Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


Download 1.34 Mb.
bet50/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

Қўқон хонлигида ҳам ариқ ва каналлар тармоғи кенгайтирилди. Наманган ҳудудида Янгиариқ канали, Сирдарёдан Ўратепа томон суғориш тармоқлари, кўплаб ариқлар қазилди, деҳқончилик анча ривожланди.
Хонликларнинг асосий бойлиги, тирикчилик манбаи ер бўлиб, ерга эгалик қилишнинг турли шакллари мавжуд эди:
Мулки султоний - давлатга қарашли ерлар;
Мулки холис - хусусий ер мулклари (Хон ва унинг яқинлари, ҳарбий-маъмурий амалдорлар, йирик дин пешволарига иқтоъ, суюрғол ва танхо каби шаклларда берилган ерлар);
Вақф - диний маҳкамалар, хонақоҳлар, мадраса ва масжидларга қарашли ерлар;
• Қишлоқ жамоалари ва деҳқонлари эгалик қиладиган ерлар.
Ерда меҳнат қиладиганларнинг кўпчилик қисми ўз ер майдонига эга бўлмай, ижарага олинган ерда ишловчи камбағал қишлоқ аҳолиси эди.
Деҳқончилик. Буғдой, арпа, шоли, жўхори, маккажўхори, мош, нўхат, ловия, кунжут, сули, беда экинлари етиштирилган. Шунингдек, қовун, торвуз, қовоқ, бодринг, пиёз, қалампир, саримсоқ экилиб ҳосил қилинган. Пахта, ипак махсулотлари, боғдорчилик ҳам ривожланиб, олма, гилос, ўрик, узум, шафтоли, анжир, олхўри каби мевалар етиштирилган.
Чорвачилик. Яйловларда қўй, эчки, йирик шохли моллар (сигир, ҳўкиз), от ва туялар боқилиб, гўшт-сут, жун, тери ва бошқа маҳсулотлар олинган.
Ҳунармандчилик. Хонликларнинг йирик шаҳарлари ҳунармандчилик марказлари бўлиб, уларда 60 дан ортиқ турдаги ҳунармандчилик буюмлари тайёрланган. Пахта, ипак, жун, тери каби маҳаллий хом ашёлардан ип йигириш, газламалар тўқиш, тайёр кийимлар тикиш, кигиз ва гиламлар тайёрлаш, кўнчилик ривожланган. Металл ва ёғочга ишлов бериш, мискарлик, темирчилик, ганч ўймакорлиги, дурадгорлик, кулолчилик, қандолатчилик, ошпазлик, новвойлик ва бошқа ҳунармандчилик тармоқлари анча кенгайди.
Савдо-сопшқ. Хонликларда савдо-сотиқ иқтисодиётнинг муҳим тармоғи эди. Шаҳарларда, йирик қишлоқлардаги бозорларда деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик маҳсулотлари сотилган ёки айирбош қилинган. Иирик маблағларга эга бўлган бадавлат кишилар, кичикроқ дўконлар сони кенгайган. Ташқи савдо ҳам ўсиб борган, чет мамлакатлар билан савдо карвонларига эга бўлган хон, сарой амалдорлари ва вилоят ҳокимларининг ишончли вакиллари, бадавлат кишилар савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланганлар. Туркия, Эрон, Хиндистон, Хитой каби мамлакатлар билан савдо-сотиқ йўлга қўйилган. Россиядан мис, чўян, темир, қўрғошин каби металлар келтирилган.
Солиқ. Хонликларда раият (деҳқон, чорвадор, ҳунарманд, савдогар)га турли-туман солиқлар солинган, турли мажбуриятларни - канал ва ариқлар қазиш, уларни тозалаш, мудофаа иншоотларини қуриш ва бошқа ишларга мажбур этилган.
Қўқон хонлиги. XIX аср биринчи ярмида Қўқон хонлиги ҳудудий жиҳатдан Ўрта Осиёдаги йирик давлат эди. Қўқон хонлиги шарқда Шарқий Туркистон, ғарбда Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги билан чегарадош эди. Хонлик ҳудуди шимолда уччала қозоқ жузларини батамом ўзига бўйсундириб олган Россия билан чегараланарди. Хонликнинг жанубий чегаралари Қоратегин, Кўлоб, Дарвоз, Шўғнон сингари тоғли ҳудудларни ўз ичига олар, бу ҳудудлар учун Бухоро амирлиги билан қонли урушлар бўлар, улар қўлдан-қўлга ўтарди.
Қўқон хонлиги ҳудуди Бухоро амирлиги ва Хива хонлигидан фарқли ўлароқ серсув дарёлари, сўлим водийлари, серҳосил ерлари кўп эди. Хонликнинг маркази Қўқон, Марғилон, Ўзган, Андижон, Наманган каби йирик шаҳарлар жойлашган Фарғона водийси эди. Тошкент, Чимкент, Туркистон, Авлиёота, Пишпак, Сўзак, Оқ-мачит каби йирик шаҳарлар ҳам Қўқон хонлиги тасарруфида эди.
Қўқон хонлигида аҳоли нисбатан зич жойлашган бўлиб, тахминан 3 миллионча киши яшарди. Хонликнинг пойтахти Қўқонда 80 000, Тошкент шаҳрида 60000 аҳоли яшаган.
Қўқон хонлиги аҳолисининг кўпчилик қисми ўзбеклар эди. Шунингдек, хонлик аҳолиси тожиклар, қирғизлар, қозоқлар, уйғурлар, қорақалпоқлардан иборат эди. Булар билан ёнма-ён яҳудийлар, татарлар, ҳиндлар ва бошқа элатларнинг вакиллари ҳам яшарди.
Қўқон хонлигида давлат бошқаруви Бухоро ва Хиваникига ўхшарди. Хон ҳуқуқи хеч нима билан чегараланмаган ҳокими мутлақ эди. Хондан кейинги иккинчи шахс вазир ҳисобланиб, у муҳим давлат масалаларини хон билан келишган ҳолда ҳал этарди. Марказий давлат бошқарувида Қушбеги, Оталик, Девонбеги, Мингбоши, Шайхулислом, Қози калон, Парвоначи, Шиғовул, Саркор, Иноқ, Дастурхончи, Амин, Яссовулбоши каби амалдорлар хизмат қиларди. Сарой қошида махсус кенгаш тузилган бўлиб, унинг таркибига энг олий мансабдор шахслар кирган. Хон кенгашнинг раиси ва масалани ҳал қилувчи шахс эди.
Қўқон хонлигида қўшинни, аслаҳахонани, ҳарбий ишларни Мингбоши бошқарарди. Қўшинда бешюзбоши, юзбоши ва ўнбоши ҳарбий лавозимлари бор эди. Қўшиннинг бир қисми мунтазам хизматда бўлиб, марказий ҳокимият ихтиёрида бўларди. Хон гвардияси деб аталган бу ҳарбий қисмда қипчоқлар, қирғизлар ва тожиклар катта ўрин тутарди. Уруш пайтларида хон тажрибали зобитни лашкарбоши қилиб тайинларди. Ҳарбий хизматдагиларга бир от ва эгар-жабдуқ берилар эди. Юзбошига бир йилга 147 сўм, элликбошига 98 сўм, ўнбошига 65 сўм, оддий сарбозга 48 сўм маош тўланарди. Марказий ҳокимият тасарруфида бўлган 10 минг кишига яқин суворийлар қисми ҳарбий хизматчиларига давлат хазинасидан маош тўланган. Ҳарбий қўшин қилич, найза, пилтали милтиқ билан қуроллантирилган. Шунингдек, қўшинда тўплар ҳам бор эди.
Қўқон хонлиги 15 беклик, ҳарбий округга бўлинган бўлиб, уларнинг ярмидан кўпига хоннинг ўғиллари ёки қариндошлари ҳокимлик қиларди. Ҳокимлар ўз худудидаги ҳарбий кучлар қўмондони ҳамда фуқаролик бошқарувининг бошлиғи эди. Ҳокимлар хоннинг биринчи даъватиданоқ ўз қўшинлари билан белгиланган жойга етиб келиши шарт эди. Шу тариқа, хон анча қўшин тўплаш имкониятига эга эди. Қўқон хони зарурият бўлганда, озиқ-овқат ортилган 12 минг аравага эга бўлган 60 мингтача сипоҳни йиға оларди.



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling