Маъруза -1 кириш. Металл кесувчи дастгоҳларнинг классификацияси


ДАСТГОҲЛАР КЛАССИФИКАЦИЯСИ


Download 12.56 Kb.
bet2/3
Sana30.04.2023
Hajmi12.56 Kb.
#1416567
1   2   3
Bog'liq
371712-12.Raqamli dastur bilan boshqariladigan dastgohlar

1.1. ДАСТГОҲЛАР КЛАССИФИКАЦИЯСИ

  • Бажарадиган иши ва қўлланадиган кесиш асбобларига кўра дастгоҳлар тўққиз гуруҳга бўлинади, бу гуруҳларнинг ҳар бири тўққиз типга бўлинади (1.1-жадвал). Сериялаб ишлаб чкқарилган дастгоҳ моделининг белгиси уч-тўрт рақамдан иборат; зарур бўлганда бу рақамларга ҳарф ҳам қўшиб ёзилади. Биринчи рақам дастгоҳ группасини, иккинчиси - дастгоҳнинг типини (1.1-жадвалга қаранг), учинчиси (баъзан тўртинчиси ҳам) - дастгоҳнинг асосий параметрини билдиради. Масалан, 2Н125 моделдаги вертикал-пармалаш станогининг белгиси бундай ўқилади: 2-пармалаш станоги; Н-модернизация қилинган; 1-вертикал; 25-ана шу дастгоҳ билан пўлатда пармаланадиган тешикнинг энг катта диаметри, мм.
  • Дастур билан бошқарилувчи дастгоҳлар моделларининг белгисига Ф ҳарфи ва рақам қўшиб ёзилади, масалан: Ф1 (рақамли индикацияси ва дастлабки координаталар тўплами бўлган дастгоҳлар), Ф2 (позицион ва тўртбурчак СДБҚли дастгоҳлар), ФЗ (контурли СДБҚли дастгоҳлар), Ф4 (позицион-контурли СБПҚли дастгоҳлар). Масалан, 6Р13ФЗ моделдаги дастгоҳ учинчи тип-ўлчамли стол ва контурли СДБҚ билан таъминланган консолли вертикал-фрезалаш станогидир. Циклли дастур билан бошқарилувчи дастгоҳлар моделларининг белгисига - Ц Ҳарфи, оператив СДБҚли дастгоҳникига эса Т ҳарфи киритилади. Бундан ташқари, зарур бўлганда Ф ҳарфидан олдин Р ҳарфи ёки М ҳарфи қўйилади. Р ҳарфи дастгоҳнинг асбоби револьвер головка бурилганда автоматик алмашинишини, М ҳарфи эса-магазиндан автоматик алмашинишини билдиради. Масалан, РФ2 белги дастгоҳ позицион СДБҚ ва револьвер асбоб головкаси билан тамъинланганини, МФ4 белги эса дастгоҳ позицион-контурли СДБҚ ва асбоблар магазини билан таъминланганини англатади.

СДБ ДАСТГОҲЛАРДАГИ АСОСИИ ВА ЁРДАМЧИ ҲАРАКАТЛАР

  • Ишлов бериладиган заготовкада деталь чизмасида берилган параметрли сирт ҳосил бўлиши учун асбоб билан заготовканинг ҳаракати ўзаро мос бўлиши керак. СДБ дастгоҳларда (оддий металл кесувчи дастгоҳлардаги каби) ишлов учун қолдирилган қўйимни олиш (қиринди кўринишида) асбобнинг заготовкага нисбатан силжиши билан, заготовканинг асбобга нисбатан силжиши билан, асбоб билан заготовканинг бир вақтда ҳаракатланиши билан амалга ошади. Дастур билан бошқарилувчи дастгоҳ бу икки асосий (иш) ҳаракат: асосий ва суриш ҳаракатларини амалга оширувчи механизмга эга (1.1-расм).
  • Кесиш тезлиги  ни белгиловчи ҳаракат асосий ҳаракат дейилади, тезлиги узатиш катталигини белгиловчи ҳаракат суриш ҳаракати S дейилади. Асосий ҳаракат айланма (масалан, токарлик, фрезалаш, йўниб кенгайтириш, пармалаш дастгоҳлаларида) ва қайтма-илгарилама (масалан, рандалаш, тешик қўйиш дастгоҳларида) бўлиши мумкин.
  • Асосий ҳаракат айланма (масалан, токарлик, фрезалаш, йўниб кенгайтириш, пармалаш дастгоҳлаларида) ва қайтма-илгарилама (масалан, рандалаш, тешик қўйиш дастгоҳларида) бўлиши мумкин.
  • 1.1-расм. СДБ стааоклардагн асосий ҳаракатлар:
  •  - асосий ҳаракат; S1 – бўйлама узатиш; S2 – кўндаланг узатиш
  • S3 – вертикал узатиш; S4 – даврий узатиш

Download 12.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling