Маркетинг коммуникациясининг назарий асослари


Download 60.85 Kb.
bet1/3
Sana18.03.2023
Hajmi60.85 Kb.
#1279920
  1   2   3
Bog'liq
1-Маъруза





1-мавзу

МАРКЕТИНГ КОММУНИКАЦИЯСИНИНГ
НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ



Режа
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасидан келиб чиққан ҳолда фаннинг вазифалари.
2. Маркетинг коммуникасиясинини ўрганишнинг долзарблиги.
3. Коммуникасия ахборот алоқалари жараёни сифатида .
4. Интеграсияланган маркетинг коммуникасиялари комплекси.
5. Маркетинг коммуникасияси комплекси: элементлари, уларнинг шакллари ва мазмуни.


Машг`улот мақсади: «Маркетинг коммуникацияси » фани бо`йича умумий тасаввурларни шакллантириш.
Мавзуни ўрганиш натижасида талаба:

  • “Маркетинг коммуникацияси” фанини о`қишни мақсад ва вазифаларини айтади;

  • Коммуникация ахборот алоқалари жараёни айтади ва тавсиф беради;

  • Интеграсияланган маркетинг коммуникациялари комплексини баён этади;

Маркетинг коммуникацияси комплекси: элементлари, уларнинг шакллари ва мазмунини таснифлаб беради.
Мустақил ишлаш учун адабиётлар ро`йхати:
1.“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, «Халқ сўзи» газетаси 2017 йил 8 феврал № 28 (6722)-сон
2.“Ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 15-сон, 246-модда.
3. Дубровин И.А. Маркетинговые коммуникации: Учебник.- М.: «Дашков и К». 4.Котлер Ф.,Келлер К.Л. Маркетинг менежмент. Учебник. Экспресс-курс. 3-е издание.- Спб.: Питер, 2012.-480с. Котлер Ф., Келлер К.Л.
5. Романов А.А., Панько А.В. Маркетинговые коммуникации. –М.: Эксмо, 2006.-432 с.


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасидан келиб чиққан ҳолда фаннинг вазифалари.

“Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаш-тиришнинг асосий йўналишлари ва устувор вазифаларига жиддий ўзгартиришлар киритиш учун пойдевор бўлиши керак. (“Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” номли китобида келтирилган)1


“Иқтисодий мустақилликка етишмасдан туриб, сиёсий мустақилликни таъмилаб бўлмайди” деган эдилар. Мустақиллик йилларида иқтисодиётимиз қарийб 6 баробар ўсди. Унда саноатнинг улуши 14 фоиздан 34 фоизга ошди. Охирги 11 йил давомида ялпи ички маҳсулотнинг ўртача йиллик ўсиши 8 фоиздан кам бўлмаган даражада сақланмоқда. Фаол инвеститсия сиёсати даражасида сақланмоқда. 2
Ана шу ишларнинг бош мақсади – фуқароларнинг қонуний мурожаатларини қисқа муддатда синчиклаб кўриб чиқишни ва ҳал этишни таъминлашдир. Бу борада рақамлар ва силлиқ ҳисоботларнинг орқасидан қувиб, навбатдаги кампаниябозликни уюштириш керак эмас.”
Бўлиб ўтган муҳокамалардан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мажлисга якун ясаб, қуйидаги фикрларни таъкидлади:
Азиз дўстлар, ҳозир сизлар билан белгилаб олган мақсад ва вазифаларга эришиш учун ишимизни янгича асосда ташкил этиб, ҳар биримиз ўз жойимизда масъулиятни чуқур ҳис қилиб, иш олиб боришимиз керак. Бугунги мажлисда билдирилган барча таҳлилий ва танқидий фикрлар эртанги кун учун, янги марраларни эгаллашимиз учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилади.
Ҳаммамизга бир ҳақиқат равшан бўлиши лозим: биз мавжуд ривожланиш суръатлари билан ўз олдимизга қўйган юксак мақсадларга эриша олмаймиз. Бугун қаттиқ замон ўзгармоқда, унинг талаби, олдимизга қўяётган вазифалари тобора ортиб бормоқда. Мана шундай мураккаб шароитда “Сен — менга тегма, мен — сенга тегмайман” деган кайфият билан ишлашнинг вақти ўтди. Биз “вазият ёмон, вазият оғир” деб баҳона қидиришга ўрганиб қолганмиз. Лекин шу вазиятни ким ўзгартиради, ким изга солади, деган саволни, келинг, ўзимизга берайлик. Вазиятни ўзимиз, ўз ақл-заковатимиз, меҳнатимиз билан ўзгартирмасак, ҳеч ким четдан келиб бу ишни биз учун қилиб бермайди.
Бугун бу мажлисда ҳамма нарса ўз номи билан айтилиб, иқтисодиётимиздаги мавжуд аҳвол холис таҳлил қилинди, келгуси режалар белгилаб олинди.
Енг муҳим вазифамиз — мамлакатимизда тинчлик ва фаровонликни мустаҳкамлаш, одамларни, халқимизни ҳаётдан рози қилишдан иборат. Бунинг учун эл-юртимиз аввало биз — раҳбарларнинг фаолиятидан рози бўлиши керак. Бунинг учун ҳар бир раҳбар ўз аравасини ўзи тортиши, ўз соҳасидаги ишларнинг аҳволи учун ўзи шахсан жавоб бериши керак. Шундан кейин жамиятимизда ўзгариш бўлади, ривожланиш бўлади.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишини амалга ошириш бўйича комиссиянинг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Юқорида келтирилган мақолада “Устувор вазифалар белигаб олинганлиги тўғрисида” маълумот келтирилган.3
“Статистика назарияси” фани ҳам Президентимиз маърузаларидан келиб чиқиб иқтисодиётни бозор муносабатлари орқали тартибга солишда рақамларни таҳлил қилиш, уларни статистик усуллар ёрдамида ўрганиш ва бунинг натижасида ижобий иқтисодий–ижтимоий натижаларга эришишда аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратади.



Download 60.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling