Қўзғалмас муфталарнинг энг оддийлари, втулкали (26.2-расм) ва фланецли (26.3-расм) муфталардир. - Қўзғалмас муфталарнинг энг оддийлари, втулкали (26.2-расм) ва фланецли (26.3-расм) муфталардир.
- Бу муфталар валнинг диаметри ҳамда узатилаётган буровчи моментга нисбатан танланади:
- Tx = k T ≤ [ T ] , (11.1)
- бу ерда k–муфтанинг ишлаш шароитини ҳисобга олувчи коэффициент.
- Втулкали муфталарда, втулка уланаётган валларнинг учига киритилади ва штифт (26.2-а расм), шпонка (26.2-б расм) ёки шлицлар воситасида қўзғалмас қилиб маҳкамланади.
- 26.2-расм. Втулкали муфталар.
Бу муфталарнинг тузилиши оддий ва ўлчамлари нисбатан кичик, лекин втулкани ўрнатиш учун вални ўқи бўйлаб силжитишига тўғри келади. - Бу муфталарнинг тузилиши оддий ва ўлчамлари нисбатан кичик, лекин втулкани ўрнатиш учун вални ўқи бўйлаб силжитишига тўғри келади.
- Втулка конструкцион пўлат материалдан тайёрланиб, ўлчамлари:
- d ≤ 70, D = (1,5…1,8) d,
- узунлиги L = (2,5…4) d.
- Муфталарнинг мустаҳкамлиги, шпонкали, штифли ёки шлицли бирикмаларнинг чидамлилиги ҳамда втулканинг мустаҳкамлиги билан белгиланади.
- Фланецли муфталар (26.3-расм) вал учларига ўрнатилган иккита ярим паллали 1 ва 2 муфтадан иборат бўлиб, улар болтлар ёрдамида маҳкамланади. Бу муфтанинг бир турида (26.3-а расм) болтлар тирқишли ўрнатилиб, буровчи момент иккала ярим муфтанинг ажратиш сиртларида ҳосил бўладиган ишқаланиш кучи ҳисобига узатилади.
Бу муфталар 40, 35 Л маркали пўлат материаллардан тайёрланади. - Бу муфталар 40, 35 Л маркали пўлат материаллардан тайёрланади.
- Ўлчамлари қуйидагича бўлади:
- Диаметри D= (3....3,5) d умумий узунлиги L= (2,5...4)d
- Болтлар сони Z= 4= 6
- Муфта ГОСТ 20716-80 асосида стандартлаштирилган бўлиб, валнинг диаметри 12.....220 мм, узата оладиган моменти 45000 Н.м гача бўлади.
- Валларнинг ўқдошлиги чапдаги ярим муфтани марказлаштирувчи А буртикка ўнг томондаги ярим муфтанинг тешигига жойлашиши билан таъминланади. Техник хавфсизликни таъминлаш учун Б буртик беркитади.
- 26.3-расм. Фланецли муфталар.
Do'stlaringiz bilan baham: |