Маъруза № Иситиш асбобларининг классификацияси. Режа


-расм. Иситиш асбобини иссиқлик қувурларига уланиши


Download 0.77 Mb.
bet10/12
Sana04.02.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1166350
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
3.1-мавзу

12.17-расм. Иситиш асбобини иссиқлик қувурларига уланиши.
1 – юқоридан-пастга; 2 – пастдан-юқорига; 3 – пастдан-пастга; 4 – радиаторларнинг бир-бири билан илгакли уланиши; 5 – радиаторларга қувурларнинг ҳар томонлама уланиш услублари.


Бир хонада икки ва ундан ортиқ иситиш асбобларини, бир-бири билан ўзаро илгакли усул билан уланади. Иситиш асбобларининг илгакли уланиш усули ён томонлардаги хоналарга ҳам ўтса, унда фақат ошхона, дахлизлар, ҳожатхона­лар, ювиниш хоналари ва ёрдамчи хоналар учун рухсат этилади. Радиаторлар сони 25-секциядан ошиб кетса улар ҳар томонлама уланиши мумкин.
Радиаторлар «пастдан-пастга» тарз­да уланганда, улардан ҳавони чиқариш муаммосини ечиш учун радиаторларнинг энг юқори нуқтасига ҳаво жумраги ўрнатилади. (12.18-расм).


12.3.Иситиш тизимини эксплутация килишда асосий йўлланмалар.Сувли иситиш тизимларида исимасликни бартараф килиш.Иситиш тизимларини ишга тушириш, созлаш, синаш ва улардан фойдаланиш.


Иситиш тизимини эксплутация килишда асосий йўлланмалар.Сувли иситиш тизимларида исимасликни бартараф килиш.Юқорида келтирилган иситиш асбобларининг ҳар бирини тузилиш хоссалари ва ишлаш услублари билан яқиндан танишиб чиқамиз.
Иситиш асбоблари – радиаторларнинг бирдан-бир асосий вазифаси хоналарнинг иссиқлик ҳаво шароитининг, шартга кўра, ташқи ҳаво шароитнинг қайси даражада бўлишидан қатъий назар бир хил сақлашдир. Радиаторларнинг турларини танлаш учун бинонинг мақсадга мувофиқлик даражаси, бинонинг тури ва гигиена шароити эътиборга олинмоғи лозим.
Иссиқлик қурилмаларидаги иссиқлик ташувчи сув ва буғдан иборат бўлган тақдирда радиаторларнинг тури бир хилда танланиб, фақат иситиш асбобининг ташқи юзасидаги ҳароратга тўғри келадиган гигиена шароитида ишлатиш мумкин.
Иссиқлик асбобларини иссиқлик бериш қобилятини бошқариш.Ҳисобланаётган бино хонасини талаб даражасида иссиқлик билан таъминлаш учун иситиш асбобларининг иссиқлик бериш майдонини аниқлаш лозим. Иситиш асбобларининг шундай аниқланган ҳисобий майдони ҳар бир хонада ўрнатилган радиаторларнинг ўзгармас ишлаш тавсифномасини ташкил қилади. Иситиш асбобларининг йил давридаги неча кун ишлаш ҳолати ташқаридаги ҳаво ҳароратининг ўзгаришига боғлиқ бўлиб, бу ўзгаришлар бино ичида ажралиб чиқаётган ва бинонинг ташқи тўсиқларидан сарф бўлаётган иссиқлик миқдорининг ўзгари­шига сабаб бўлади. Демак, бино ичидаги ҳаво ҳарорати ўзга­рувчан бўлиб, уларни бошқариб туриш зарур, чунки бино ичига берилаётган иссиқликни бошқариш иссиқлик энергиясини тежашга ва самарали ишлатишга олиб келади. Шунинг учун иситиш асбоблари юзасидан хона ичига узатилаётган иссиқлик миқдорини ташқи ва ички ҳаво ҳароратига мос равишда бош­қариб туриш вазифаси, бутун дунё мамлакатларида биноларни лойиҳалаш жараёнида муҳим ҳисобланади.
Иситиш асбобларини ишлатиш жараёнида иссиқлик оқими­нинг бошқарилиши маълум даражада иссиқлик ташувчининг сифати ва унинг миқдорига боғлиқ бўлиб, бу кўрсаткичлар қу­йидагилардан иборат:
а) иссиқлик ташувчининг сифатини ўзгартириш билан бош­қариш деб, иситиш асбобларига иситиш қувурлари орқали узатилаётган иссиқлик ташувчининг ҳароратини ўзгартириш услубига айтилади. Иссиқлик манъбасидан юборилаётган иссиқлик ташувчининг ҳароратини маҳаллий ва марказлаштирилган ҳолатда бошқариш мумкин. Турар-жой биноларини иситиш учун иссиқлик ташувчининг ҳароратини гуруҳ-гуруҳларга бўлган тарзда маҳаллий иссиқлик марказидан бошқариш мумкин. Бу ҳолатни маҳаллий бошқариш деб атасак, иссиқлик станцияларидан ёки марказий қозон қурилмаларидан ҳароратнинг ўзгартирилиши марказлаштирилган усулдаги бошқариш деб аталади. Демак иссиқликнинг сифатини ўзгартириш марказлаштирилган ва маҳаллий усуллар билан олиб борилади;
б) иссиқлик ташувчининг (сув, буғ) иссиқлик қурилмалари ва иситиш асбоблари орқали тарқатилишида уларнинг миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш йўли билан бошқариш усулига иссиқликнинг миқдорий қийматини ўзгартириш усули деб аталади.
Иссиқлик ташувчининг (сув, буғ) иссиқлик қурилмалари ва асбобларидаги бундай бошқарилиши марказлаштирилган, ма­ҳаллий ва шахсий ҳолатда амалга оширилади. Шахсий бош­қариш шундан иборатки, унда ҳар бир иситиш асбобининг ўзида ўрнатилган бошқарувчи жихозлар (жумрак, вентил ва ҳоказо) мавжуд бўлади.
Марказий ва маҳаллий бошқаришни буғ ёрдамида ишлайдиган иссиқлик қурилмаларида кам ёки кўп миқдорда буғ миқ­дорини узатиб туриш билан чекланмасдан буғнинг узатилишини маълум вақт даврида тўхтатиб туриш мумкин. Демак иссиқлик ускуналаридаги иссиқлик ташувчи буғ бўлган тақдирда ҳам иссиқлик сифатий ҳам миқдорий жиҳатдан бошқарилар экан.
Иссиқлик қурилмаларидан берилаётган иссиқлик миқдорини ишлатиш жараёнида автоматлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Иссиқлик марказларида маҳаллий автоматлаштирилган бошқа­риш усули ташқи ҳаво ҳароратининг ўзгаришига таянган ҳолда олиб борилади. Иситиш асбобларининг автоматлаштирилиши эса, радиаторларнинг иссиқлик бериш қувватининг таъсири остида хона ҳавосининг ҳароратидаги ўзгаришга қараб бошқа­рилади.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling