Марказий осиёда дала шароитида ерни ва сувни


Шур ювиш нормалари ва сони


Download 139.51 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/3
Sana14.05.2023
Hajmi139.51 Kb.
#1458502
1   2   3
Bog'liq
bulletin 1 uz

 
Шур ювиш нормалари ва сони 
 
Шур ювиш нормалари м3/га 
Тупрокнинг 
шурланиш даражаси 
Сув уткащувчанлиги 
яхши тупрокларда 
Сув утказувчанлиги 
паст тупрокларда 
Шур ювиш сони 
Кучсиз 1500-1700 
1800-2000 

Урта 2500-3000 
4000-5000 2 
Кучли 4000-5000 
5000-6000 2-3 


4
Шурини ювилган ерларда намликни тулик саклаб колиш учун ер етилиши (10-15 см) 
билан чеклар УК-ариклар текисланиб, фосфорли угитларни йиллик меъёрини 70 %ни ерга 
сепиб кетидан чизил борона билан 12-14 см чукурликда чизелаб мола босиш зарур. 
Натижада ерга сепилган фосфор угити тупрокка аралашиб кетади.
Ер яхши текисланса сугориш меъёри текисланмаган ерларга нисбатан 25-30% кам 
сарфланади.
Галла майдонларида нихолларнинг холатини хисобга олган холда феврал-март 
ойларида утказиладиган тадбирлар. 
Фаргона водийсининг сугориладиган ерларига экилган бошокли дон экинларини усиш 
ва ривожланиш даврларини аниклаш максадида галла майдонларини зудлик билан 
мониторингдан утказиш (тула туплаган 3-4 барг, 1-2 барг хосил килган, униб чикмаган 
майдонларни аниклаш) айникса шурланган тупрокли майдонларга экилган бугдойларни 
холатини текшириб чикиб агар бу ерлар уртача, кучли шурланган ерлар булса тезлик билан 
бу ерларда угитлаш утказилмаган булса хам хар гектар ерга 1000-1500 м3/га хисобида сув 
бериб сугориш зарур, чунки шундай килинганда шу ерларда тупрок таркибидаги мавжуд 
тузлар ювилиб бугдой нихоллари эркин усади, акс холда тупрок таркибидаги тузлар 
нихолларни кисиб бугдой кучатларини тупрокдаги намликни ва озукаларни олишига имкон 
бермай уни куритади.
Бугдойни биринчи угитлаш 
Эрта бахорги биринчи озиклантириш, эрта ва макбул муддатларда экилган хамда тула 
тупланиб кишловга кирган, эрта бахорда усимликларнинг холати меъёрида булган 
пайкалларга физик холда 100 кг/га мочевина ёки 150-160 кг/га селитра микдорда азотли 
угитлар билан озиклантириш зарур. Фаргона водийси худудларида бу муддат тахминий 10-
25 февралга тугри келади. 
Эрта бахордаги азотли озиклантиришда энг биринчи навбатда кеч муддатларда экилиб, 
кишловдан кийинчилик билан чиккан майдонларда, ундан кейинги уруглик етиштириш учун 
экилган майдонларда ва нихоят колган майдонларда утказилиши тавсия килинади. Кишловга 
тупланмасдан кирган хамда кишловдан кийинчилик билан чиккан майдонлардаги 
усимликларни, кушимча тартибда 100 кгдан озиклантириш яхши самара беради. 
Эрта бахорда тупрок таркибидаги озика моддалари микдорининг камайиб кетишидан 
ташкари, усимлик нозик холда кишдан чикади ва озик моддаларга мухтож булади. Эрта 
бахорги озиклантириш кучат калинлигини баркарорлаштиради. Усимликда тупланиш 
жараёнини жадаллаштиради, 1 кв.м.да 550-600тагача махсулдор поя хосил килишга эришиш 
мумкин. Эрта бахорги озиклантириш уз муддатида утказиш хисобига бир гектар ердан 4-6 
центнергача кушимча хосил олишга эришилади. 
Эрта бахорги озиклантиришда азотли угитлар меъёрини аниклашда усимликларда усиш 
жараёни бошланиши мухим урин тутади. Агарда усимликларда усиш жараёни кеч бошланса, 
бу даврга келиб хаво хорорати тез кутарилади, ривожланиш фазаларини утиш вакти ва озика 
моддалар узлаштирилиши пасаяди. Шу даврда усимликда тупланиш ва генератив органлар 
ривожланишини кучайтириш максадида азот меъёрини йиллик меъёрига нисбатан 25 фоиз 
эмас. 30 фоизга оширилиши тавсия килинади. Эрта бахорги озиклантиришда азот меъёри 
бундан оширилганда азотни ортикча кисми сув ёки ёгингарчилик билан ювилиб кетади. 
Озиклантиришдэн сунг хар бир минтакада тупрок намлиги ва иклим шароитини 
хисобга олган холда сугориш ишларини ташкил килиш. Бунда 1 гектар ер майдонига 
сарфланадиган сувнинг мавсумий меъёри 3000-4500 куб.м., сугориш меъёри эса 700-800 
куб.м. ни ташкил этади. Ер ости сувларини жойланишига нисбатан кузги бугдойни мавсумий 
сугориш меъёри 2500-3000 куб.м. хам булиши мумкин. 


5
Эрта бахорда бугдой майсалари ривожланиши суст булган майдонларга, минерал 
угитлар суспензияси тайёрланиб сепилиши, усимликларни эрта бахорги ривожланиш 
жараёнини тезлаштиради. 
Эритма тайёрлашда 12 кг. аммофос, 6 кг калий ва 6 кг селитра олиниб, 300 литр сувда 
эритилади ва махсус пуркагич механизмлари ёрдамида кузги бугдой пайкалпарига сепилади. 
Бу эса илдиздан ташкари баргдан озиклантирилганлиги сабабли усимлик барг сатхи 
калинлашади, усимликларни касаллик ва зараркунандаларга чидамлилиги ортади, 
фотосинтез жараёни тезлашади, натижада нихолларни усиши ва ривожланиши тезлашади. 
Суспензия сепишда бугдой майсалари ер устки кисмини тула копланганлигига алохида 
этибор бериш зарур. Чунки сепилган суспензияни усимлик барги оркали узлаштиради. 
Бугдой майсалари ер устки кисмини барг сатхи билан копламаган майдонларда сепилган 
суспензиянинг асосий кисми ер устки катламига тушади, бундан усимлик фойдалана 
олмайди, натижада сепилган суспензия самарадорлиги пасаяди.
Тавсиянома «Фермер хужаликлари даласида сувнинг махсулдорлигини ошириш»
лойихаси агроном-консультанти, САНИИРИ Фаргона булимии бошлги
к.х.ф.н. Х. Умаров, Сирдарё-Сух ИТХБ К. Кобулов томонидан тайёрланган.

Download 139.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling