Бензин, дизель ёқилғиси ва газ автомобилларга ёқилғи қуйиш
шохобчалари орқали реализация қилинган тақдирда, солиқ ҳисоботи
автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари жойлашган ердаги солиқ
органларига ҳар ойда, солиқ давридан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан
кечиктирмай тақдим этилади.
18. Акциз солиғини
тўлаш тартиби қандай?
Жавоб: Солиқ Кодексининг 293-моддаси “Солиқ тўлаш тартиби” га
асосан:
Солиқни тўлаш солиқ ҳисоботини тақдим
этиш муддатидан
кечиктирмай амалга оширилади.
Импорт қилинадиган товарлар бўйича солиқни тўлаш
божхона
тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Акциз маркалари билан тамғаланиши лозим бўлган олиб кириладиган акциз
тўланадиган товарлар бўйича солиқ акциз маркалари олингунига қадар
тўланади.
Do'stlaringiz bilan baham: