Mart oyi uchun joriy


 ҚҚС бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси қандай


Download 482.67 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/11
Sana07.04.2023
Hajmi482.67 Kb.
#1337264
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Жорий Назорат Nosirboyev Davlatbek

4. ҚҚС бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси қандай 
аниқланади? 
Жавоб: Солиқ Кодексининг 272-моддаси “Тўланиши лозим бўлган 
солиқ суммаси” га асосан 
Бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси ҳар бир солиқ даври 
якунлари бўйича, Солиқ Кодекснинг 265-моддасига мувофиқ ҳисоблаб 
чиқарилган, ушбу бобга мувофиқ ҳисобга олиниши ва тузатиш киритилиши 
лозим бўлган суммалар ҳисобга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарларни олиб кириш чоғидаги 
солиқ суммаси божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ бюджетга 
тўланади. 


Агар Солиқ Кодекси 272-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ 
ҳисоблаб чиқарилган, бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси 
салбий бўлса, солиқ тўловчи мазкур сумманинг ўрнини Солиқ 
Кодекснинг 274-моддасида белгиланган тартибда қоплаш ҳуқуқига эга 
бўлади. 
5.
 
ҚҚС ҳисоботи қайси муддатда тақдим этилади? 
Жавоб: Солиқ Кодексининг 273-моддаси “Солиқ ҳисоботини тақдим 
этиш ва солиқни тўлаш тартиби” га асосан 
Солиқ тўловчилар солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган 
жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи 
кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт. 
Солиқ тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ўзи солиқ ҳисобида 
турган жойдаги солиқ органларига тегишли солиқ ҳисоботини Солиқ 
Кодекснинг 255 ва 256-моддаларига мувофиқ тўлаш амалга оширилган ўтган 
солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирмай тақдим 
этиши шарт. 
 
6.
 
Қўшилган қиймат солиғининг тўлаш тартиби қандай? 
Жавоб: Солиқ Кодексининг 273-моддаси “Солиқ ҳисоботини тақдим 
этиш ва солиқни тўлаш тартиби” га асосан 
Солиқ Кодекснинг 272-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган 
солиқни тўлаш солиқ ҳисобида турилган жой бўйича ҳар бир солиқ даврининг 
якунларига кўра, солиқ ҳисоботи тақдим этишлари муддатидан кечиктирмай 
амалга оширилади. 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарларни олиб кириш чоғида 
солиқ ушбу бўлим қоидалари ҳисобга олинган ҳолда, божхона тўғрисидаги 
қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда бюджетга тўланади. 
Солиқ агентлари солиқни ўзи солиқ ҳисобида турган жой бўйича 
тўлайди.

Download 482.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling