Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири
Download 1.34 Mb.
|
Ўзб тарих семинар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Патериархат
- 3. Зардуштийликнинг вужудга келиши. «Авесто» ватанимиз тарихини ўрганишда муҳим манба
- Замонбобо ва Capазм
- «Қадимги Бақтрия»
Материархат-она уруғ жамияти бу даврга келиб аёллар жамиятда етакчи мавқени эгаллаганлар. Жинслар ўртасида меҳнат тақсимоти келиб чиққан. Аёллар озиқ-овқатларни сақлаш, овқат тайёрлаш, оилани зарур ёқилғи билан таъминлаш, болани боқиш ва тарбиялаш ишлари билан машғул бўлганлар. Бу даврда насл-насаб онага қараб аниқланган.
Патериархат- ибтидоий жамоа тузимида она уруғидан кейинги давр ҳисобланади. Бу босқичнинг асосий хусусияти шундаки, ривожланиб бораётган деҳқончилик ва чорвачилик маданияти ва иқтисодий заминида катта оилали жамоаларда эркакларнинг мавқеи оша борган ва материархат емирилиб ота ҳуқуқи-патериархат қарор топган. Энди қариндошчилик отага қараб олиб бориладиган бўлган. Болалар ҳам ота мулки ҳисобланиб, меросни отадан ола бошлаган. Жамоаларнинг мол-мулкларини қўриқлаш эҳтиёжи ҳарбий қабила иттифоқларини вужудга келтирган. 3. Зардуштийликнинг вужудга келиши. «Авесто» ватанимиз тарихини ўрганишда муҳим манба Академик Я. Ғуломовнинг 1959 йилда нашр этилган «Хоразмнинг суғорилиш тарихи» асаридан аёнки, бу ҳудудда қадим даврлардаёк мураккаб суғориш тизимлари ва шаҳобчалари (каналлар, тўғонлар, чиғирлар) бўлган, улар аниқ ҳисоб-китоб асосида барпо этилган. Демак суғорма деҳқончиликнинг муҳим асослари ўша пайтлардаёк мавжуд бўлган. Муаллиф аниқ далилларга таянган ҳолда бу ўлка инсон цивилизациясининг дастлабки ўчоқларидан биридир, деган асосли хулосага келган эди. Дарҳақиқат вақтлар ўтиши билан одамларнинг ҳаётий кузатувчанлик қобилиятлари аста-секин юксалиб борди. Натижада эса хаётга, меҳнат жараёнларига муносабатлар ўзгариб, ижобий томонга юксалиб борди. Бу ҳолатлар ўз натижасини бера бошлади ва улар секин-аста ҳунармандчиликни, деҳқончилик ва чорвачиликни кашф этдилар. Бу, албатта хўжаликнинг илғор унумдор шакли эди. Шу боисдан тарихчи олимлар бу жараённи цивилизация томон қўйилган муҳим одим, деб ҳисоблайдилар. Деҳқончилик ва чорвачиликнинг Марказий Осиёда бундан 7-6 минг йил аввал илк асослари пайдо бўлган. «Замонбобо ва Capазм» маданияти далолат берадики, Зарафшон воҳаси юртимиздаги қадимий деҳқончилик минтақаларидан бири ҳисобланган. У энеолит даврига тўғри келади. Қадимги деҳқончилик Ўзбекистон жануби ҳамда Хоразм воҳасида мавжуд бўлган. Шу даврда одамлар ўтроқ яшашга ўта бошладилар, натижада суғорма деҳқончилик вужудга кела бошлаган. Чуст маданиятининг таҳлили шуни кўрсатадики, Фарғона водийсида ҳам ўтроқ деҳқончилик мавжуд бўлган ва кўплаб катта кичик қишлоқлар яратилган. Тошкент воҳасида, Хусусан Оҳангарон атрофида ҳам қадимдан деҳқончилик билан шуғулланиб келганлар. Янги тош даврида аждодларимиз лойдан идиш ясаб, уларни оловда пишириш, ип йигириш, каноп ва зиғирдан мато тўқиш, ёғоч ва қамишдан қайиқ ясашни ўргандилар. Ўлкамизда бундан 6 минг йил муқаддам кулолчилик ривожлана бошлади. Пахса бинокорлиги пайдо бўлганига 5 минг йилдан ошди. Энеолит даврида темирдан фойдаланиш кашф этилди, одамлар ўз меҳнат қуролларини ясаш учун ҳар хил мустаҳкам тошлар қидириб табиий мисга дуч келдилар ва ундан турли буюмлар ясадилар. Кейинчалик мисни оловда эритиб ишлатишни кашф қилдилар. Марказий Осиёда очиқ руда конлари ва улар атрофидаги темир эритиш устахоналари мавжуд бўлган. Хусусан, соф мисдан қуроллар ясаганлар. Унгача ибтидоий одамлар узоқ даврлар давомида фақат тош, суяк ва ёғочдан ясалган қуроллардан фойдаланаётган эдилар. Қадимги «темирчилар» кейинрок қалайни мисга қориштириб жез (бронза) олишни ўрганганлар. Жездан фойдаланиш меҳнат қуролларининг турини кўпайтириш имкониятини яратди. Махсус темирчилик, чилангарлик ва заргарлик устахоналари пайдо бўлди. Ўтмишимизда юз берган йирик ижтимоий ўзгаришлардан бири деҳқончиликни чорвачиликдан ажралиб чиқиши бўлди. Бу инсоният тарихида биринчи ижтимоий меҳнат тақсимоти эди. Бу ўта муҳим воқеа Ўзбекистон ҳудудида бронза даврида, яъни бундан 4 минг йил муқаддам юз берган. Ҳунармандчиликнинг деҳқончиликдан ажралиб чиқиши кишилик жамиятида иккинчи ижтимоий меҳнат тақсимоти бўлди. Содир бўлган бу жараёнлар кишиларни ижтимоий табақаланишга, турли гуруҳ ва синфларга бўлинишига олиб келди. Бундан 3,5 минг йил бурун пахтачилик ва ипакчилик пайдо бўлди. Деҳқончиликдаги бу янги турларни вужудга келиши инсон цивилизациясида катта аҳамиятга эга эди. У хусусан ҳунармандчилик янги турларининг вужудга келишида сезиларли туртки бўлди. Ўзбекистон Президенти И.Каримов Хива шаҳрининг 2500 йиллигига бағишланган тантанали маросим)даги нутқида бундай деган эди:-«ўзингиз ўйланг, милоддан аввалги VIII-VII асрлардаёк узунлиги 60-70 километр, эни 35-40 метр бўлган каналлардан иборат мураккаб ва улкан сунъий суғориш тизимларини яратиб, деҳқончилик қилган кўҳна Хоразм аҳли заковати ва матонатига қойил қолмай бўлмайди. Сунъий суғоришни пайдо бўлиши цивилизациянинг муҳим одимларидандир, чунки унинг вужудга келиши аниқ ҳисоб - китобни, тадбирнинг мақсадга мувофиқлигини англашни, етарли маблағ ва меҳнатни катта ташкилотчиликни, одамларни шу ишга сафарбар қилишни тақозо этади. Бу жамоалар томонидан ташкилий равишда раҳнамо, яъни ҳокимият назоратида кўпчилик манфаатини кўзлаб қилинган катта тадбирдир. Қисқаси ана шундай кенг кўламдаги ижтимоий ривожланиш асосида Марказий Осиёда дастлабки цивилизация шаклланди. Маълумки қадим ўтмишда шаҳарлар, қалъаларнинг вужудга келиши цивилизациянинг яққол бир кўрининши бўлган. Қадимшуносларни кейинги йиллардаги изланишлари натижасида минтақамизда ўнлаб номаълум шаҳарлар харобалари очилди. Улар Туркманистон ҳудудидаги Элкантепа ва Ёрқалъа, Фарғонада Далварзин, Сурхондарёда, Қизилтепа, Хоразмда Кўзалиқир, Қашқадарёда Ерқўрғон ва бошқа манзилгоҳлардир. Археолог В.Массон ўша давр шаҳар харобаларини таҳлил қилиб уларда бир бирларига яқинлик бўлган илк шаҳарларга хос маданият савияси юқори даражада бўлган деб ёзади. Мутахассисларнинг такидлашича Ўзбекистон қадимги Шарқ шаҳар цивилизацияси илк бор шаклланган ҳудудга кирган. Унга Сополли тепа ва Жарқўтон топилмалари ҳам мисол бўлади. Минтақамизда аграр тараққиёт асосида шаҳарларни пайдо бўлиши жамиятни ижтимоий табақаланиши ва синфларга бўлиниши дастлабки давлат уюшмаларини вужудга келишига олиб келди. Қадимшунос олимлар А.Сагдуллаев, Т.Шириновлар фикрича юртимизда давлатчилик милоддан аввалги 2 минг йилликнинг охирларида пайдо бўла бошлаган. Одамлар қадимда уруғ, қабила, сўнг элат бўлиб яшаганликлари маълум. Уларнинг ўз маъмурлари, йўлбошчилари, раҳбарлари бўлган. Бевосита давлатчилик эса уч боскичдан иборат деган тахминлар бор. Аввал қалъа, йирик манзилгоҳлар, шаҳарлар бирлашмаси (полислар), кейин подшоликлар–кичик давлатлар, сўнг уларнинг конфедерациясимон бирлашмалари вужудга келган. «Авесто» китобидаги маълумотлар, шунингдек юнон, ҳинд, хитой манбаларидаги географик номлар ҳам шундан далолат беради. Милоддан аввалги VII-VI асрларда эса давлати ва «Қадимги Бақтрия» подшолиги ташкил топди. Хуллас, давлатчилик асосларининг шаклланиши ҳам дастлабки цивилизациянинг муҳим белгиларидан биридир. Цивилизация хусусида сўз юритар эканмиз, қадимги санъат, маданият ҳақида ҳам тўхталиш табиийдир. Калтаминор, Ҳисор, Жойтун маданиятига мансуб ёдгорликлардан ибтидоий санъатнинг нодир намуналари топилган. Ўлкамизнинг тоғли ҳудудларида эса қоятош расмларини учратамиз. Уларнинг айримлари охра бўёқлари билан, бошқалари эса тошга уриб, ўйиб чизиш усули билан ишланган расмлардир. Фақат Ўзбекистон ҳудудида 100 дан ортиқ қоятош расмлар мавжуд, улар мазмунан бой бўлиб, нозик дид билан чизилган. Уларнинг кўпчилиги ибтидоий ҳайвонлар, ов манзараларини акс эттиради. Бу санъат намуналарининг аксарияти ҳам неолит даврига тўғри келади. Ўтмишда яшаган аждодларимиз ёки қадимги одамлар ҳаётида эътикод, сиғиниш, чўқинтириш ҳолатлари ҳам онгнинг ривожланиб бориш жараёнига боғлиқ бўлган, табиатдаги бўлиб турадиган турли ҳодисаларлар, кескин иклимларга то ақли, онги етиб, тушунгунга қадар нимадан қўрқса, шунга сиғиниш бўлаверган. Милоддан аввалги 7-6 асрларга келиб ҳудудимизда зардуштийлик динига пайғамбар Зардушт томонидан асос солинган ва бу диннинг муқаддас «Авесто» китоби юзага келган, бу нафақат диний китоб, балки беқиёс тарихий манба ҳамдир. Ҳудудимизда милоддан аввалги 1 минг йиллардаёқ баҳор-Наврўз байрами секин-аста нишонланиб, кенг тус ола бошлаган. Милоддан аввалги V-IV асрларга келиб эса ёзувларнинг илк кўринишлари вужудга кела бошлади. Бу ёзувлар ҳудудимизда энг дастлабки давлат, шаҳарлар бўлмиш қадимги Хоразмда, Сўғдда пайдо бўлиб, Хоразм, Бақтрия, Сак, Сўғд ёзувлари деб аталади. Хулоса қилиб айтганда, юқорида билдирилган фикрлардан яққол намоён бўлиб турибдики, қадим Туркистон ҳудуди инсоният тараққиётининг муҳим ўчоқларидан биридир. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling