Маркетинг
Маркетинг ахборотларини тўплаш услублари
Download 1.44 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маркетинг 26
Маркетинг ахборотларини тўплаш услублари
Кабинет тадқиқотлари Комбинациялашган тадқиқотлар Мақсадли ахборот таҳлили Контент таҳлил Дала тадқиқотлари Сўров Кузатув Эксперимент Ҳужжатларни классик таҳлили Маркетинг 26 йўналишдаги тадқиқотлар. Сўроқ услуби тадқиқотининг йўналишига кўра анкета ёки механик қурилмалар воситасида амалга оширилади. Сўроқ услубининг самарали жиҳати шундан иборатки, у тадқиқотда бир неча маротаба қўлланилиши, тегишли объект тўғрисида ахборотларни умумлаштириб бориш имконини беради. Шахсий интервю сўроқ услубида кенг қўлланиб, интервю олиб борувчи томонидан саволларга тўла жавоб олиш ва уни янада аниқлаштириш имконини беради. У юқори маҳоратли мутахассислар иштирокида, белгиланган саволлар кўламида амалга оширилади. Унинг натижалари магнитафон ёки видеомагнитафонларга ёзилиши, сўнгра умумлаштирилиши лозим. Шахсий интервю бир неча минут ёки бир неча соат давом этади ва шу сабабдан респондентларга суҳбатдан сўнг совға топшириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Гуруҳ иштирокидаги интервю эса бир неча (одатда 4-12 кишидан иборат гуруҳ) шахслар иштирокида, улар фикрини аниқлаш, умумлаштириш, ягона маслакни таъминлаш мақсадида уюштирилади. Гуруҳ иштирокидаги интервю олиб борувчи мулоқотга уста, нотиқ ва фикрларни мантиқан умумлаштиришда юксак қобилият соҳиби бўлиши назарда тутилади. Бундай суҳбат видеолентага ёзилиши ва кейинчалик тўғридан-тўғри раҳбариятга тақдим этилиши ҳам мумкин. Бунда суралаётган объектнинг ўзи, ўз фикрларининг асослашлари яққол кўриниб туради. Масалан, янги автомобилнинг ички жихозлари, унинг қулай дизайнда ясалиши бўйича кўп йиллик хайдовчилар билан гуруҳли интервю ўтказиш. Маркетинг тадқиқотларида сўроқ услуби кўп жиҳатдан анкета (суров варақаси) воситасида кўп ташкил этилади. Анкета ўз ичига тайинли тизимга солинган, мантиқан боғланган саволлар кўламини олиб, асосан 2 шаклда ахборотлар тўплашга хизмат қилади. Биринчи шакл ахборот олиш даврида респондент жавобларини махсус мутахассис оғзаки сураб, белгилаб, умумлаштириб боришга асосланади. Иккинчи ёзма шаклида эса, тақдим этилган анкета саволларига бевосита респондентнинг ўзи, гуруҳларга ажратилган муқобил жавобларни белгилайди. Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling