Mart oyi uchun joriy
Download 482.67 Kb. Pdf ko'rish
|
Жорий Назорат Nosirboyev Davlatbek
10.
Товарлар олиб кирилган (импорт қилинган) тақдирда ҚҚС учун тўланган солиқ суммаси қандай ҳисобга олинади? Жавоб: Солиқ Кодексининг 266-моддаси “Тўланган солиқ суммаларини ҳисобга олиш” га асосан Бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини аниқлашда солиқ тўловчи ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммасини ҳисобга олиш орқали ҳисоблаб чиқарилган солиқнинг умумий суммасини камайтиришга, қуйидаги шартларни бир вақтда бажарган тақдирда, ҳақли бўлади: 3) товарлар олиб кирилган (импорт қилинган) тақдирда солиқ бюджетга тўланганда 11. Акциз солиғи тўловчилар кимлар? Жавоб: Солиқ Кодексининг 283-моддаси “Солиқ тўловчилар” га асосан: Акциз солиғини тўловчилар деб қуйидаги шахслар эътироф этилади: 1) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида акциз солиғи солинадиган товарларни (акциз тўланадиган товарларни) ишлаб чиқарувчилар; 2) табиий газни истеъмолчиларга реализация қилишни амалга оширувчилар; 3) бензин, дизель ёқилғисини якуний истеъмолчиларга реализация қилишни, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали, шунингдек газни газ тўлдириш станциялари ва газ тўлдириш пунктлари орқали реализация қилишни амалга оширувчилар. Якуний истеъмолчилар деганда ўз эҳтиёжлари учун бензин, дизель ёқилғиси ҳамда газ олувчи юридик ва жисмоний шахслар тушунилади; 4) оддий ширкат иштирокчиси бўлган, оддий ширкат шартномаси доирасида амалга ошириладиган акциз тўланадиган товарни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган фаолият бўйича оддий ширкат ишларини юритиш вазифаси зиммасига юклатилган ишончли шахс; 5) Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали акциз тўланадиган товарларни олиб ўтувчилар. Божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ мазкур шахслар солиқ тўловчилар деб эътироф этилади. Қуйидагилар ҳам солиқ тўловчилар деб эътироф этилади: 1) телекоммуникация мобил алоқа хизматларини (акциз тўланадиган хизматларни) кўрсатадиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари; 2) Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган, акциз солиғи солинадиган товарларни ишлаб чиқарувчи ёки шундай товарларни олиб киришни амалга оширувчи чет эл юридик шахслари. Download 482.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling