Маркетинг


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/102
Sana27.01.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1133211
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   102
Маркетинг
 
 
 
58 
кенгроқ бўлиши мумкин бўлган муқобил йўлларини беришдир. Бу ҳолатда қарор 
қабул қилиш башорат вариантларининг кўпроқ бўлиши мумкин бўлган асосланган 
танлов ҳисобланади.
Конъюнктурани башорат қилишда конъюнктура ривожланиши умумий 
тенденция баҳоларидан бошлаш керак. Бунинг учун эса келажак конъюнктурани 
замонавий конъюнктурадан ажратиш учун ҳамма нарсани эътиборга олиши керак. 
Бу мақсад учун эса узоқ давр учун хизмат қилади.Конъюнктура ривожланишидаги 
ички омиллар билан бир қаторда яна шу мамлакатнинг иқтисодиётига жаҳон 
конъюнктурасини таъсир этишини ҳам кузатиш керак, чунки у баъзи мамлакатлар 
учун конъюнктура синиш пайтида катта аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Агар 
мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқалари қанча кучли бўлса, шунчалик унга 
бўлган таъсир ортади. 
7.4. Бозор конъюнктурасини башорат қилиш услублари 
Умуман башоратни аниқлаш маълум объектнинг бўлажак ҳолатини, илмий 
асосда образини яратиш демакдир.
Товарлар бозори башоратини аниқлашда қуйидаги талаблар эътиборга 
олиниши шарт
34

1.Келажакда бозор конъюнктурасига таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган 
ҳолда илмий асосланган, ишончли ва тизимли ёндашиш. 
2. Башоратни аниқлашда бир неча вариантлардан фойдаланиш, уларнинг 
натижалари бир хил ёки яқин бўлиши. 
3.Ишлатилган услубларнинг илмий асоси этарли бўлиши. 
4.Хулосаларни аниқ ва равон тилда, айниқса қарор қабул қилувчиларга 
тушунарли ишланганлиги. 
5.Бозор конъюнктураси истиқболи ўз вақтида аниқланиши ва корхона
ассоциация, компания ва вазирликлар ишини бошқаришда қўлланилади. 
Бозор конъюнктурасини иқтисодий тэнгликка йўликмаслик, мувозанатига 
эришиш шарти ҳисобланади. 
Бозор конъюнктурасини башорат қилиш услубларини 4 та катта синфга 
бўлишимиз мумкин. 
1. Фактографик услублар. Бу башорат қилишнинг шундай услубики, унда 
ўтган даврда бўлиб ўтган ҳақиқий омиллардан ахборотли асос сифатида 
фойдаланилади. Бу маълумотлар миқдор ва сифат характерига эгадир. Бозор 
конъюнктурасини башорат қилишнинг фактографик услублари ўз навбатида 3 
турга бўлинади. Биринчи тури Экстрополяция ва интерполяция услублари 
йиғиндисидан иборат бўлиб, бу турдаги моделлар учун чизиқли функцияларни 
тузишда бошлангич ахборотдан фойдаланиш характерлидир. Иккинчи тури 
статистик услублар бўлиб, улар икки ва ундан ортиқ ўзгарувчан башорат қилиш 
объектларининг ўзаро алоқаларини тадқиқ қилишда қўлланилади. Учинчи тури 
мазкур объектларнинг келгусидаги ривожланишини шунга ўхшаш объектларнинг 
ривожланиш қонуниятлари бўйича тадқиқ қилишга асосланади. 
2. Эксперт услублар у ёки бу соҳадаги мутахассис-экспертларнинг фикр ва 
мулоҳазаларини қайта ишлашга асосланади. Башорат қилишнинг эксперт баҳолаш 
услуби интуитив ва аналитик услубни ўз ичига олади. Интуитив услубларга 
34
Соловьев Б.А., Мешков А.А., Мусатов Б.В. Маркетинг. Учебник. – М.: ИНФРА-М, 2010.– 336 с. 



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling