Марказий осиё халқларининг V-VIII асрлардаги ижтимоий, маданий ҳаёти


Download 41.39 Kb.
bet1/6
Sana26.03.2023
Hajmi41.39 Kb.
#1297140
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
markazij osijo khallarining v viii a


Aim.Uz

Марказий осиё халқларининг V-VIII асрлардаги ижтимоий, маданий ҳаёти


Режа:



  1. Қадимги Ўрта Осиёнинг ижтимоий ва маданий тарихини ўрганишда асосий манбалар: Ўрхун–Энасой ёдгорликлари, юнон муаррихларининг асарлари, қадимги Хитой йилномалари.

  2. Марказий Осиё маданиятининг ўзига хослиги. Ёзув маданияти – кўк турк хоқонлиги давридан бугунгача етиб келган энг ноёб маданий ёдгорлик.

  3. Уйғониш – Шарқ ва ғарб халқларининг маданияти тарихида кескин бурилишлари даври. Ўрта Осиёдаги Уйғонишнинг уч босқичи. Ҳар бир босқичда Уйғонишнинг асосий белгилари.

Қадимги Ўрта Осиёнинг ижтимоий ва маданий тарихини ўрганишда асосий мабалар қуйидагилардир:
1. Ўрхун – Энасой ёдгорликлари:
2. Юнон муаррихларининг асарлари.
3. Қадимги Хитой йилномалари.
Маданий ҳаёт, биринчи навбатда, ижтимоий–сиёсий ҳаёт равнақи белгиси ва айни пайтда, узоқ асрлар давомида шаклланадиган жараён бўлгани учун Марказий Осиёнинг ижтимоий - сиёсий тарихига қисқача тўхталамиз ва юқоридаги манбаларга таянамиз. Аммо ҳар бир манбанинг маълум даврдаги маданият тарихини ўрганишда ўз аҳамияти ва мавқеи бор.
Марказий Осиё тарихи милоддан олдинги даврларда Хитой йилномаларига таянган бўлса, Кўк турк хоқонлиги даврида ўз манбаларига эга бўлди. Марказий Осиё халқларининг Кўк турк хоқонлиги давридаги тарихи кўпроқ Тўба–хун хоқонлиги давридан бошланади. Тўба-хун давлатида IV асрда юзага келган сиёсий вазият Марказий Осиё маданияти тарихида ҳам янги саҳифани бошлаб берди. Бу сиёсий вазият асосан Хитой империясининг таназзули ва қайта тикланиши билан боғлиқ.
Европадаги тўкилай деб турган Римни бўйсундирган халқларнинг буюк кўчиши Шарқий Осиёда 100 йил олдин юз берди. Хитой тарихида “Беш ваҳший қабилалар даври” (304–399 йиллар) деб ном олган даврда Хитойни хунлар ва сянбийлар босиб олгани ва оралиқ давлатларга асос солгани айтилади. Бу оралиқ давлатлар готлар, бургундлар ва вандаллар асос солган қиролликларга ўхшаб кетарди. Европада Болқон ярим оролида Шарқий Рим империясида нисбатан маданият юксалган эди. Хитойда эса,Янцзи дарёси қирғоқларида барпо бўлган Хан империясининг меросхўри Хитой империяси ҳамон мавқени қўлдан бермасди. Заиф, ношуд Хан императорлари Хуанхэ водийсидаги ўз халқларини “ваҳший қабилалар“га ўлжа қилиб қолдириб кетди. Аммо шунча кулфатларга, ташқи ҳужумларга, ички урушларга қарамай, Хитой халқи миқдор жиҳатдан кўпайиб бораверди. VI асрга келиб Хитойнинг тикланиши учун шароит юзага келди.
Биз Хитой тарихига шунчаки мурожаат этганимиз йўқ, аслида Марказий Осиё туркий қавмларининг тарихи шу даврдаги Хитой тарихи билан чамбарчас боғлиқдир. Хитой билан Марказий Осиё шарқидаги туркий қавмларнинг ижтимоий–тарихий муносабатлари худди шу даврдан аниқроқ юзага чиқди. Милоддан аввалга V асрда - Чин-хун давридаги тарихий муносабатлар алоҳида тарихий даврни ташкил қилади. Хан сулоласи билан Хун тангриқутлигидаги тарихий, маданий муносабатлар алоҳида тарихий даврни ташкил қилади ва бу алоҳида мавзу бўлгани, бунинг устига, бу даврдаги тарихнинг маълум қоронғу саҳифалари ҳали борлиги учун бу ҳақда фикр юритиш учун кўплаб далилларга мурожааат этишга тўғри келади.
V-VII асрлардан бошлаб Марказий Осиёда ижтимоий - сиёсий воқеалар янгича тус олди. Хусусан, V аср бошларида ташкил топган Тўба - хун давлати Марказий Осиёдаги маданий муҳитга кучли таъсир этди. Бу давлат гарчи Хитойдан кўра баланд мавқе эгаллаган бўлса ҳам, Тўба аҳолиси Хитой маданиятига муте бўлиб қолди. Улар ўз тилларидан воз кечиб, фақат хитойча гапирадиган бўлдилар, эски анъаналаридан воз кечиб, сочларини қирқдилар. Хуллас, Хитой маданияти олдида сажда қилдилар.
Бу давлатнинг келиб чиқиши тарихи бор. Милодий III асрдан бошлаб узоқ бир тарихий даврда хунлар билан бошқа қабилаларнинг ўзаро чатишиб кетишидан “Тўба-хун” деб ном олган қавм келиб чиқди. Тарихда: “Отаси хун, онаси сянбий”лардан бўлганларни шимолдагилар тўба - хунлар деган ном билан юритганлар.
Тўба - хунларнинг шаҳзодаларидан бири Гирон Бур милодий 407 йили Тўба - хун давлатини қурди. Бу давлат Хитой тарихида Шиё давлати деб аталади. Гирон Бур бур ғоят шафқатсиз эди. У Хан сулоласи подшоҳи кучига таяниб, доим душманлари устидан ғалаба қилиб келди. Милодий 410 йили Тўба-хун давлати қудратли давлатга айланди.
Гирон Бур бур вафот этгандан кейин (425 йили) унинг ўрнига ўғиллари Гирон Жон (425–427), Гирон Тин (427–431)лар подшоҳ бўлди. Уларнинг ҳукмронлиги даврида Тўба - хун давлати билан Шимолий Вэй империяси (386 - 543) орасида узлуксиз урушлар бўлди.
Хуллас, IV аср ўрталарига келганда, Тўба - хун аҳолиси Хитой маданиятига сажда қилиши оқибатида аввалги шон - шуҳратини ва доимо уларни ғалабага олиб келган якдиллигини ҳам йўқотдилар.
Милодий V ва VI асрнинг биринчи ярмидаги ижтимоий ва маданий ҳаёт учун юнон муаррихларининг асарларидан кўра, Хитой йилномаларидаги маълумотлар аҳамиятлироқ экани тўғрисида ХIХ асрдаёқ Европа олимлари ўз фикрларини айтганлар.
Лекин милоддан аввалги асрлардаги Ўрта Осиё тарихи учун юнон манбаларининг аҳамиятини ҳам таъкидлаш керак. Аммо урушларнинг оқибатлари, қабилалар ва халқларнинг бир - бири билан қоришуви, даврнинг ижтимоий ва сиёсий ҳолати, қолаверса, бошқа бир қатор сабаблар қадимги давлатларни парчалади, аста - секин қабилалар ва тилларнинг, одатлар ва қонунларнинг бирлигини ҳам парчалаб ташлади, натижада ҳозир бизга етиб келган маълумотларнинг моҳияти ҳам ўзгаришга учради. Буларнинг ҳаммаси табиий жараён эди. Бу жараёнларнинг маҳсули сифатида Ўрта Осиёда бошқарувнинг удел системаси такомиллашди, яъни давлат майда ер эгаликларига бўлинди. Айни замонда ўша майда давлатлар гоҳ бирлашиб, гоҳ парчаланиб, қайтадан янги - янги давлатлар ташкил топарди.



Download 41.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling