Маркетинг


- расм. Маркетинг режалаштириш жараёнининг тузилиши


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/102
Sana27.01.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1133211
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   102
6.3- расм. Маркетинг режалаштириш жараёнининг тузилиши
29
 
Тактик режаларда ўтган йилдаги кўрсаткичлардан, жумладан корхонанинг 
товар айланмаси кўрсаткичидан ўсиш, устунликка эга бўлиш мўлжалланса, бу 
ўсишга имкон берувчи воситалар (хусусан, сотишни рағбатлантириш, реклама ва 
бошқалар) ҳам келтирилади. Бозордаги сотиладиган товарлар харидори, асосий 
сегменти, истеъмолчиларнинг зарурати, рақобатчилар ва мол тақсимоти йўллари 
кўрсатиб берилади. 
29
Philip Kotler, Kevin Lane Keller. Marketing Management. Pearson Education, Inc., publishing as Prentice 
Hall, United States of America 2012 y. 
Ҳолат (ситуация) таҳлили
SWOT - таҳлил 
Таклиф 
Маркетинг мақсадлари ва
стратегиялари 
Кўзда тутилаётган натижаларни
баҳолаш 
Муқобил(альтернатив) терма
режалар 
Режа-дастур 
Баҳолаш, назорат қилиш 


Маркетинг
 
 
 
52 
Айниқса корхонани фаолият давомида кўтаётган хавф-хатарини билиш, 
имкониятларини аниқлаш муҳимдир. Корхона раҳбарияти буларни доим диққат 
марказида сақлаши ва хавф хатарнинг салбий таъсири олдини олиш чораларини 
излаши керак. 
Товарни сотиш имкониятларида аввало корхонанинг бозордаги товари улуши, 
рақобатчилар Ўртасидаги мавқеи ҳисобга олинади. Агар корхона товарининг 
сотилиш ҳажми ошаэтган бўлса, бу ёки умумий иқтисодий ҳолатнинг яхшиланиши 
ҳисобига (бунда барча фирмалар айланмаси ошади) ёки рақобатчиларига нисбатан 
корхона фаолиятининг такомиллашгани ҳисобига бўлиши мумкин. Раҳбарият 
корхонанинг бозордаги улуши ўзгаришини мунтазам равишда назорат қилиб 
бориши керак. Агар бу улуш ошиб борса, корхонанинг рақобат қобилияти 
кучайганини билдиради, ва аксинча. 
Корхона раҳбарияти, менеджери мижозлар муносабатига, уларнинг 
ўзгарувчан эҳтиёжига эҳтиёткорлик билан қараши, уларни йўқотмасликка 
йўналтирилган тадбирлар ишлаб чиқиши ва ҳаётга тадбиқ этиш йўлларини 
белгилаши керак. Бу борадаги ахборотлар мижозларнинг имконияти ёки 
таклифлари орқали фикрлари ёки махсус тўлатиладиган суровномалар ёрдамида 
тўпланади. 
Бозор талаби асосидаги жорий кўрсаткичлар мўлжалланган режа 
кўрсаткичларидан кескин фарқ қила бошласа, мўлжалланган режага тузатишлар 
киритилади. 

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling