Маркетингнинг ижтимоий-иқтисодий асослари Phd. Хакимов Зиёдулла Ахмадович


Маркетинг тадбиркорга нима учун зарур?


Download 2.49 Mb.
bet3/7
Sana28.10.2023
Hajmi2.49 Mb.
#1728827
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-мавзу (янги)

Маркетинг тадбиркорга нима учун зарур?
Рақобат қилиш ва ўсишга ёрдам беради
Мижозларни сақлаб қолади
Савдони кенгайтиради
Бизнесни танитади

Маркетингнинг асосий қоидалари


Унутманг!
Янги эҳтиёжлар шаклланиши ва ҳақиқий талабга айланиш жараёнларини кузатиб бориш ҳамда уни ўз вақтида қондиришга эришишни асосий масала сифатида белгилаш керак.
Эҳтиёжларни англаш. Истеъмолчилар қандай товар ёки хизматни кутаётганлигини кузатиб бориш
Истеъмолчиларнинг хотирасидаги маълумотни топиш
Истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини туркумлаш:физиологик, ҳимояланиш, муҳаббат, ҳурмат, билим олиш
Қайси эҳтиёжни қондириш кераклигини билиш
Истеъмолчининг эҳтиёж ўзгаришига мойиллиги ва сабабини баҳолаш
Харидорларнинг янги товарларни идрок қилишига тайёрлигини аниқлаш
Харидорлар орасидан товарга эҳтиёж мавжудларини ажратиш

Маркетинг тушунчаси, моҳияти ва мазмуни;


сотувчи
харидор
БОЗОР
Сотувчи ва харидорлар тўпланадиган жой
Сотувчи ва харидорлар йиғиндиси
Савдо-«товар-пул» муомаласи доирасини ва олди-сотди жараёнларини ифодалавчи ҳамда ишлаб-чиқариш билан истеъмолни бир-бирига боғловчи ўта муҳим фаолиятдир.
Сотувчилар билан ҳаридорлар ўртасидаги товар айирбошлаш муносабатлари; ишлаб чиқариш билан истеъмолни ўзаро боғловчи механизм.
Маркетингни бошқариш - бу барча маркетинг фаолиятининг (таҳлил қилиш, режалаштириш, ташкил етиш ва бошқариш) мажмуидир.
Иккита асосий мақсадга йўналтирилган:
-Истеъмолчилар билан алоқа ўрнатиш ва уни сақлаб қолиш
-Корхонанинг ўз мақсадларига эришишини таъминлаш
Маркетингни бошқаришнинг асосий вазифаси ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини таъминлаш ва корхонага фойда келтириш, рақобатчилар орасида бозорда кучли мавқеига эришишдир
Истак
Эхтиёж
Талаб
Эхтиёж - Инсоннинг яшаши ва камол топиши учун керакли ҳаётий воситаларга бўлган зарурият. Эҳтиёж кишиларнинг ҳаётий воситаларига бўлган заруриятини ифодаловчи илмий категория сифатида тараққиётнинг ҳамма босқичлари учун умумий ва доимийдир. Унинг бозор иқтисодиёти шароитидаги тарихий кўриниши талаб тушунчасидир.
Талаб эҳтиёждан фарқ қилиб, мустақил иқтисодий категория (илмий тушунча) сифатида амал қилади. Эҳтиёжнинг фақат пул билан таъминланган қисми талабга айланади. Демак, талаб — бу пул билан таъминланган эҳтиёждир.
Истак – бу психология ва социология фандарида ўрганиладиган илмий катогория. Маркетингда истак фақат инсонда эхтиёжларни шаклланишида маълум воситадир. Масалан: бой одам Анталияда дам олиш истаги пайдо бўлади, камбағал одам яхши ресторанда овқатланишни истайди. Демак, истак кишини бирор бир нарсани етишмаслигини хис қилишидир
Эхтиёжлар хар кандай жамиятда ҳам ўсиб, ўзгариб боради ва у юксалиш хусусиятига эгадир. Агарда эхтиёж ўсиши тўхтамайдиган бўлса, унда жамият хаёти тўхташи мумкин.

Download 2.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling