Марказий осиёга буддизмнинг кириб келиши


Download 27.41 Kb.
bet4/4
Sana20.11.2023
Hajmi27.41 Kb.
#1788271
1   2   3   4
Bog'liq
buddizm

Далварзинтепа (Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани). Фан олами Далварзинтепа ҳақида 1962 йили Ҳамза номидаги санъатшунослик институти экспедицияси қазиш ишларига киришган пайтда билди. Шаҳардан ташқаридаги буддизм ибодатхонаси, вино тайёрлаш қурилмалари, дафн қилиш жойи – наус топилган. Шаҳар ҳудудида кулол, ҳунарманд ва бой задагон ўйларининг қолдиқлари, шунингдек, машҳур олтин дафина ва фил суягидан ясалган шахмат доналари топилган.
Ўрта Осиё ҳудудларида биринчи марта лойдан ясалган яхши сақланган Будда тасвири, кўплаб ҳайкалчалар, безаклар, диний маросим буюмлари ва тангалар топилган, улар II аср охири III аср бошидаги буддизм ибодатхонасининг марказий бинолари ичида сақланган.
Ибодатхонани тадқиқ қилиш 1983 йилдан бошланган. Будданинг тик турган ҳайкали жуда яхши сақланган: унинг оёқлари мустаҳкам ғиштин асосда турибди, кийимларининг бурмалари аниқ кўринишда, буларнинг барчаси ёрқин қизил рангга бўялган. Будда сочларининг туби асосан қора, лекин тепаси қизил рангда. Худди шу ранг билан қош ва кўзининг қорачиқлари чизилган.
Қазиш ишлари янада кенгайтирилганда чуқурроқда буддизм динининг персонажи – бодхисатванинг ўраб қўйилган ҳайкалчаси топилган бўлиб, у лойдан ясалган ва пушти рангга бўялган. Унинг қора сочлари медальон кўринишидаги икки қават қора боғгич билан ўралган. Чап қўли буклаб қорини устига қуйилган.
Эътиборга лойиқ ва ҳозиргача жумбоқ бўлгани: бодхисатва пешонасига алебастр сурилган чуқурча хол қўйилган. Хол очилганда, унинг ичидан ҳалқага ёпиштирилган кичкина олтин тақинчоқ чиққан. Бошқа биноларда катта миқдорда ҳайкалчалар бўлаклари, тақинчоқлар топилиб, уларнинг кўпчилигига олтин суви юритилган. Будда тасвирланган расм парчалари, кўплаб сопол идишлар, жумладан: деворларида қадимги юнон, ҳинд ёзувидаги брахма битиклари сақланган кўза қолдиқлари,чироқлари топилган. Ибодатхона III асрда қурилган.
Қува. 1957 йилда Фарғона водийсидаги Қува шаҳри вайроналарида архитектура ва ҳайкалтарошликнинг ажойиб намунаси бўлган буддизм ибодатхонаси қолдиқлари топилган. Ушбу материаллар Фарғона вилоятида VII асрда буддизм дини кенг тарқалганини тасдиқлайди. Ҳолбуки, бу даврда Ўрта Осиёнинг бошқа ҳудудларида зардуштийлик дини ( унинг маҳаллий диний анъаналарни ўзига сингдирган бир тури) ҳукмрон бўлган. Бу ерда топилган худоларнинг ҳайкал сифатидаги тасвирлари, дин ҳимоячилари – Будда антиподлари алоҳида эътиборга лойиқ. Улар ўзининг қўрқинчли кўринишлари билан одамларни дунёвий ҳавас ва гуноҳлардан қўрқитган, художўйда уларга нисбатан ғазаб уйғотган.
1974 йилда Зартепада Ўзбекистон Фанлар Академияси Археология институтининг қазиш ишлари олиб борилиши натижасида буддизм ибодатхонаси топилган. Бу ерда Будданинг олтин суви юритилган ҳайкали ва иккита бронза шамдон топилган.
Сурхондарёдаги Қоровултепада топилган VIII асрга тааллуқли Будда тасвирини акс эттирган терракот ҳайкалча майда пластик ҳайкалтарошлик намунасидир. Тақасимон тагликка Будданинг оёқларини чалиштириб ўтирган авлиё нирвана ҳолатидаги бўрттириб ишланган тасвири туширилган. Ёдгорлик Ўзбекистон тарихи музейида сақланмоқда.
Download 27.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling