Mart oyi uchun joriy


Download 482.67 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/11
Sana07.04.2023
Hajmi482.67 Kb.
#1337264
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Жорий Назорат Nosirboyev Davlatbek

2.
 
Тўланган ҚҚС қандай ҳолатларда ҳисобга олинмайдиган? 
Жавоб: Солиқ Кодексининг 267-моддаси “Ҳисобга олинмайдиган 
солиқ суммаси” га асосан 
Товарларни (хизматларни) олиш (олиб кириш) чоғида солиқ тўловчи 
томонидан 
тўланган 
солиқ 
суммаси 
Солиқ 
Кодекснинг 266-
моддасига мувофиқ қуйидаги ҳолларда ҳисобга олинмайди: 
1) реализация қилиш бўйича айланмалари ушбу бўлимга мувофиқ 
солиқ солишдан озод этилган товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация 
қилиш (хизматлар кўрсатиш) учун мўлжалланган асосий воситалар, кўчмас 
мулк объектлари ва номоддий активлар сотиб олинганда (олиб кирилганда); 
2) товарлар (хизматлар) ушбу қисмнинг 1-бандида кўрсатилган асосий 
воситаларни, кўчмас мулк объектларини қуриш, модернизациялаш, 
реконструкция қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва таъмирлаш учун 
сотиб олинганда; 
3) реализация қилиш бўйича айланмалари солиқдан озод этилган 
товарлар (хизматлар) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш (хизматлар 
кўрсатиш) учун сотиб олинганда; 
4) товарлар (хизматлар) солиқ тўловчи бўлмаган юридик шахслар ёки 
якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сотиб олинганда; 
5) вакиллик харажатлари; 
6) товарлар (хизматлар) бепул олинганда, бундан олувчи улар бўйича 
солиқ тўлаган ҳоллар мустасно; 
7) солиқ тўловчининг шахсий эҳтиёжлари учун фойдаланишга 
мўлжалланган, Солиқ Кодекснинг 317-моддасига мувофиқ фойда солиғини 
ҳисоблаб чиқаришда харажатлар чегириб ташланмайдиган товарлар 
(хизматлар) сотиб олинганда. 
Солиқ тўловчи товарларни (хизматларни) сотиб олиш чоғида тўлаган 
солиқ суммалари қуйидаги товарларни (хизматларни) сотиб олиш ёки олиб 
кириш чоғида ҳам, агар бу товарларни (хизматларни) сотиб олиш амалга 
оширилаётган фаолият турига боғлиқ бўлмаса, ҳисобга олинмайди: 
1) енгил автомобилларни, мотоциклларни, вертолётларни, моторли 
қайиқларни, самолётларни, шунингдек моторли воситаларнинг бошқа 
турларини ва улар учун ёқилғини; 
2) алкоголь ва тамаки маҳсулотларини. 


Солиқ Кодекснинг 268 — 270-моддаларида бошқача қоида назарда 
тутилмаган бўлса, ҳисобга олинмайдиган солиқ суммаси сотиб олинган 
товарларнинг (хизматларнинг) қийматида ҳисобга олинади. 

Download 482.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling