Маркетинг


Маркетингни ўзаро алоқавий концепцияси


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/102
Sana27.01.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1133211
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   102
Маркетингни ўзаро алоқавий концепцияси. Маркетингни ўзаро алоқавий 
концепциясининг асосий ғояси харидорлар билан бошқа олди-сотди жараёни 
қатнашчилари ўртасидаги муносабатлар (коммуникация)дан ташкил топади. 
Маркетингни ўзаро алоқаси самарали коммуникация, шахсий мулоқотлар 
аҳамиятини оширади. Маркетингни ўзаро алоқаси коммуникацияни кенгроқ 
жиҳатда – компания билан унинг шериклари ўртасидаги даромад олиб келувчи 
хоҳлаган ўзаро алоқаси сифатида кўради. 
Савдо, кейинчалик саноатда маркетингни фаол қўлланиш жараёни ўтиш даври 
иқтисодиётининг хусусиятлари бўлиб ҳисобланади. XXI асрнинг 2008 йилида 
иқтисодиёти ривожланган давлатларда молиявий инқирознинг вужудга келиши 
натижасида молия бозорлари хизматларида маркетинг тизимини кенг қўллаш 
аҳамияти янада ортади. 


Маркетинг
 
 
 

1.4. Замонавий маркетинг тушунчаси бу-бозорга йўналтирилган ишлаб 
чиқариш ва товар сотиш бошқаруви тизимидир 
Маркетинг асосида бозорни ҳар тарафлама ўрганиш йўналишларининг 
асосийларидан қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш зарур: 

талабни ўрганиш; 

бозор таркибини аниқлаш; 

товарни ўрганиш; 

рақобат шароитларини тадқиқ қилиш; 

сотиш шакли ва услубларини таҳлил этиш. 
Маркетинг қуйидагиларни ўргатади: 

бозорни ўрганишни; 

уни тақсимлашни; 

товарларни жойлаштиришни; 

маркетинг сиёсатини олиб боришни; 

товар сиёсатини; 

нарх сиёсатини; 

тақсимот сиёсатини; 

силжитиш (йўналтириш) сиёсатини; 

юксалиш, қўшимча хизматларни (Plus) - (бунга марка, сотишдан кейинги 
хизмат, кафолат ва техник ёрдам, етказиб бериш, ассортимент, шахсий истеъмол ва 
бошқаларни киритиш мумкин). 
Маркетинг корхоналарнинг бозорда ишлаш услуби, бозор методологияси 
бўлиб, истеъмолчилар ва уларнинг талаб истакларини ўрганиш, уларга мос 
товарлар яратиш, нарх белгилаш, товарларни етказиб бериш, тақдим этиш, сотиш, 
хизмат кўрсатишни уюштириш усуллари, воситалари, тартиб-қоидалари мажмуи 
ҳисобланади. Буларнинг ҳаммаси биринчи асосий мақсадга талаб билан таклифни 
ўзаро мувофиқлаштиришга хизмат қилади. 

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling