Маркетинг
Download 1.44 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9.1-жадвал «Товар-бозор» матрицаси 45 Товарлар Бозорлар Жорий Янги
Маркетинг
75 чиқариш ва товар тақсимлаш тизимида тайёр маҳсулот заҳиралари ошиб боради. Бозорда интенсив рақобат хукм суради. Янги модификацияли товарларни киритиш уларни ассортимент гуруҳини кенгайтириш ҳамда харидорларга янги хизмат кўрсатиш услубларини киритиш интенсив инновация чора-тадбирлари воситалари орқали амалга оширилади. Маҳсулотни етуклик босқичида маркетингни асосий стратегиялари бозорни модификациялаш, товарни модификациялаш ва маркетинг-миксни модификациялаш бўлиб ҳисобланади. Тўйиниш даврида бозор ва нархлар барқарорлашади. 9.6. Товарни яшаш даврида нархнинг ўзгариши Фирманинг самарали товар сиёсатини олиб бориши икки йирик муаммо билан боғлиқдир. Биринчидан, фирма мавжуд товар номенклатураси чегарасида яшаш даври босқичларини ҳисобга олган ҳолда ишни оқилона ташкил этишни ташкил этиши лозим, иккинчидан, янги товар ишлаб чиқаришни ўз вақтида амалга ошириш керак. Фирма доимо товар стратегиясини такомиллаштириб бориши зарур. Бу барқарор ассортимент тузилишига, доимий сотувга ва фойдага эришишга имкон беради. Мақсадли бозорни ўзлаштириш йўлларини қидиришда муқобил стратегияларни аниқлаш учун И.Ансофф томонидан 1966 йилда таклиф этилган «товар-бозор» матрицаси ишлатилади. 9.1-жадвал «Товар-бозор» матрицаси 45 Товарлар Бозорлар Жорий Янги Жорий Бозорга чуқурроқ кириб бориш стратегияси Сотишни жадаллаштириш Янги харидорларни қидириш Рақобатчиларни синдириш Товарни истеъмол соҳасини кенгайиши Бозорни ривожлантириш стратегияси Янги бозорлар Янги сотиш ҳудудлари Халқаро бозорлар Товарни ишлатилишини янги соҳаларини тузиш Янги Товарни ривожлантириш Уз кучи билан янги товар ишлаб чиқариш Битимларни ривожлантириш Лицензия Махорат билан айирбошлаш Диверсификация Горизонтал Вертикал Концентрик Жадвалдан кўриниб турибдики, фирманинг афзаллигини ўсиш манбаларини ўзаштиришни 4 та асосий стратегиялари бўлиши мумкин: 1.бозорга чуқурроқ кириб бориш стратегияси; 2.товарни такомиллаштириш стратегияси. 3.бозорни ривожлантириш стратегияси; 4.диверсификация. 45 Котлер Ф. Основы маркетинга. Учебное пособие. –М.: Издательский дом «Вильямс», 2010. – 656 с. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling