Маркетинг


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/102
Sana27.01.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1133211
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   102
Маркетинг
 
 
 
91 
чунончи: товарларни кўрсатиш ва унинг ассортименти билан таништириш, ҳисоб-
китоб қилиш ва ҳақи тўланган товарни топшириш ишларини пештахта ёнида 
тўрган сотувчи бажаради. 
Харидорлар ўзига-ўзи хизмат қилиши асосида товар сотиш усулида савдо 
майдони деворлари ёнига ёки ўртасига териб қўйилган ҳамма товарлар ёнига 
харидорлар бемалол бориб, мустақил танлаб олиб, инвентар корзиналар ёки 
аравачаларга ўзлари солишлари мумкин, товарнинг ҳақи дўкондан чиқавэришдаги 
ягона ҳисоб-китоб жойида тўланади. 
Товарни очиқ ёйиб қўйиб сотишда харидорлар сотувчининг иш жойига 
бемалол бориб мустақил танишишлари, сотувчининг маслаҳати ва ёрдами билан 
ўзларига керакли товарни танлаб олишлари мумкин. 
Харидорлар ўзига-ўзи хизмат қиладиган усулда бўлгани каби товарларни очиқ 
ёйиб қўйиб сотишда ҳам товарлар савдо залига сотиш учун тўла тайёр ҳолда 
чиқарилади. 
Товарларнинг наъмуналарини кўрсатиб сотиш усули шароитида харидор 
савдо майдонига қўйилган наъмуналарга қараб ўзига керакли товарларни мустақил 
равишда ёки сотувчи ёрдамида танлайди, унинг ҳақини тўлагандан кейин тегишли 
товарни бевосита дўкондан олади ёки қўшимча хақ евазига уйига елтиб беришга 
буюртма беради. Ана шу усулни катта ҳажмдаги – мебел, совутгич, кир ювиш 
машинаси, тикув машинаси, электр ёриткич, газламалар сотишда ташкил этиш 
мумкин. 
Товарни аҳолининг буюртмасига мувофиқ сотиш усулида харидор ўзига 
керакли товарга дўконнинг буюртма бўлимида ёки саноат корхонаси, курилиш, 
муассаса, дала шийпони, истиқомат жойида ташкил этилган буюртма қабул қилиш 
жойида олдиндан буюртма беради. Бу товар дўкондан олинади ёки буюртмачининг 
уйига ёхуд буюртмада кўрсатилган бошқа жойга елтиб берилади. Барча озиқ-овқат 
маҳсулотларини сотишда ҳамда мураккаб ассортиментдаги товарларни 
ичкариликдаги қишлоқ аҳоли пунктларида жойлашган ва кундалик талаб 
қилинадиган товарлар билан савдо қиладиган дўконлар орқали сотишда ана шу 
усулни қўллаш мумкин. 
Савдонинг илғор усулларидан бири савдо автоматлари орқали савдо қилиш 
ҳисобланади. 
Савдо 
автоматлари 
савдонинг 
ижтимоий-иқтисодий 
самарадорлигини таъминлашда муҳим ўрин тўтади, яъни савдода истеъмол 
харажатларини камайтириш, истеъмолчи хукмрон бўлган шароитда муҳим 
аҳамиятга эгадир. Ҳозирги шароитда замонавий дизайнга эга бўлган савдо 
атоматларидан фойдаланиш муҳим масала ҳисобланади. 
Хорижий мамлакатларда товарларни сотишда қўлланилаётган қуйидаги илғор 
усуллардан мамлакатимиз савдо корхоналари ва ташкилотларида фойдаланиш 
мумкин
58


чакана савдо корхоналарининг намойиш залида туширилган нархларда 
каталоглари бўйича ноозиқ-овқат товарларини сотиш; 

шаҳар марказида жойлашган ва кичик савдо майдонига катъий интерер, унча 
кўп бўлмаган ходимларга эга бўлган чакана савдо корхоналарида нархи 
туширилган чекланган ассортиментдаги товарлар билан савдо қилиш; 
58
Соловьев Б.А., Мешков А.А., Мусатов Б.В. Маркетинг. Учебник. – М.: ИНФРА-М, 2010.– 336 с. 



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling