашган Хива, Урганч, Қиёт, Кўна Урганч, Хазорасп, Қўнғирот, Хўжайли, Курдар (Хозирги Чимбой) шаҳарлари хонликнинг йирик шаҳарлари эди. Ўрта Осиёнинг энг бой савдо марказларидан бири бўлган Хива шаҳри хонликнинг пойтахти ҳисобланарди. Шаҳар икки қисмдан Ичан қалъа (шаҳарнинг ички қисми) ва Дишон қалъа (шаҳарнинг ташқи қисми)дан иборат эди. Ичан қалъада хон қароргоҳи ва ҳарами, 17 та масжид, 22 та мадраса, карвонсарой ва бозор жойлашган бўлиб, улар асосан Х1Х асрда барпо этилган. 1842 йилда Дишон қалъа қурилиб, девор билан ўраб олинади. Дишон қалъада ҳунармандлар, савдогарлар, мардикорлар, қисман деҳқонлар ҳам истиқомат қилганлар.
Хива хонлигида тахминан 800 мингга яқин киши яшарди. Аҳолининг кўпчилик қисми ўзбеклар бўлиб, улардан энг кучли ва кўп сонлилари қўнғирот, найман, қиёт, уйғур, нукуз, қангли, хитой, қипчоқ қабилалари эди. Ўзбек қабилалари асосан Амударё тармоқ ёйган қисмида, каналлар бўйларида жойлашган эди.
Аҳолининг анчагина қисмини (тахминан 14 қисми) туркманлар ташкил этарди. Туркманлар қадимги ўғизларнинг авлодлари бўлиб, форсча гаплашувчи маҳаллий халқлар, ўзбеклар билан қоришиб кетган эди.
Қорақалпоқлар яшайдиган Амударёнинг қуйи ҳавзаси ва Орол дегизининг жанубий қирғоқлари Хива хонлиги тасарруфида эди. Қорақалпоқлар бу ҳудуддаги шўрхок ерларни қанча машаққатлар билан ўзлаштириб тирикчилик қиларди. Деҳқончилик, чорвачилик, балиқчилик, овчилик қорақалпоқларнинг асосий машғулоти эди.
Хонликнинг шимолий қисмида қозоқлар яшарди. Шунингдек, хонликда қисман форслар, араблар ва бошқалар ҳам яшаган.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling