Маркетинг


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/102
Sana27.01.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1133211
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   102
Маркетинг
 
 
 
86 
истеъмолчилари билан тўғридан - тўғри алоқа ўрнатиш; олди - сотди қилиш учун 
шартномалар тузиш жараёнини тайёрлаш; товарнинг истеъмолчига етиб боришини 
рағбатлантирувчи сиёсат юрғизиш; товар ассортиментини режалаштиришда 
қатнашиш ва ёрдамлашиш, товар ҳаракатини молиявий таъминлаш; сотилган 
товарларга қўшимча хизмат уюштириш; товарларни ташиш; товарларни 
омборларга жойлаш ва сақлаш; товарларни сортларга ажратиш, кичик ўрамаларга 
қадоқлаш, ўз савдо битимини тузатишга таваккал қилиш, сотилган товар баҳосини 
аниқлашда қатнашиш ва бошқалар. Ана шу кун қиррали вазифаларни махсус савдо 
фирмаларининг бажариши, товар ҳаракатидаги сарф - харажатларининг анча 
юқори самара беришини таъмирлайди.
11. 
2. Чакана савдо, улгуржи савдо, воситачини танлаш ва сотиш тармоғини 
шакллантирувчи омиллар 
 
Чакана савдо аҳолига тўғридан - тўғри товар сотиш ва хизмат қилиш билан 
боғлиқ бўлган тадбиркорлик фаолиятини ўз ичига олади. Чакана савдо товарлар 
ассортиментининг шаклланишида қатнашади. Харидорларга товарлар сифат 
кўрсаткичлари тўғрисида ахборотлар беради. Товарларни сақлаш, қўшимча ишлаш, 
нархларни ўрнатиш ва бошқа вазифаларини бажаради. Натижада товарларнинг 
охирги истеъмолчилари билан олди - сотди шартномасини бажаради. Чакана савдо 
мулкчилик шакли, усули ва хизмат кўрсатишлари билан турланади. Хусусий 
ҳиссадорлар, ижара ва қўшма мулкларга асосланган чакана савдо ҳозир барча 
мамлакатларда, шу жумладан, бизда ҳам фаолият кўрсатмокда. Чакана савдонинг 
моддий техника асосини дўконлар, универмаглар, махсуслашган дўконлар, 
супермаркетлар, ошхоналар ва кўпчилик майда шахобчалар ташкил этади. 
Чакана савдо фирмаларининг турлари 4 та мезон билан фарқ қилади
54

1. дўконнинг жихозлари 
2. мижозга хизмат кўрсатиш даражаси 
3. товар ассортименти 
4. савдода хизмат кўрсатиш характерига кўра фарқланади. 
Боғлиқ бўлмаган дўконлар одатда бир киши мулкчилигида бўлади. Бу қоидага 
кўра, кичик дўконлар бўлиб, хизмат кўрсатишни юқори даражси билан фарқ қилиб, 
савдо масалаларини хўжайиннинг ўзи ҳал қилади. 
Корпоратив тармоқ ўз ичига катта дўконлар сонини олади. Мулкдор бўлиб 
битта фирма ҳисобланади. Чакана савдо ташкилотининг бу турини афзаллиги – 
йирик партия товарларига буюртма бериш имконияти орқали транспорт 
харажатларини иқтисод қилиш ва сони бўйича чегирма олиш; ташкил этишни 
юқори даражаси; сотишни рағбатлантириш ва башорат қилиш имконияти; товар 
заҳиралари ва нархларни бошқариш. 
Истеъмол кооперативи – бу чакана савдо дўконлари бўлиб, истеъмолчиларни 
ўзи бошқаради (кўпроқ озиқ-овқат бозорида). 
Савдо кооперативлари – бу боғлиқ бўлмаган дўконлар тармоғи бўлиб, одатда 
битта таъминотчидан битта ва ўшандан харид қилинади. Унинг афзаллиги – 
харидорлар кўз ўнгида йирик савдо тармоғи имижини яратиш (паст нархлари 
билан жалб этувчи). 
54
Philip Kotler, Kevin Lane Keller. Marketing Management. Pearson Education, Inc., publishing as Prentice 
Hall, United States of America 2012 y. 



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling