Марказий Осиё -инсоният цивилизациясининг кадимги ўчокларидан бири


-МАВЗУ: Ўзбекстон худудида дастлабки давлатларнинг пайдо булиши ва ривожланиш босқичлари. (қадимги, антик ва илк ўрта асрлар)


Download 1.34 Mb.
bet6/97
Sana21.06.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1638075
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97
Bog'liq
Ўзб тарих семинар

2-МАВЗУ: Ўзбекстон худудида дастлабки давлатларнинг пайдо булиши ва ривожланиш босқичлари. (қадимги, антик ва илк ўрта асрлар)
Режа
1 Илк давлатлар шаклланишининг асосий омиллари
2.Қадимги Хоразм, Бактрия, Суғдиёна. Канг, Довон, Кушон давлатлари
3.Туркий хоқонлик даврида Ўрта Осиё.
4.Ўрта Осиёда араб босқинига қарши кураш.
1 Илк давлатлар шаклланишининг асосий омиллари
Ўрта Осиё илк давлат уюшмаларининг пайдо бўлиши. Ота – боболаримизнинг эрон Ахмонийлари ва Грек-Македон босқичиларига қарши кураши. Ўрта Осиёда давлатчилик эрамиздан олдинги IX-VIII асрларда вужудга келади. Давлатнинг вужудга келишига сабаб, деҳқончилик билан чорвачиликнинг ривожланиши бўлди.
Қадимги, яъни илк давлатлар майда худудий билик, “маданий хўжалик туманлари” сифатида бўлиб, уларнинг майдонлари 5-10 км2 бўлиб, улар асосан деҳқончилик қилинадиган оазисларни ўз ичига олган одатда бу давлатлар таркибига аҳоли яшайдиган жойлар, суғориладиган ерлар, суғориладиган ерлар, суғориш системалари ҳамда яйловлар кирган.
Давлатларнинг асосий вазифаси этиб ирригация обьектларини қуриш ва улардан фойдаланишни таъминлаш, мамлакат ичида иқтисодий ва маданий алоқаларни мустахкамлаш, қўшни давлатлар ва халқлар билан алоқаларни доимий мустахкамлаб аҳолидан ўлпонлар ва солиқлар йиғиш қўшинларни талаш мақсадида урушлар олиб борган, ўз чегераларини ташқи душманлардан ҳимоя қилиш белгиланган эди. Хуллас, юртимизда ташкил бўлган қадимги давлатлар вазифасини қуйидагича эди:

  1. Жамоатчилик (бошқариш) фаолияти

  2. Социал- иқтисодий (хўжалик) фаолияти

  3. Ҳарбий (мудофаа) фаолияти

  4. Гоявий (диний) фаолияти

Тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда, илк шаҳарларнинг пайдо бўлиши дастлабки давлатчилик шаклланишишида энг муҳим ва асосий омил бўлиб, бу иккала жараён узвий боғлиқ ҳолда кечган.
Маълумки, мил. авв. II минг йилликка келиб қадимги Ўзбекистоннинг деҳқончилик воҳаларида ўтроқ қабилалар ривожланиб, аҳолининг жойлашув тизими шакилланади. Аҳолнинг аҳолида жойлашув манзилгоҳларида ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар-ўтроқ деҳқончиликнинг ривожлании, аҳоли зичлигитнинг юқори жаражаси, хунурмандчиликнинг тараққий этиш, ижтимоий табақаланиш ва бошқарув тизимининг мураккаблашиб бориши, ўзаро алмашинув, савдо-сотиқ ва маданий алоқаларнинг кучайиши ҳамда ҳарбий–сиёсий вазият Ўзбекистон ҳудудларида дастлабки шаҳарларининг пайдо бўлишида асосий омиллардан ҳисобланади.
Жамият ҳаётида содир бўлан ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар мил авв. III минг йилликнинг охири – II минг йилликнинг бошларига келиб, Ўрта Осиё ҳудудларида дастлабки шаҳарларининг пайдо бўлишига олиб келади. Шаҳар маданиятининг шаклланиши ҳам ҳудди жамият тараққиётида бўлгани каби узлуксиз тараққиёт йўли билан ривожланган. Бу қонуниятга кўра шаҳарсозлик маданиятининг шаклланиши, узоқ босқичма-босқич даврларни босиб ўтган. Мил авв. II минг йилликка оид Ўрта Осиёдаги Жарқўтон, Сополли, Дашли, Гонур, Намозгоҳ, Олтинтепа, Улуғтепа кабиларда илк шаҳарсозлик маданиятининг шаклланиши ва ривожланиши учун қуйидаги олимлар муҳим аҳамиятга эга бўлди:

  1. Аҳолининг ўтроқ деҳқончиликка ўтиши ва кенг воҳалар бўйлаб ёйилиши;

  2. Хунурмандчиликнинг ривожланиши ва айрим соҳаларига ихтисослашиши;

  3. Қадимги савдо йўлларининг ривожланиши натижасида иқтисодий ва маданий алоқалар ҳамда савдо-сотиқнинг тараққий этиши;

  4. Табиий-географик ҳамда ҳарбий-стратегик шарт-шароитлар.

Шаҳар маданияти даставвал Ўзбекистоннинг жанубида, Сурхондарё ҳудудида шаклланди, сўнгра эса шимолга Сўғд (Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро), Хоразм, Шош ва Фарғона ҳудудларига тарқалди. Бу-айнан юртлар ва халқлар тараққиётидаги нотекислик каби тарихий қонунияга зид эмас.
Кўп сонли архелогогик топилмаларнинг далолат беришича, Ўзбекистондаги айрим кўҳна шаҳарларнинг ёши 2700-3000 йилдан кам эмас. Уларга Афросиёб (Самарқанд), Қизилтепа (Сурхондарё), Узунқир, Ерқўрғон (Қашқадарё) кабилар киради. Қадимги шаҳарлар-тарихий ривожланишдаги урбанистик жараёнда муҳим аҳамиятга эга бўлган жамият тарақиётининг ижтимоий асос хисобланади.
Тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда, сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик Ўрта Осиё хўжалигининг асоси ҳисобланиб, бу жараён жанубий Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг жанубида бронза (мил. авв. III- II йилликлар) даврида, Тошкент воҳаси ва унинг атрофларида эса илк темур (III-IV асрлар) даврида шакилланиб ривожланди. Ўрта Осиёда илк давлат уюшмалари сунъий суғориш бирмунча қулай бўлган Амударё (юқори, қуйи, ўрта) оқимлари бўйларида, Мурғоб ваҳасида, Зарафшон ва Қашқадарё воҳаларида шакилланиб ривожланади. Бундай ҳолатни дунё тарихидаги дастлабки давлатлар-Миср (Нил) ва Месопотамия (Дажла ва Фрот) мисолида ҳам кузатиш мумкин.
Ҳозирги кунга келиб, Ўрта Осиёнинг жуда кўплаб бронза ва илк темир даврига оид ёдгорликларидан (Сополли, Жарқўтон, Анов, Қизилтепа, Қўзалиқир, Афросиёб, Чуст, Далварзин, Даратепа ва бошқ.) ишлаб чиқарувчи хўжалик билан бевосита боғлиқ бўлган металл қуроллар топиб ўрганилган. Металл қуролларининг меҳнат қуроллари сифатида жамият кенг ёйилиш меҳнат унумдорлигининг янада юксалиши учун улкан имкониятлар яратиб, бу жараён давлатчилик пайдо бўлишини янада тезлаштирди.
Сўнгги бронза даврига келиб кулолчилик чархининг ишлатила бошланиши натижасида Сополли, Олтинтепа, Гонур, Жарқўрғон кабиларда кулолчилик маҳалллари пайдо бўлади. Шунингдек, хунармандчиликнинг тошга, металлга, ёғочга, суякка ишлов бериш турлари ҳам кенг тарқалади. Хунармандчиликнинг ихтисослашуви, алоҳида хўжалик тармоғи сифатида шаклланиб ривожланаши жамиятдаги иқтисодий тараққиёт учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб давлатчилик пайдо бўлиши учун муҳим бўлган қўшимча маҳсулот кўпайишига турки бўлди.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling