Маркетинг
Download 1.44 Mb. Pdf ko'rish
|
Маркетинг
76 Диверсификацияни 3 та тури мавжуд: горизонтал, вертикал ва концентрик. Горизонтал диверсификация деганда илгариги товраларга ўхшаш ишлаб чиқариш, техник, таъминот ва сотиш шароитларига яқин бўлган товарларни ишлаб чиқариш тушунилади. Вертикал диверсификация эса илгариги товар ишлаб чиқаришни сотув йўналиши сифатида ҳам товар дастурини чуқурлигини устиришни англатади. Масалан, гушт маҳсулотларини сотувчи махсус дўкон мол этиштиришни ва селекция бўйича ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлайди. Концентрик диверсификация корхона учун янги товарни ишлаб чиқаришни кўзда тўтади. Диверсификация товарларни турли туманлиги ҳисобига жалб етувчанлигини яхшилашга асосланади. Товар диверсификациясининг мақсади бўлиб истеъмолчиларни товарни афзал қуриш, алоҳида бозор ёки бозор сегменти хусусиятларини ҳисобга олиш орқали товарни жалб етувчанлигини ошириш, уни рақобатбардошлигини ўсиши ҳисобланади. Товар стратегияси истиқбол учун ишлаб чиқарилади ва фирмада мавжуд товар миксни жалб етувчанлигини яхшилаш бўйича 3 та стратегик йўналишни ўз ичига олади: 1. Товар инновацияси 2. Товар вариацияси 3. Товар элиминацияси. Товар инновацияси стратегияси янги товарни ишлаб чиқариш ва тадбиқ этиш дастурини аниқлайди. Бироқ «янги товар» тушунчасини турли талкинга эга ва такомиллаштиришни асослаш сифатида ишлатилади, мавжуд товарни янгилаш учун ишлатилади. Мавжуд назария ва амалиётда инновация «янгилик киритиш» ва «янгилик» тушунчалари билан синоним ҳисобланади. Бозор инновацияси деганда мавжуд маҳсулот бўйича янги ғояни олиш, шунингдек янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва бозорга чиқариш тушунилади. Товар инновацияси янги товарни ишлаб чиқиш ва қўллашни кўзда тўтади ва амалга ошириш шакли бўйича товар дифференциацияси ва товар диверсификациясига бўлинади. Товар диверсификацияси ўзида рақобатчи товарлардан ажралиб турувчи қиладиган бир қатор асосланган товар модификациясини ишлаб чиқиш жараёнини мужассамлаштиради. Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling