Маъруза № одам ҳаракатлари кинематикаси режа


Айланма ҳаракатларни тебранма ҳаракатлар билан алоқаси


Download 259 Kb.
bet4/4
Sana16.11.2023
Hajmi259 Kb.
#1781362
1   2   3   4
5. Айланма ҳаракатларни тебранма ҳаракатлар билан алоқаси

Айланма ҳаракатлар тебранма ҳаракатлар билан яқин алоқада бўлади. Айлана бўйлаб жисм бир текис ҳаракатланган пайтда, Y ўқ бўйлаб унинг координатаси уйғунлик қонунига биноан ўзгаради (аналогик боғлиқлик Х ўқи бўйлаб ҳам мавжуд). Бунда, радиуснинг бурилиш бурчаги соат стрелкасига қарама-қарши томондаги горизонтал ўқдан ҳисобланади. Ушбу бурчак фаза деб аталади (юнон. рhasis – пайдо бўлиш).


Тезланиш куч таъсирида вужудга келади. Шу сабабли, айлана бўйлаб ҳаракат қилаётган жисмга айлананинг марказига йўналтирилган куч таъсир кўрсатади. Ушбу куч F марказга интилувчи тезланиш дейилади. Марказга интилувчи кучнинг ролини табиати бўйича ҳар қандай куч ҳам бажариши мумкин.
Ньютоннинг иккинчи қонунига кўра F = mau, чунки марказга интилувчи тезланиш au = w2 · R, марказга интилувчи куч қуйидагига тенг:
ёки
Ньютоннинг учинчи қонунига биноан, ҳар қандай таъсир тенг ва қарама-қарши йўналган қарши таъсирни чақиради. Жисмга таъсир қилувчи алоқанинг марказга интилувчи кучига қарши, модули бўйича тенг ва жисм алоқага таъсир кўрсатадиган қарама–қарши йўналган куч қаршилик кўрсатади. Ушбу кучни (Fм.қ.) марказдан қочувчи деб номлашган, чунки у, айлананинг марказидан радиус бўйлаб йўналтирилган. Марказдан қочувчи куч модули бўйича марказга интилувчи кучга тенг:
ёки
Марказдан қочувчи кучлар амалиётда кенг қўлланилмоқда. Масалан, центрифуга – учувчилар, спортчилар, космонавтларни машқ қилдириш ва синовдан ўтказишда қўлланиладиган қурилма.



Оний тезлик векторининг йўналиши.
6. Одам ҳаракатларини ифодаловчи элементлар

Одамнинг ҳаракатлари мураккаб характерга эга бўлиб, уларни ифодалаш анча қийин. Лекин, қатор ҳолатларда, ҳаракатларнинг бир хил турларини бошқаларидан фарқлайдиган аҳамиятли моментларини ажратиш мумкин. Масалан, югуриш юришдан нималари билан фарқланишини кўриб чиқайлик.


Қадам босиш ҳаракатларида ҳар бир оёқ навбат билан таянч ва силкинч бўлади. Таянч даврига амортизация (гавда ҳаракатларининг таянч йўналиши бўйича тормозланиши) ва оёқни депсиниш киради, силкинч даврига – тезланиш ва тормозланиш киради.
Ҳаракатларнинг бошқа кенг тарқалган тури – ҳар хил сакрашлар пайтида таянч нуқтасидан депсиниш ҳисобланади. Таянч нуқтадан депсиниш таянч оёқни тўғриланиши, қўлларнинг ва тананинг силкиниши ҳисобига амалга оширилади. Таянч нуқтадан депсинишнинг вазифаси – спортчи массаси умумий марказининг дастлабки векторини максимал катталигини таъминлашдан иборат.
Download 259 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling