3. Бошқариладиган муфталар бошқариш механизми ёрдамида валларни улаш ёки ажратиш учун ишлатилади. Бундай муфталар ишлаш принципига қараб икки гуруҳга бўлинади: - 3. Бошқариладиган муфталар бошқариш механизми ёрдамида валларни улаш ёки ажратиш учун ишлатилади. Бундай муфталар ишлаш принципига қараб икки гуруҳга бўлинади:
- -илашиш асосида ишлайдиган (кулачокли, тишли) муфталар;
- -ишқаланиш асосида ишлайдиган (фрикцион) муфталар.
- Кулачокли муфтанинг (26.9- расм) ярим муфталари 1 ва 2 кўндаланг сиртида чизиқлар А ясалган. Иш жараёнида ярим муфта-лардан бирининг чизиқлари иккинчидаги ботиқликлар орасига киради.
- 26.9- расм. Кулачокли муфта.
Муфталарнинг имкониятига қараб, улаш ёки ўчириш учун ярим муфта 2 вал ўқи бўйлаб бемалол сурила оладиган қилиб, йўналтирувчи шпонка қилиб ўрнатилган ярим муфта махсус қурилма воситасида сурилади. - Муфталарнинг имкониятига қараб, улаш ёки ўчириш учун ярим муфта 2 вал ўқи бўйлаб бемалол сурила оладиган қилиб, йўналтирувчи шпонка қилиб ўрнатилган ярим муфта махсус қурилма воситасида сурилади.
- Унинг ишчи элементи ариқча Б га кириб туради. Расмда штрихланган чизиқлар муфталарнинг ажратилган ҳолатини кўрсатади, ҳалқа 3 валларни марказлаштириш учун хизмат қилади.
- Кулачокли муфталарни улаш ёки ажратиш статик ҳолатда ёки айланиши даврида содир бўлади. Катта динамик юкланишининг олдини олиш учун улаш даврида кулачокнинг айланма тезлигини камайтириш талаб қилинади ( v ≤ 1 м /с).
- Кулачок тўғри бурчак профилли шаклида (26.10- расм) бўлса, статик ҳолатда уланадиган ярим муфталарнинг ўзаро жойлашувига жуда катта аниқлик талаб этилади.
Бундай муфталарнинг ён томонларида албатта бўшлиқ бўлади (тайёрлаш технологияси натижасида ёки айланаётган вақтида валларни улаш имконияти учун) ва шу билан бирга йўналиши ўзгарган вақтда зарб билан ишлайдиган бўлади. - Бундай муфталарнинг ён томонларида албатта бўшлиқ бўлади (тайёрлаш технологияси натижасида ёки айланаётган вақтида валларни улаш имконияти учун) ва шу билан бирга йўналиши ўзгарган вақтда зарб билан ишлайдиган бўлади.
- 26.10-расм. Муфта кулачокларининг шакллари.
Do'stlaringiz bilan baham: |