Маъруза -1 кириш. Металл кесувчи дастгоҳларнинг классификацияси


Download 12.56 Kb.
bet1/3
Sana30.04.2023
Hajmi12.56 Kb.
#1416567
  1   2   3
Bog'liq
371712-12.Raqamli dastur bilan boshqariladigan dastgohlar

МАЪРУЗА -1 КИРИШ. МЕТАЛЛ КЕСУВЧИ ДАСТГОҲЛАРНИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ

  • Ҳозирги вақтда мамлакатимиз халқ хўжалигини узлуксиз ривожлантиришнинг бош йўналиши фан-техника тараққиётинн тезлаштириш, иқтисодиётни ривожлантиришнинг жадал йўналишига ўтказиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилашдан иборат. Бунинг бош омилн юқори унумли янги техника ва технологияни кенг жорий қилишдир. Ишлаб чиқаришнинг техник савиясини ва сифат кўрсаткнчларинн оширишда халқ хўжалигн барча соҳаларининг асоси ҳисобланган машинасозлик жуда муҳим, асосий аҳамиятга эга. Машинасозликни ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири технологик жараёнларни автоматлаштиришдир. Дастур билан бошқарилувчи ускуналар автоматлаштиришнинг энг самарали воситаларидан бири бўлиб, улар ишлов бериш жараёнини автоматлаштиришни, жиҳозни созлаш вақтини қисқартиришни, кўп дастгоҳларда ишлаш имкониятини, маҳсулот сифатини, меҳнат унумдорлигн ва ишлаб чиқариш маданиятини оширишни таъминлайди.

КЛАССИФИКАЦИЯ ВА ШАРТЛИ БЕЛГИЛАШЛАР

  • Маълум шаклдаги заготовкага деталнинг иши чизмаси талабларига мос ҳолда ишлов бериш учун (қиринди йўниш йўли билан) хизмат қилувчи машина металл кесувчи дастгоҳ дейилади.
  • Ихтисослашув даражасига кўра дастгоҳлар универсал (кенг иоменклатурадаги заготовкаларга ишлов бериш учун), ихтисослаштирилган (шакли ўхшаш, лекин ўлчамлари турлича бўлган ҳар хил заготовкаларга ишлов бериш учун) ва махсус дастгоҳларга ажратилади. Универсал дастгоҳлар, одатда, битталаб ва майда сериялаб ишлаб чиқаришда, ихтисослаштирилган ва махсус дастгоҳлар эса йирик сериялаб ва кўплаб ишлаб чиқаришда қўлланилади.
  • Аниқлик даражасига кўра нормал (Н класс), юқори (П класс), олий (В класс) ва ўта олий (А класс) аниқликдаги дастгоҳлар, шунингдек жуда аниқ ёки мастер-дастгоҳлар (С класс) бўлади.
  • Массасига кўра дастгоҳлар енгил (1 т гача), ўртача (10 т.гача) ва оғир (10 т дан оғир) дастгоҳларга ажратилади; оғир дастгоҳлар, ўз навбатида, йирик (10-30 т), оғир (30-100 т) ва ўта оғир (100 т.дан оғир) дастгоҳларга бўлинади.

Download 12.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling