12.1-расм. Эталон бўлган вариант «0» амалдаги тизимнинг чизмаси.
12.2-расм.Биринчи вариант пастки тармоқли бир қувурли иситиш тизими боғлиқ бўлмаган чизма.
12.3- расм. Иккинчи вариант пастки тармоқли бир қувурли иситиш тизими хамда 1СТ боғлиқ бўлмаган чизма.
— 1-чи вариант; пастки тармоқли бир қувурли иситиш тизими боғлиқ бўлмаган чизма (12.2-расм);
— 2-чи вариант; пастки тармоқли бир қувурли иситиш тизими щамда иссиқ сув таъминоти (1СТ) боғлиқ былмаган чизма (12.3-расм).
Ўтказилган тажрибалар иссиқлик энергиясини тежамкорлиги бўйича 2- чи вариант энг юқори ўринда, сўнгра 1-чи вариант ва охирида 0-чи вариант эканлигини кўрсатди.
12.1.1.-расм. Консентрациялайдиган қуёш коллекторлари:
а-параболик консентрацор; б-параболосилиндрик конденсалор; 1-қуёш нурлари; 2- иссиқликни қабул қилувчи элемент; 3-нур қайтарадиган ойна; 4- кузатиш механизми; 5-иситиш тармоғи; 6-ойна.
12.1.2-расм. Консентрациялайдиган (а) ва ясси (б) коллекторли қуёшли иситиш тизимлари:
1-параболосилиндрик консентратор; 2-суюқлик иссиқлик аккумулатори;
3- қўшимча иссиқлик манбайи; 4-термометр; Ж-иситиш тармоғи; 6- ростлаш вентили; 7-насос; 8- ясси қуёш коллектори; 9-кенгайиш идиши; 10-иссиқлик алмаштиргичи; 11-иситиш асбоби; 12-бак-аккумулатор.
12.2.Иситиш асбобларининг турлари ва конструкциялари.Иситиш асбобларини иссиқлик ҳисоби.Иситиш асбобларини танлаш, жойлаштириш ва ўрнатиш. Қувурлар ва арматуралар. Иситиш тизимидаги асосий элементларни жойлаштириш ўрнатиш ва монтаж килиш.
Иситиш асбобларининг турлари ва конструкциялари.
13.4-расм. Бир устунли, икки устунли ва кўп устунли радиаторлар.
1 . Чўян радиаторлар. Чўян радиаторлар хоналарга конвектив-радиацион иссиқлик тарқатувчи ускуналардан иборат бўлиб, тузилиши жиҳатидан устунли элементи-бўлмаси юмалоқ, эллипс шаклида ёки ясси блокда ўрнатилган эгри-бугри каналли шаклга эга бўлади. Радиаторлар қўнғир чўян эритмасидан девор қалинлиги 4 мм қилиб қуйилиб, бўлимлар сони талаб қилинган ҳисобий иссиқлик миқдорига асосланиб қабул қилинади.
Радиаторларнинг секцияларидаги вертикал каналларнинг сонига қараб бир устунли вертикал каналли, икки устунли вертикал каналли ва кўп устунли вертикал каналли тузулишда ясалади (12.4-расм).
Ҳозирги даврда икки устунли вертикал каналли радиаторлар кенг тарқалган. Чўян радиаторларнинг секциялари ичидан баланддаги ва пастдаги иссиқлик ташувчига уланадиган махсус уланиш жойига тўғри келадиган тешик аро ўтказилган ўқ билан ўзаро ниппель ёрдамида уланади. Ниппель кесилган калта қувур блокчаси шаклида ташқарисидан яримига ўнг резба ва ярим қисмига чап резьба чиқарилган бўлади. Ниппель билан радиатор секцияларини бирлаштириш учун ён томонидан бурайдиган калит орқали ниппелларнинг икки томонидан ташқи резьба ичида бурайдиган қилинган, бу қурилма учига (бўйлама валик) ён томонидан бурайдиган калит тиралади (12.5-расм).
б
а)
Ҳозирги давргача МС-140, МС-90, М-140-АО «Польза», «Гигиенический», радиатор «Москва-132» ва радиатор ЛОР-150 («Липецкий отопительнўй радиатор») каби турлари қурилишда кенг қўлланилган. Уларнинг кесими, ўлчам бирликлари 12.6-расмда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |