Маркетинг
Download 1.44 Mb. Pdf ko'rish
|
Маркетинг
56 Умумхўжалик конъюнктурани структуравий бирлик деб, шунга қарамасдан товар бозорларининг ва кўплаб ўзаро муносабатлар конъюнктурасини йиғиндиси деб қараш мумкин. Товар конъюнктураси умумхўжалик конъюнктурасини ташкил этади, умумхўжалик конъюнктураси эса товар бозорлари конъюнктурасини келтириб чиқарида. Шунинг учун ҳам умумхўжалик конъюнктурани уни ташкил этувчи товар конъюнктураларини хусусиятларининг арифметик суммаси деб ҳисоблаб бўлмайди. Товар бозорлари конъюнктурасини умумхўжалик конъюнктурасини элементи сифатида бирлашуви, бир бутун каби товар конъюнктурасини ташкил этувчиларга мавжуд бўлмаган янги сифатни беради. Шундай қилиб, унинг бутун қисми ва бўғинларининг белгилари ўзаро таъсирчанлиги ва ўзаро алоқадорлиги шаклларининг феъл - атворини, умумхўжалик ва товар конъюнктурасини ривожланишни аниқлайди. 7.2. Конъюнктурани шакллантирувчи омиллар Конъюнктура таҳлили ўз ичига ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг ҳажми, таркиби, бир товарнинг бошқасининг ўрнини эгалай олиш имконияти, товар заҳиралари, нархнинг ўзгариши, реклама хизмати, бозор иштирокчиларининг ўрганишни олади. Бозор конюънктурасини мунтазам равишда ўрганиб бориш савдо фаолиятини муваффақиятли якунига имкон беради. Ҳар даврда бозор конъюнктураси қайси товар чиқаришни кўпайтириш, қайси товарга талабнинг камайиши ҳақида аниқ маълумотлар беради. Бу маълумотлар ишлаб чиқариш учун ҳам савдо фирмаси учун ҳам зарурдир. Бозор конъюнктураси бозорда мувозанатни мавжудлиги ёки бўзилганлиги билан характерланади. Шунга кўра бозор конъюнктураси ижобий ва салбий, қулай ва ноқулай бўлиши мумкин. Узоқ муддатли ўсиш имконияларини аниқлаш ва конъюнктура таҳлили бир - бири билан боғлиқ ва у бир-бирини тўлдира боради. Сифатли таҳлил қилиш учун тўпланган маълумотларни 3 та гуруҳга бўлинади 33 : -ўтган давр конъюнктура маълумотлари; -тадқиқ қилинаётган давр конъюнктура маълумотлари; -келгусидаги конъюнктурага таъсир этувчи маълумотлар. Конъюнктурани таҳлил қилиш шакли бўлиб, конъюнктура шарҳи бўлиб ҳисобланади. Конъюнктурани таҳлил қилиш саволларига ўтишдан аввал конъюнктурани кўрсаткичлар тизимини кўриб чиқиш даркор. Умумхўжалик конъюнктуранинг таҳлилини изланишни мақсадига кўра иккита йўл олиб бориш мумкин: 1. Агар маълум бир вақтнинг ичида конъюнктуранинг ривожланиш тенденциялари ва суръатларини билиб олиш масаласи қўйилган бўлса, у ҳолда конъюнктура таҳлили шу вақтнинг ичида унинг динамикасини ўрганиш йўли билан олиб борилади, 2. Агар энг охирги санага конъюнктура ҳолатини аниқлаш масаласи қўйилган бўлса, у ҳолда иқтисодий циклнинг фазасини ва фаза ичидаги мисол тариқасидаги жойини аниқлаш йўли билан олиб борилади. Шуни эътиборга олиш керакки, 33 Парамонова Т.Н. Маркетинг. Учебное пособие. – М.: КНОРУС, 2010.–190с. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling