Маркшейдерлик иши фанида қўлланиладиган терминларни ўрганиш. Геодезия


Download 427.55 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana28.12.2022
Hajmi427.55 Kb.
#1012643
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-амалий иш. Маркшейдерлик иши фанида қўлланиладиган терминларни ўрганиш.

хатодейилади.
Чеклилик хоссаси - бир хил ўлчаш натижасида тасодифий хатолар 
абсолют қийматига кўра маълум чекдан ошмаслигидир.
Унимодал хоссаси - абсолют қиймати кичик хатолар абсолют қиймати 
катта хатолардан кўпроқ учраслигидир.
Симметриклик хоссаси - абсолют қиймати тенг бўлган мусбат ва 
манфий хатолар бир миқорда учраш ҳолати.
Компенсатсия (ўзаро ейишиш) хоссаси - тасодифий хатоларнинг 
арифметик ўрта қиймати ўлчаш сони кўпайиши билан нолга интилиш ҳолати.
Ўлчаш аниқлигини баҳолаш - номаълум катталикнинг ўлчаб топилган 
қийматлари қандай хато билан топилганлигини, яъни қандай аниқликда 
ўлчанганлингини кўрсатиш ҳолати.
Теодолит– жойда гризонтал бурчакнинг қўйилишини ва вертикал 
бурчакларни ўлчовчи геодезик асбоб.
Лимбдиаметри 10-12 см ли,0° дан 360° гача бўлакларга бўлинган 
доира.
Алидада – лимб марказида жойлашган бўлиб, лимб доирасидан саноқ 
олиш вазифасини бажаради.
Кўриш трубаси – геодезик асбоблар жойда турли масофадаги нарсаларга 
кўриш трубалари орқали қаратилади.
Адилак геодезик асбобларни ишлатишдан олдин уларни горизонтал 
вазиятга келтириш учун керак бўладиган асбоб бўлаги бўлиб, кўриниши 
жиҳатидан доиравий ва силиндрик бўлади. Адилаклар ампула, ғилоф ва 
тагликдан иборат.
Адилакнинг нол пункти – ампула бўлакларининг ўрта қиймати 
Вертикал доира –вертикал бурчакларни ўлчаш учун хизмат қилади.
Трегер (таглик)– магнитавий хоссаси бўлмаган металлдан учбурчаклик 
шаклида ясалган мослама бўлиб, учбурчаклик учларида ўрнатилган уч 
кўтаргич винтлар ёрдамида штатив устига ўрнатилади.
Винтлар – маҳкамловчи ва қаратувчи. Теодолитнинг қуйидаги 
қисмларини маҳкамлаш ва қаратиш учун хизмат қилади: кўриш трубаси, 
алидада, лимб.
Иплар тўри– диафрагма ўртасига шиша пластинка жойланиб унга 
ингичка ип каби вертикал ва горизонтал чизиқлар тортилган, бу чизиқлар 
иплар тўридейилади.
Биссекторикки ипнинг вертикал, ёнма-ён параллел ҳолатда 
ўтказилиши (иплар тўрини ҳосил қилади).


Штатив – теодолитга ёрдамчи қурилма бўлиб, иш жараёнида теодолит 
штатив устига махкамланади. Штатив шовун ва маҳкамлаш винтларидан 
иборат.

Download 427.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling