Маъруза № Иситиш асбобларининг классификацияси. Режа


Иссиқлик тармоқларини синаш


Download 0.77 Mb.
bet12/12
Sana04.02.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1166350
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
3.1-мавзу

Иссиқлик тармоқларини синаш.Иссиқлик тармоқларининг синовлари ишга тушириш ва фойдаланиш (ишлатиш) турларига бўлинади.Хамма синовлар махсус тузилган синов дастурлари бўйича бажарилади.Синовлар қуйидагиларга бўлинади:
а) катта босим бериб синаш (опрессовка) - қувурлар ва арматуралар зичлиги ва механик мустащкамлигини аниқлаш учун;
б) гидравлик синовлар - қувурламинг гидравлик тафсилотини аниқлаш учун;
c) иссиқлик синовлар - иссиқлик тармоқлнинг амалдаги иссиқлик йўқотишини аниқлаш учун;
д) хисобий хароратга синаш - тармоқнинг компенсацияловчи қурилмаларини текшириш ва уларнинг нормал холатини аниқлаш учун.
Катта босим бериб синаш дастлабки ва якуний синовлардан иборат бўлади. Дастлабки синов - салникли компенсаторларни ўзатгунга қадар айрим участкаларда ўтказилади.
Якуний синов - монтаж якунланланидан кейин ўтказилади.
Босим -1,25Мпа аммо 16 кг/см2дан кам бўлмаслиги керак.
Синовлар мумкин қадар йилнинг иссиқ даврида ўлказилиши лозим, яъни ташқи хавонинг харорати ЎГС дан паст бўлмаганда, бунда сувнинг харорати 40°C гача қабул қилинади.Гидравлик синовларнинг асосий мақсади янги тармоқларнинг амалдаги гидравлик тафсилотини аниқлаш бўлганлиги учун,тармоқнинг белгиланган нуқталарида иссиқлик ташувчисининг босими,сарфи ва харорати ўлчанади.
Узатиш ва қайтиш қувурларидаги ўлчанган босимлар бўйича хақиқий пезометрик графиги, ўлчанган сув сарфлари бўлича эса хисобий босим графиги қурилади.Хисобий ва хақиқий пезометрик графикларни солиштириш йўли билан тармоқ қисмларидаги ишқаланиш коэффитсиентини ўзгариши ва тармоқнинг ифлосланган жойлари аниқланади.Иссиқлик синовларини ўтказишдан асосий мақсад,тармоқлардаги хақиқий иссиқлик йўқолишини аниқлаш ва уни хисобий хамда меъёрланган қийматлар билан солиштиришдир.Синовлар вақтида синалаётган узатиш ёки қайтиш қувурининг бошидаги ва охиридаги сув сарфи ва хароратлар ўлчанади.Бунинг учун барқарор режим ўрнатилиб, 10 минут оралиғида бир нечта кўрсаткичлар олинади.Олинган кўрсаткичлар бўлича узатиш ва қайтиш қувурларининг иссиқлик йўлотиши аниқланади. Ўақиқий ва щисобий иссиқлик йўқолишлари солиштириш натижасида изолация сифати аниқланади.Иссиқлик ва гидравлик синовлар хар 3-4 йилда бажарилади.Иссиқлик ташувчисининг максимал хароратига синовлари 2 йилда бир марта ўтказилади.Уларнинг мақсади тармоқнинг компенсаторларини, таянчларини ва бошқа қурилмаларини иссиқлик узайишини қабул қилишини текширишдир.Синовлар жараёнида иссиқлик ташувчисининг харорати соатига 30л/с тезлигидан ошмаган холда кўтарилади.Бунда максимал щарорат 120° С ва синаш вақти 2 соат бўлади.
Иситиш тизими монтаж қилинганидан сўнг эксплуатацияга, яъни, фойдаланишга топширилади.Эксплуатация ташкилотларининг асосий вазифаси иситиш тизимларининг барча бўғинларини авариясиз ва ишончли ишлашини, иссиқликни узлуксиз етказиб беришини хамда улардан оқилона фойдаланишни таъминлайди.
Эксплуатацияга қабул қилишни шахар (туман) хокимияти томонидан тайинианган Давлат қабул хайъати бажаради.Бу хайъат давлат архитектура-қурилиш назорати,буюртмачи, бош пудратчи,лойихалаш ташкилоти, санитар ва ёнғиндан сақлаш назорати хамда бинони эксплуатация қилиш ташкилоти вакилларидан тузилган бўлади.
Ишчи хайъат қуйидагилами текшириши лозим:бажарилган қурилиш-монтаж ишларини лойиха-смета хужжатларига мослигини;тизимнинг синов ишлари тўғри ўтказилганлигини ва бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг сифатини.Иситиш тизими қабул қилинганда қувурларни тўғри ўтказилганлиги,иситиш асбоблари жойлашганлиги, арматуралар бутунлиги ва қувурлар уланган жойларида сув оқмаслиги текширилиши лозим.Асосий эътибор тизимни гидравлик ва иссиқлик синовларига қаратилиши лозим. Гидравлик синов вақтида тизимга гидравлик босим берилиб,унинг қисмлари мустахкамлиги,сув оқмаслиги маълум вақт давомида текширилади.Иссиқлик синов вақтида стояклами тўғри созланганлиги (регулировка қилинганлиги),хамма иситиш асбобларини бир текисда қизиши текширилиб кўрилади.Бу синов қиш пайтида сувнинг хисобий температурасида (яъни 95-105 °C), ёз пайтида эса 65-70 °C да бажарилади.
ИСТ тармоқлари ишчи босимдан 5 кг/см2 дан юқори бўлган босимда синалади.Аммо босим 10 кг/см2 дан ортиқ бўлмаслиги лозим синовни ўтказишдан олдин тизимдан хаво чиқариб ташланади.Синаш 10 дақиқа давом этади, ушбу давр мобайнида босим 0,5 кг/см2 дан ортиқ камаймаслиги лозим.
Иссиқ сув қувурларининг тармоқлари гидравлик синовдан кейин иссиқлик синовидан ўтказилади.Хақиқий харорат хисобий хароратдан фарқи 15 °C дан ошмаслиги лозим.Иссиқликнинг алмашинуви ишчи босимидан 1,5 баробар ортиқ бўлган гидравлик босимда ўтказилади.Аммо у 4 кг/см2 дан кам ва 10 кг/ см2 дан ортиқ бўлмаслиги керак. Агар 5 дақиқа мобайнида босим пасаймаса,иссиқлик алмашуви синовдан ўтган хисобланади.Қувурлар ва иссиқлик алмаштиргичлар синовдан ўтказилгунига қадар изолацияланмайди.
ИСТни монтаж қилишдаги мехнатни мухофаза қилишда қўлланиладиган чора-тадбирлар,иссиқлик тизимини монтаж қилишда қўлланиладиган чора-тадбирларга ўхшашдир.
Синовлар ўтказилгандан сўнг топшириш актлари тузилади ва иситиш тизими эксплуатацияга қабул қилинади.


Назорат саволлари:
1. Замонавий иситиш тизимлари?
2. Иссиқлик тармоқлари қувурлар ва арматуралар хақида нималар биласиз?
3. Иссиқлик тармоқларини синаш турларини айтиб беринг
4. Иссиқ сув қувурларининг тармоқлари гидравлик синовдан қандай ўтказилади?

Ўзбекистонда AKFA бренди остида ишлаб чиқарилган радиотор - бир секцияси нархи 55000 сўм.


«Made in Italy» бренди остида ишлаб чиқарилган Италия радиоторлари - бир секцияси нархи 156000 сўм.
Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling