Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича)


Download 14.36 Kb.
Sana08.03.2023
Hajmi14.36 Kb.
#1250413
Bog'liq
Тақриз — копия (4)


Тошкент давлат иқтисодиёт университети "Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича)" таълим йўналиши 3-курс МР-52 гуруҳ талабаси Жуманазаров Азизбек Илхомбой ўғлининг " Банк тизимида маркетинг тадқиқотларидан фойдаланиш" мавзусидаги
курс ишига
ТАҚРИЗ

Банк тизимининг аҳамияти тобора ортиб бораётган мамлакатимизда банк маркетинги мавзуси айниқса долзарбдир. Бозорга ўтиш билан банк амалиётини ривожлантириш ва мижозлар учун банк хизматларини такомиллаштириш муаммоси алоҳида долзарблик ва аҳамият касб этди. Шу муносабат билан маркетинг соҳасида янги ютуқларни жорий этиш, банк жараёнларини автоматлаштириш, янги технологияларни жорий этиш орқали банкларнинг барқарорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш йўллари ва янги ёндашувларини излаш долзарбдир.


Курс иши кириш, 6 та савол, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан таркиб топган.
Курс ишида бозор иқтисодиёти шароитида банк маркетинги тушунчаларини аҳамияти, маркетинг соҳасида банкларнинг хорижий тажрибаси назарий жиҳатдан кенг ёритиб берилган.
Курс ишининг таҳлилий қисмида АТБ “Kapital Bank" нинг фаолиятига иқтисодий тавсиф, АТБ “Kapital Bank" учун маркетинг фаолияти таҳлил қилинган.
Курс ишининг якунида банк маркетинг тизимини такомиллаштириш йўналишларидан бири сифатида мижозлар базасини оптималаштириш, тижорат банкларнинг минтақавий тизимида маркетинг фаолиятини ташкил этиш механизимини такомиллаштириш йўллари кўрсатиб берилган.
Курс ишида айрим камчиликлар мавжуд:
- корхонанинг асосий рақобатчилари таҳлил қилинмаган;
- корхонада маркетинг фаолиятини ташкил этиш механизмини такомиллаштириш бўйича аниқ йўналишлар келтирилмаган;
Умуман олганда, Тошкент давлат иқтисодиёт университети 3-курс МР-52 гуруҳ талабаси Жуманазаров Азизбек Илхомбой ўғлининг "Банк тизимида маркетинг тадқиқотларидан фойдаланиш" мавзусидаги курс иши тугалланган иш бўлиб, уни ҳимоя қилиш учун тавсия этилади.


Илмий раҳбар:
ТДИУ “Маркетинг”
кафедраси ассистенти Файзуллаев Ш.Ш.
Download 14.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling