Марказий осиёга буддизмнинг кириб келиши


Download 27.41 Kb.
bet1/4
Sana20.11.2023
Hajmi27.41 Kb.
#1788271
  1   2   3   4
Bog'liq
buddizm


МАРКАЗИЙ ОСИЁГА БУДДИЗМНИНГ КИРИБ КЕЛИШИ


Буддизм Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида янги эранинг бошларида ўрнашди. Буддизмнинг Ҳиндистондан Марказий Осиёга кириб келишини одатда кушонларнинг ҳукмронлиги билан боғлайдилар. Император Канишканинг ҳукмронлиги даврида Кушон подшоҳлиги ушбу диннинг марказларидан бирига айланган. Милоднинг биринчи асрларида Амударё ҳавзасида ётган ерларда буддизм ҳукмрон дин саналган ва бу ерда араблар келишига қадар бошқа жойлардагига нисбатан узоқроқ вақт сақланиб турган.
Кушон подшоҳи Канишка буддизмга эътиқод қилган. У зарб қилдирган тангаларда бошқа илоҳиятлар билан бир қаторда Будда тасвири ҳам учрайди. Хитойлик Сюань-Цзянь берган хабарига кўра, VII асрнинг бошларида Термизда 10 та буддизм монастирлари (сангарама) ва мингта роҳиб бўлган.
V-VIII асрларда Эфталитлардан кейин буддизм Марказий Осиёда таназзулга юз тута бошлади.
Марказий Осиё халқлари, хусусан, бактрияликлар санъатга ўз маданий анъаналарини олиб кирдилар.
Буддизмда Будда таълимоти ва ҳаётининг ботиний моҳиятини ифодаловчи рамз-тимсолларнинг бутун бошли бир тизими шакллантирилган. Кўпроқ тарқалгани Будда ва унинг таълимотини англатувчи ғилдирак ёки ярқираб турувчи айлана тасвиридир.
Будданинг ҳаётий айланишлари босқичларини ифодаловчи ҳўкиз, шер, фил, от рамзлари кенг тарқалган (масалан, фил – ер узра кўтарилган Будда рамзи).
Шунингдек, Будда тагида ўзининг илк ваъзларини айтган муқаддас Бодхи дарахти тасвири ҳам буддизмнинг бадиий-диний рамзи ҳисобланади. Архитектура мажмуаси ташкилоти буддизмда қатъий қонунлар асосида амалга оширилган ва бўрттириб ишланган расмлар, ҳайкаллар ва тасвирлар жойи ва характерини белгилаган.
XX асрнинг бошларидаёқ Амударёнинг ўнг қирғоғида буддизмга оид кўпсонли тангалар, ҳайкалтарошликка оид майда тасвирлар ва бошқа ёдгорликларни топганлар; кўпинча улар қимматбаҳо металлар – олтин ёки кумушдан ясалган бўлган (одамлар ва ҳайвонларнинг ҳайкалчалари).
1927 йилда Шарқ маданиятлари музейи ва Средазкомстарис экспедицияси қадимий Термизни ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ўтказиб, у ерда қатор грек- буддизм ёдгорликлари мавжудлигини аниқлади. Термиз археологик комплекс экспедициясининг (ТАКЭ) ишлари натижасида Қоратепа ва Чингизтепа баландликларида иккита йирик буддизм монастири бўлганлиги аниқланди ва грек- буддизм меъморчилиги ва ҳайкалларининг парчалари топилган ўнлаб жойлар қайд этилди.

Download 27.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling