Март ойида боғларда олиб бориладиган асосий агротехник тадбирлар


Farg‘ona akis markazi rasmiy telegram kanalli


Download 1.39 Mb.
bet2/3
Sana15.06.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1480225
1   2   3
Bog'liq
Боғ тавсия флаер

Farg‘ona akis markazi rasmiy telegram kanalli. t.me/ferganaakis
Farg‘ona akis markazi rasmiy web-sayt nomi http://ferganaakis.uz
☎ +99873-244-62-85





Боғдорчиликда феврал-март ойларида боғларда олиб бориладиган агротехник тарбирлар бўйича
ТАВСИЯНОМА




Фарғона 2023 йил

Феврал ойида боғларда олиб бориладиган асосий агротехник тадбирлар
Боғларда ҳаво ҳарорати 5-6°С дан юқори бўлганда санитар ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирлар ўтказилади. Касалликлар заҳираларига қарши 3% ли бордо суюқлиги билан ишлов бериш, дарахтларнинг тана ва она шохлари оқланади. Мева дарахтларидан ҳар йили муттасил мўл ҳосил олишга қаратилган агротехник тадбирлар комплексида дарахтларга тўғри шакл бериш, буташ муҳим аҳамиятга эга.
Дарахтларга шакл бериш
Олма, нок, беҳи, ўрик, гилос ва олхўри дарахтларининг кўпчилик навларига шакл беришнинг олдиндан қабул қилинган технологияси асосида сийрак-ярусли шаклда бажарилади.
Сийрак-ярусли тизим бўйича тўлиқ шакллантирилган мева дарахти биринчи тартибдаги 5-6 та шохидан новдадан иборат бўлади. Биринчи тартибдаги она шохларини шакллантириш билан бир вақтда иккинчи ва учинчи тартибдаги шохлар ҳам шакллантирилади.
Иккинчи тартибдаги биринчи шох биринчи тартибли шохда яратилиб, унинг асосидан 30-40 см узоқликда бўлиши керак, иккинчи шох биринчисидан 25-30 см оралатиб шакллантирилади. Учинчи тартиб шохлари ҳам шу тариқа шакллантирилади. Иккинчи ва учинчи тартибнинг скелет шохлари ён томондан ўсган бўлиши керак. Пастки оналик шохларда иккинчи тартибнинг икки-уч, қолганларида бир-икки новда қолдирилади.
Иккинчи тартиб шохларида учинчи тартибнинг бир-икки новдаси қолдирилади. Кучли ўсган ён шохларни кесиб, ярим скелет шохларга айлантирилади. Шох-шаббага шакл беришда етакчи шох билан шох-шабба ўртасидаги боғлиқларни сақлаб қолишга аҳамият бериш зарур, яъни марказий шох доимо биринчи тартибдаги шохчалардан 20-25 см узунроқ бўлиши, биринчи тартибдаги шохчалар ҳам ўз навбатида иккинчи тартибдагилардан шунчага узунроқ бўлиши керак.







янги боғларда
Янги боғлар барпо этиш жараёнида экиш учун майдонни режалаш ва тайёрлаш, экилгандан сўнг кўчатларни суғориш учун эгатларни олиш, ёш нихоллар танасини оклаш.
Боғ атрофини ихоталаштириш, яъни шамоллардан ҳимоялаш мақсадида терак, ўрик, жийда ёки ёнғок, акация каби дарахтларни экиш ишлари ҳам бажарилади.



Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling