Маъруза № Иситиш асбобларининг классификацияси. Режа
Иситиш асбобларини танлаш, жойлаштириш ва ўрнатиш.Иситиш тизимидаги асосий элементларни жойлаштириш ўрнатиш ва монтаж килиш
Download 0.77 Mb.
|
3.1-мавзу
Иситиш асбобларини танлаш, жойлаштириш ва ўрнатиш.Иситиш тизимидаги асосий элементларни жойлаштириш ўрнатиш ва монтаж килиш.Иситиш асбобларининг оптимал турларини танлаш учун қуйидаги асосий кўрсаткичларни эътиборга олиш лозим: бинонинг мақсадга мувофиқлиги, меъморий-технологик режавий ечими ва хонанинг ўзига хос иссиқлик ҳолати, одамларнинг қанча вақт бинони қайси жойида бўлиши, иситиш тизимининг тури ҳамда асбобнинг техник-иқтисодий ва санитар гигиеник кўрсаткичлари.
Энг аввало иситиш асбобларининг техник тавсифномасига таянган ҳолда уларнинг белгиланган жойда ишлатилиши (12.4-жадвал), ҳамда санитария-гигиена кўрсатгичлари талаби асосида қабул қилиш кўзда тутилади. Айрим ҳолларда иситиш асбобларини танлаб олиш учун, уларнинг бир қанча турларининг техник иқтисодий кўрсаткичлари бир-бири билан таққосланади. Баъзи ҳолларда лойиҳа қилинаётган бинони иситиш асбоблари билан таъминланиши ҳам эътиборга олинади. Ёнғин ва портлашга қарши, ҳамда юқори санитария - гигиеник талаблар қўйиладиган бино хоналари учун силлиқ қувурли иситиш асбоблари танланади. 12.2-жадвал. Иситиш асбобларининг техник тавсифномаси
Биноларининг барча қурилмалари билан узвий боғланган бетон панелли иситиш қурилмалари хона ичини тоза сақлашга қодирдир. Пўлат панелли радиаторлар ва силлиқ юзали қувурдан ясалган иситиш асбобларини гигиена талаби камроқ ва хона ички кўринишига, дизайн жиҳатидан пастроқ талаб қуйиладиган хона жойларига ўрнатиш лозим. Оддий санитария-гигиена талаблари қўйиладиган биноларда силлиқ юзали қувурлар ва қовурғали радиаторлар танлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Фуқаро биноларида кўпинча иситиш асбоблари сифатида конвекторлар қўлланилади, ишлаб чиқариш биноларида эса чўяндан қуйилган секцияли радиаторлар ва қовурғали қувурлар ишлатилади. Шунингдек уларнинг иссиқлик бериш коэффициенти узунлик бирлигига нисбатан анча баландлигидадир. (12.3-жадвал). Инсонлар қисқа вақт бўладиган бино хоналари учун (2 соатдан камроқ) ихтиёрий иситиш асбобини ишлатиш мумкин, фақат уларнинг юқори самарали техник-иқтисодий кўрсаткичлари эътибордан четда қолмаслиги лозим. 12.3-жадвал 1-метр узунликка эга бўлган иситиш асбобларининг нисбатан иссиқлик бериш катталиклари
Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling