Маркетинг мухити
Ишчи кучи таркибидаги ўзгаришлар
Download 130.18 Kb.
|
МАРКЕТИНГ МУХИТИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маълумотлилик даражасидаги ўзгаришлар
- Оила таркибидаги ўзгаришлар
- Қадриятларнинг мустаҳкамлиги
Ишчи кучи таркибидаги ўзгаришлар. Ҳозирги АҚШда иш кучининг учдан бир қисмини ишчилар, тўртдан бир қисмини сотувчи ва бошқа хизматчилар, яна тўртдан бир қисмини менежерлар ва мутахассислар, қолганлари эса фермерлардир. Ишчилар сони қисқариб бормоқда ва 2000 йилга бориб улар иш кучининг 1\4 қисмини ташкил этади.
Ўзбекистонда эса аҳолининг 60% дан кўпроғи қишлоқ хўжалиги билан банддир, ишчи кучининг эса 44% шу соҳада ишлайди. Саноатда ишчи кучининг 20%, хизматлар сохасида 36% киши банддир. Секин бўлсада, саноат ва хизматлар соҳасида банд бўлганлар ҳиссаси ортиб бормоқда. Маълумотлилик даражасидаги ўзгаришлар. Вақт ўтиши билан аҳолининг маълумот олиш даражаси ўсиб бормокда. Олий маълумотлиларнинг сони ортиб бориши билан истеъмолчилар маҳсулот танлашда талабчанлиги ортиб боради, сифат ва маҳсулот хусусиятларига эътибор кучаяди ва янги маҳсулотларни қабул қилиш даражаси ортади. Ишчи Бюроси статистикаси маълумотларига қараганда олий ўқиш муассасасини тугатган киши ўқимаган кишига нисбатан хизматлар учун кўпроқ пул сарфлайди, мебел ва уйни жиҳозлашга икки баравар кўпроқ маблағ сарфлаши мумкин ва дам олиш мақсадларига ҳам икки марта кўпроқ маблағ ажратади. Ўқимаганлар кўпроқ тамаки маҳсулотлари учун маблағ сарфласа, ўқиганлар кўпроқ алкоголни хуш кўрадилар. Ўзбекистон Республикаси аҳолининг умумий саводлилиги даражаси жиҳатидан жаҳонда жуда юқори ўринни эгаллайди, бу кўрсаткич мустақиллик даврида 97,7% дан 99,2% гача кўтарилди. Олий таълим тизимида ўқиганлар ҳиссаси 14.3 %ни, ўрта махсус таълим олганлар ҳиссаси 20% ни ташкил этмоқда. Янги узлуксиз таълим тизими жорий этилиши билан мазкур кўрсаткичлар кескин ортиши кутилмоқда. Олий маълумотчилар ҳиссаси ортиши билан сифат газета, компьютерлар ва интернет хизматларига талаб ортади. Оила таркибидаги ўзгаришлар. Одатдаги таърифга мувофиқ оила эр, хотин ва икки ёки ундан ортиқ болалардан иборат бўлиши қабул қилинган. Аммо америка оилалари ўртасида фақатгина 9% игина бу таърифга мувофиқ келади. Ҳозирги вақтда кўпчилик оилаларда бир ота ёки она, ёки болаларсиз оила, ёхуд кўп кишилар ёлғиз яшашни афзал кўрмоқдалар. Оилалар сони ортиши аҳоли сони ўсиши суръатидан жуда ортиб кетган, “Женерал Электрик” ва “АTT” сингари уй жиҳозлари ишлаб чиқарадиган фирмалар учун оила сони аҳоли сонидан муҳимроқдир. Ғарб давлатларида 1 кишилик хўжаликлар ҳиссаси ортиб бормоқда. Масалан, Гремания, Швейцария, Дания ва Швецияда бу кўрсаткич 30 %ни ташкил этмоқда, АҚШ да эса хўжаликларнинг 47%и ягона кишидан иборатдир. Ўзбекситонда эса традиционал оила томон интилиши ҳали ҳам жуда кучлидир. Маданият. Инсон қадриятлари ва хатти-ҳаракат нормалари маданиятнинг қандай ҳолатда эканлигидан далолат беради. Маданий муҳит жамиятнинг асосий қадриятлари, тафаккури, хатти-ҳаракати ва ахлоқига таъсир этьувчи омиллар ва муассасаларни қамраб олади. Инсонлар маълум бир маданий муҳитда вояга етадилар ва унинг қадриятларини тўлиқ сингдириб оладилар. Қадриятларнинг мустаҳкамлиги. Асосий маданий қадриятлар ўзгармасдан, инсн мазкур қадриятларни эъзозлайди ва уларга амал қилишга ҳаракат қилади (масалан, оила, бахт, ростгўйлик, ҳалоллик). Иккиламчи қадриятлар ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг ўзгартирилиши маданитяга ҳеч қандай таъсир этмайди (масалан, ёшликда ёки етуклик даврида оила қуриш). Иккиламчи қадриятлар доимо ўзгариб туради, шу сабабли уларни маркетологлар назорат қилиб бориши талаб этилади. иккиламчи қадриятлар таркибида қуйидаги йўналишларда ўзгари бўлиши мумкин: Инсонларнинг ўзлари ҳақидаги фикрлари – шахсий манфаатларини устун қўйишга интилиши, индивидуализмнинг кучайиши. Инсонларнинг бошқалар тўғрисидаги фикрлари – инсонлар, атрофдагилар ва дўстлари билан муносабатлари ижтимоий муҳитсиз яшай олмайди. Инсонларнинг ташкилот тўғрисидаги фикрлари – инсонлар ташкилот ва корхоналарга турли йўсинда (ижобий, салбий) муносабатда бўлишлари мумкин. Инсонларнинг жамият тўғрисидаги фикрлари фидоий инсонлар жамиятни ҳимоя қилишга, реформаторлар ўзгартиришга, норозилар эса ташлаб кетишга интилади. Осиё давлатларида яшовчи ғарб маданиятига ҳавас билан қарайди, шу сабабли бу ерларда ғарб савдо белгили маҳсулотлар кўплаб сотилади. Инсонларнинг табиат тўғрисидаги фикри – табиат табиат билан гармонияда яшамоқликни истайдилар ва аксинча табиат технология воситаси бўйсиндирмоқчи бўлганлар мавжуд. Инсонларнинг бутун оламга муносабати. Download 130.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling