Mart oyi uchun joriy


Download 482.67 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/11
Sana07.04.2023
Hajmi482.67 Kb.
#1337264
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Жорий Назорат Nosirboyev Davlatbek

 
7.
 
Уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган 
хизматлар ҚҚС бўйича қайси ствакада солиқ ҳисобланади? 
Жавоб: Солиқ Кодексининг 243-моддаси “Солиқ солишдан озод 
этиладиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма” 1-
қисм 16-бандига асосан 


Қуйидагиларни реализация қилиш бўйича айланма солиқ солишдан 
озод этилади: 
уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш юзасидан аҳолига 
кўрсатилаётган хизматлар. Уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш юзасидан 
кўрсатиладиган хизматлар жумласига лифт хўжаликлари, Ўзбекистон 
Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат 
кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари, уй-жой 
фондидан фойдаланиш, уни сақлаш ва таъмирлаш бошқармалари ҳамда 
бўлимларининг бевосита аҳоли томонидан ҳақ тўланадиган хизматлари, шу 
жумладан ушбу хизматларга уй-жой мулкдорлари ширкатлари орқали ҳақ 
тўлаш киради. 
 
8. ҚҚСнинг ҳисобот даври 2023 йил учун қандай белгиланди? 
Жавоб: Солиқ Кодексининг 259-моддаси “Солиқ даври” га асосан бир 
ой солиқ давридир. Ҳар бир ой солиқ даври бўлгалиги учун ҳисобот даври 
йўқ. Маълум календар ойдан кейинги ой янги солиқ даврини бошлайди. 
9. Товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда 
қўшилган қиймат солиғи қандай ҳисоболанади? 
Жавоб: Солиқ Кодексининг 254-моддаси “Товарларни Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудига олиб киришда солиқ базасини аниқлаш тартиби” га 
асосан 
Товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда солиқ 
базаси қуйидагиларни қўшган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ушбу товарларнинг 
қиймати сифатида аниқланади: 
1) товарларнинг божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ 
аниқланадиган божхона қийматини; 
2) товарлар Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётганда тўланиши 
лозим бўлган акциз солиғи ва божхона божини. 
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарида қайта 
ишлаш божхона тартиб-таомилига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудидан илгари олиб чиқилган товарларнинг қайта ишлаш маҳсулотлари 
ушбу ҳудудга олиб кирилаётганда солиқ базаси бундай қайта ишлашнинг 
қиймати сифатида аниқланади. 
Солиқ базаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган 
бир номдаги, турдаги ва маркадаги товарларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича 
алоҳида аниқланади. 


Агар Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб 
кириладиган товарларнинг бир туркуми таркибида бир вақтнинг ўзида ҳам 
акциз тўланадиган, ҳам акциз тўланмайдиган товарлар мавжуд бўлса, солиқ 
базаси мазкур товарларнинг ҳар бир гуруҳига нисбатан алоҳида аниқланади. 
Агар Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб 
кириладиган товарлар туркуми таркибида божхона ҳудудидан ташқарида 
қайта ишлаш божхона тартиб-таомилига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудидан илгари олиб чиқилган товарларнинг қайта ишлаш маҳсулотлари 
мавжуд бўлса, солиқ базаси худди шундай тартибда аниқланади. 

Download 482.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling