Маркетинг


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/102
Sana27.01.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1133211
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   102
Маркетинг
 
 
 

Маркетинг концепцияси ҳақида қуйида расм ва жадвалда маълумотлар 
берилган. 
Маркетинг ва тадбиркорлик соҳасида дунё илми ва амалиёти маркетинг 
эволюциясида қуйидаги концепцияларни асослади ва тавсия этди: 

ишлаб чиқариш концепцияси

товар концепцияси; 

сотиш концепцияси; 

анъанавий маркетинг концепцияси; 

ижтимоий-ахлоқий маркетинг концепцияси; 

ўзаро алоқавий маркетинг концепцияси. 
Кўрсатиб ўтилган маркетинг концепциялари ҳар бир мамлакат учун стандарт 
ёки норма ёки қоида сифатида кўрилмаслиги керак. Маркетинг эволюцияси ҳар 
қайси мамлакатда ўзини хусусиятлари ва бозор муносабатлари ривожланиш 
даражасига боғлиқ бўлади. Бироқ маркетингни пайдо бўлиши билан боғлиқ жаҳон 
тажрибаси ҳамда бозор муносабатларини ривожланиши аниқ мамлакатларда 
тадбиркорлик фаолиятини тадбиқ тадбиқ бозор муносабатларини шакллантиришга 
ишлатилиши мумкин эканлиги фойдали ҳисобланади. Бундан ташқари 
маркетингни ривожланишида машҳур умумий тенденция – эътиборни товар ишлаб 
чиқаришдан истеъмолчига, унинг хоҳиш ва эҳтиёжларига қаратиш талаб этилади. 
Биринчи давр - маркетинг концепцияси «ишлаб чиқариш концепцияси» - 
«маҳсулот устунлиги» тарзида белгиланади, бунда энг муҳим масала яхши товар 
ишлаб чиқариш ва уни харидорга арзон нархларда сотиш деб ҳисобланади. 
Концепция шиори - «имкони борича кўпроқ товар ишлаб чиқар, чунки бозор 
талаби чексиз». Шуниси диққатга сазоворки, бизнинг иқтисодиётимиз ҳозирги 
даврда ҳаммадан кўра ибтидоий маркетинг коцепциясига яқин туради. 
Товар концепцияси истеъмолчи эътиборини товарга, унинг сифатига ва 
нархига қаратишни талаб этади. Истеъмолчилар ўхшаш товарларни сифатларини 
бошқа фирмани шундай товарлари билан солиштириб кўрадилар. Бу концепцияни 
кўпинча компания, фирма, ташкилотлар, шунингдек, нотижорат ташкилотлар ҳам 
ушлаб турадилар. Бироқ товар концепцияси муваффақият келтиравермайди. 
Кейинги давр «сотиш концепцияси» номини олди. Бунда фирманинг 
маҳсулотини «мана товар тайёр, келаверинг ва савдолашинг» шиори билан 
сотишни мўлжаллаш биринчи ўринга чиқади. Товар ва савдо маркетингги 
концепциялари маҳсулот ишлаб чиқариш ҳали серияли, яъни ялпи тус олмаган 
даврда майдонга келган эди. Товарларнинг янги турлари ва хиллари ҳисобига 
юқори даражада фойда қўлга киритилар эди, сабаби моҳият эътибори билан чексиз 
талабга эга бўлган бозорда бу товарларга нисбатан талаб бениҳоя катта эди. 
50-йилларда бошқариш концепциясининг илк асосини сотиш ҳажми, ишлаб 
чиқариш ва муомала харажатлари даражаси, даромад, фойда ва бошқа 
кўрсаткичларни узоқ муддатли ўзгаришларини аниқлаш таҳлил қилинди. Шунга 
кўра бозордаги иш фаолиятини бир йилдан беш йилгача мослаштириш кўзда 
тутилган. 
Маркетинг ривожи тарихида ўтган асрнинг 50-йиллари муҳим босқич бўлди. 
Ортиқча маҳсулот ишлаб чиқариш танглиги кўриниб қолди. Маркетинг - ишлаб 
чиқаришни бозор талабига мослаштириш концепцияси, унинг асосини 
истеъмолчига - «бозор устунлиги»га мўлжал олиш ташкил этди. Маркетинг 
бошқарувининг бозор концепцияси янада ривожланди. 



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling