Маркетинг коммуникациясининг назарий асослари


Маркетинг коммуникацияси комплекси: элементлари, уларнинг шакллари ва мазмуни


Download 60.85 Kb.
bet3/3
Sana18.03.2023
Hajmi60.85 Kb.
#1279920
1   2   3
Bog'liq
1-Маъруза

5. Маркетинг коммуникацияси комплекси: элементлари, уларнинг шакллари ва мазмуни

Замонавий маркетинг мижоз эҳтиёжларини қондирадиган товар яратиш, унга тўғри келадиган нарх белгилаш ва унинг мақсадли истеъмолчилар учун очиқлигини таъминлашдан кўра анча кўпроқ нарса талаб қилади. Фирмалар ўз мижозлари билан коммуникацияни амалга ошириши лозим. Бунда коммуникациялар мазмунида ҳеч қандай тасодифий нарса бўлмаслиги керак, акс ҳолда амалга оширилган коммуникация харажатлари катталиги ва фирмага зиён етказилганлиги сабабли фирма оладиган фойда миқдори амаяди.


Маркетинг коммуникациялари комплекси тўртта асосий таъсир кўрсатиш воситасидан иборат:

  • реклама;

  • тарғибот;

  • сотишни рағбатлантириш;

  • шахсий сотувлар.

Ҳар бир элемент учун ўзига хос коммуникация усуллари мавжуд бўлиб, улар ҳақида кейинроқ батафсил ҳикоя қилиб берилади.
Бевосита коммуникация жараёнининг ўзи бир нечта элементни қамраб олади, у Ф. Котлер томонидан қуйидаги моделда акс эттирилган:(1.1-расм)





1.1-расм. Коммуникация жараёни элементлари10
Жўнатувчи – бошқа томонга хабар жўнатадиган томон (мижоз фирма).
Кодлаштириш – жўнатувчи томонидан юбориладиган белгилар тўплами.
Ахборотни тарқатиш воситалари – хабар жўнатувчидан олувчига улар орқалиузатиладиган коммуникация каналлари.
Кодни очиш (расшифровка) – унинг давомида олувчи жўнатувчи юборган белгиларга мазмун берадиган жараён.
Олувчи – бошқа томон юборган хабарни оладиган томон.
Жавоб реаксияси – хабар билан мулоқот натижасида вужудга келадиган олувчининг жавоблари тўплами.
Қайтувчан алоқа – олувчи жўнатувчига етказадиган жавоб реаксиясининг бир қисми.
Тўсиқлар – улар натижасида олувчига жўнатувчи юборган хабардан фарқ қиладиган хаабр етиб келадиган бузиб кўрсатишлар ёки режалаштирилмаган муҳит аралашувлари.
Мазкур модел самарали коммуникацияларнинг асосий омилларини ўз ичига олади ва коммуникациялар амалий тизими яратиш устидаги ишларнинг қуйидаги асосий босқичларини белгилаб беради:

  • мақсадли мулоқот доирасини белгилаш;

  • мулоқот доирасининг харидга тайёрлик даражасини аниқлаш;

  • мулоқот доираси кўнгилдаги жавоб реаксиясини аниқлаш;

  • мулоқот доирасига мурожаат яратиш;

  • фирманинг маркетинг коммуникациялари комплексини шакллантириш;

  • маркетинг коммуникациялари комплекси бюджетини ишлаб чиқиш;

  • маркетинг коммуникациялари комплексини ҳаётга татбиқ этиш;

  • қайтувчан алоқа каналлари бўйича етиб келадигна ахборотни тўплаш;

  • маркетинг коммуникациялари комплексига тузатишлар киритиш.

Агар фирма белгланган вақт давомида ўзининг мақсадли мулоқот доирасини кўнгилдаги харидга тайёргарлик ҳолатига ўтказишнинг уддасидан чиқа олган бўлса, бу ҳолда коммуникатор ушбу моделниг 2-бандига мувофиқ маркетинг коммуникациялари комплекси яратиш бўйича фаолияти яна бошлаши лозим; яна битта ёки бир қатор мақсадли мулоқот доиралари аниқланган ҳолда эса – 1-бандга мувофиқ.


1 www.uza.uz

2 SH.Мirziyoyev. “Demokratik islohotlarni izchil davom ettirish, xalqimiz uchun tinch va osoyishta, munosib hayot darajasini yaratish – barqaror taraqqiyot kafolatidir” XXI asr ijtimoiy-siyosiy gazeta, 2016-yil 20-oktyabr, 44 (676)-son



3 http://www.press-service.uz/uz/news/5451

4Большой энциклопедический словарь. М. : АСТ, Астрель, 2008. С. 610.

5См.: Шарков Ф. И. Основы теории коммуникации. М. : Дашков и Ко, 2010. С. 23.

6См.: Кашкин В. Б. Основы теории коммуникаsии: краткий курс. М. : АСТ ; Восток-Запад ; Минск : Харвест, 2009.

7Основы теории коммуникаsии. Глоссарий. URL: http://ayp.ru/ library/osnovy-teorii-kommunikatsii/4787 (дата обращения: 20.05.2013).

8См.: Котлер Ф. Основы маркетинга. М. : Прогресс, 2011. С. 248.

9Journal of Integrated Communications, 1997—2002. URL: http://jimc. medill.northwestern.edu/archives.aspx (дата обращения: 14.06.2013).

10 Архипов А. Е. Управление интегрированными маркетинговыми ком­муникаsиями в сфере услуг : автореф. дис. ... докт. экон. наук. Омск, 2011. URL: http://dissers.ru/avtoreferati-doktorskih-dissertatsii1/a24.php (дата обращения: 14.06.2013).



Download 60.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling