Маркетинг
Download 1.44 Mb. Pdf ko'rish
|
Маркетинг
24 айирбошланади, айримлари эса тегишли тўлов евазига махсус бажарилади ва тақдим этилади. Масалан, «Маркетинг рисерч корпорейшн оф Америка» фирмаси оилаларнинг ҳафталик истеъмол моллари хариди, истеъмоли, айрим чакана савдо корхоналари фаолияти хусусида ахборотлар тайёрлайди. «Симмонс маркет рисерч бюро» фирмаси эса ҳар йили телевизорлар бозоридаги ўзгаришлар, спорт товаралари, дори-дармонларнинг сотувчи хусусидаги ахборотларни аҳолининг жинси, даромади, ёши бўйича табақаланишини таҳлилий маълумотлар шаклида келтиради. 3. Иқтисодий матбуот, тармоқ бўйича журналлар, рўзномалар ва китоблар. Ушбу туркум ахборот манбаи жуда кенг бўлиб, ундаги таҳлилий маълумотлар тегишли ташкилотга, тадқиқотчилар гуруҳига ёки алоҳида шахсга таъллуқли бўлиши мумкин. АҚШда машҳур «Таймс», «Файнешнл таймс» каби рўзномалар, «Бизнес уик», «Форчун», «Форбс», «Гарвард бизнес ревю», «Жорнал оф маркитинг», «Жорнал оф маркетинг рисерч», «Адвэртайзинг ейдж», «Селз енд маркетинг менежмент» ва бошқа шу каби журналлар оммавий матбуотда маркетинг тадқиқотига оид мақолалар, ҳисоботларни чоп қилади. Бундан ташқари, маркетинг тадқиқотларининг амалий жиҳатларини акс эттирувчи рисолалар, китоблар оммавий матбуот манбаидан олинадиган маълумотларни янада бойитади. 4. Ташкилотларнинг оммавий тарзда чоп этиладиган маълумотларига йиллик баланс ҳисоботлари, нарх варақалари, реклама журналлари, харидорлар учун йўриқномалар ва шу кабилар киради. Бундай манбалардан ўзаро рақобатда бўлган фирмалар ҳам кўп фойдаланадилар. Чунки, унда рақобатчи фирмаларнинг сотиш ҳажми, маҳсулот, хизмат кўрсатиш ва нарх сиёсати хусусида зарур маълумотларни олиш имкони бўлади. 3.4. Ахборотни тўплаш услублари Бозорда вужудга келаётган ўзгаришларни ўз вақтида сеза билиш, муайян давр мобайнида харидорлар атворини, мижозлар ҳатти-ҳаракатини, рақобатчилар тактикасини ўрганиш корхона ва ташкилотларнинг маркетинг фаолиятини самарали ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади. Бу хусусда ахборотни тўлиқ олиш, қайта ишлаш ва ундан қарор қабул қилиш босқичида унумли фойдаланиш имкониятлари бир мунча чекланган бўлади. Чунки, бозорда руй бераётган ўзгаришларнинг жадаллиги, ўзаро боғлиқлиги ва таъсирчанлиги юқоридир. Шу сабабдан, ўрганилаётган жараён ёки объект хусусида аудитлик билан ахборот олиш, унинг имкони борича тўлалигини, ишончлилигини таъминлаш талаб этади, бундай тарзда ахборот олиш услуби бўлиб-кузатиш услуби ҳисобланади . Кузатиш услуби иқтисодий, ижтимоий соҳалар статистикасида кўп қўлланиладиган ахборот йиғиш услуби саналади. Кузатиш ўз навбатида бир қатор туркумлаш белгиларига кўра фарқланади. Бу хусусда иқтисодий статистикага оид дарсликлар ва ўқув қўлланмаларида этарли маълумотлар берилган. Кузатиш асосида ўрганилаётган объект ёки жараёнга хос бўлган ахборотни ёппасига ёки танлама шаклда олиш мумкин. Ёппасига кузатиш муайян мажмуанинг барча бирликларини тадқиқ қилиш асосида амалга оширилади. Бундай кузатиш одатда кўп вақт, маблағ талаб қилади ва унинг натижалари тармоқлараро эҳтиёжларни қондириш учун хизмат қилади. Масалан, аҳолини рўйхатга олиш, тегишли ҳудуддаги саноат ва савдо корхоналарини рўйхатга олиш ва ҳ.к. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling