Маъруза- 26. Муфталар
Download 248.39 Kb.
|
Маъруза- 26
- Bu sahifa navigatsiya:
- Синмайдиган элементли сақлагич муфталар
Буровчи момент ярим муфталараро штифт- 3 орқали узатиб берилади. Ўта юкланишда штифт синиб кетади. Шундан сўнг муфтани қайта ишга тушириш учун штифт алмаштирилади. Тобланган втулка- 4 штифтларнинг алмаштиришини енгиллаштиради. Штифтга узатилаётган буровчи момент:
Синмайдиган элементли сақлагич муфталар авария ҳолатидан кейин ўзининг ишлаш қобилиятини тиклаш учун вақт талаб қилмайди, улар хар доим ишга тайёр бўлади. Кулачокли (муштли) сақлагич муфтанинг тузилиши 27.12 -расмда кўрсатилган.
1 ва 2 ярим муфталар трапеция шаклдаги кулачоклар билан таъминланган. Ярим муфта-1 валга жипс маҳкамланган, ярим муфта-2 эса қўзғалувчан шпонкали бирикма ҳисобига вал ўқи бўйлаб силжиши мумкин. Ярим муфталар кулачокларини ўзаро илашиши пружина- 3 билан таъминланади ва гайка- 4 орқали бу куч ростланади. Ярим муфта- 2 -нинг чапга силжиши тўхтатгич ҳалқа- 5 билан чегараланган, бу чегараланиш ярим муфтани олдиндан валда монтаж қилиш учун зарур. Валларнинг ўқдошлиги марказлаштирувчи втулка- 6 орқали амалга оширилади.
Download 248.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling